Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

  • Қабул вақти:
  • Телефон:
  • Электрон почта:

Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари

Юридик хизмат – давлат органи ва ташкилоти фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида қонунчиликда белгиланган меъёр ва мезонларга мувофиқ мажбурий тартибда ташкил этиладиган ёки жорий қилинадиган мустақил таркибий тузилма ёхуд лавозим,

Юридик хизмат юридик департамент, юридик бошқарма, юридик бўлим, юридик бюро шаклида ташкил қилиниши ёхуд битта штатдан иборат бош юрисконсультдан иборат бўлиши мумкин.

Юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартиришга ва уларни давлат органи ва ташкилотининг бошқа таркибий тузилмаларига қайта тақсимлашга йўл қўйилмайди.

Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган шахс ишлаши мумкин.

Юридик хизмат бошлиғи лавозимига олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс тайинланади.

Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахслар белгиланган тартибда адлия органларида стажировкадан ўтадилар.

Адлия органларида стажировкадан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланадилар ва озод қилинадилар.  

* давлат органи ва ташкилотининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун   устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

* давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив – ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

*   давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

*  давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот – коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

*   шартномавий – ҳуқуқий ва талабнома – даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.