Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Марказ декани

Мурудов Рахматулла Нурманович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (14.00-18.00)
  • Телефон: +99866-239-12-94
  • Электрон почта: tayyorlov@samdu.uz

Тайёрлов маркази ҳақида

Самарқанд давлат университетининг тайёрлов бўлимига 1971-йилда асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кўрсатмасига асосан, тайёрлов бўлими базасида 1993-йилдан бошлаб «Шартнома»га асосланган, яъни ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган 8 ойлик тест асосидаги тайёрлов курси ташкил этилди ва у ҳозирги кунда ҳам фаолият юритмоқда.

Самарқанд давлат университети ректорининг 2005-йил 27-октябрдаги №229-иж буйруғига асосан бу курс университет қошида тингловчиларни тест синовларига тайёрлаш бўйича Олий ўқув юрти (ОЎЮ) гача тайёрлов марказига айлантирилди.

Тайёрлов маркази физика, математика, механика, амалий математика, ахборот технологияси, иқтисод, кимё, биология, экология, тиббиёт, география, ўзбек тили ва адабиёти, журналистика, тарих, ҳуқуқшунослик, ҳуқуқ ва маънавият асослари, ижтимоий иш, рус тили ва адабиёти, бошланғич таълим педагогикаси ва услуби, педагогика ва психология, психология ҳамда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари) мутахассисликлари бўйича тингловчилар қабул қилади.

Ўқиш шартномаасосида. Та‘лимшакли – кундузги. Ўқишмуддати 9 ой. Тингловчилар учун СамДУ талабаларига белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам тааллуқлидир. Улар белгиланган аудиториялар, лабораториялар, кутубхоналардан фойдаланишади.

Тайёрлов марказига ўрта (тўлиқ) умумий ва ўртамахсус таълим олган, шунингдек академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари маъмуриятининг тавсия номаси асосида қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб ҳарбий қисм тавсияномасига асосан келган фуқаролар учун тайёрлов марказида бепул тайёрлов курслари ташкил этилган.

Тайёрлов марказига ҳужжатлар 2 октябрдан 25 октябргача қабул қилиниб, 26–31октябр кунлари тест-суҳбат ўтказилади. Тест-суҳбат барча ихтисосликларда И блок бўйича умумтаълим фанлари дастури ҳажмида ўтказилади. Тест-суҳбатдан ижобий ўтганлар тингловчилар сафига қабул қилинадилар. Тайёрлов марказида машғулотлар 1 ноябрдан бошланади.

Тайёрлов марказида Педагогик Кенгаш мавжуд бўлиб, унда ўқув соатлари, ҳажми, ўқитиш савияси, тингловчиларнинг дарсларни ўзлаштириб боришлари ва тест технологиясига оид барча янгиликлар муҳокама қилиб борилади.

Тайёрлов марказида ижтимоий ва табиий гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, унда ўқитиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Марказда ўқиш ҳафтасига 6 кун ва ҳар куни 6 соатдан. Тингловчилар ҳар икки ойда аттестация ва тест синовларидан ўтадилар. Натижалари эса, Педагогик Кенгашда муҳокама қилиб борилади. Ўқув йили давомида 4 марта айнан ДТМ талабларига мос апробация-тестсиновлари ўтказилади. Тайёрлов марказидаги машғулотлар тест блокларидаги мутахассисликларга мос фанлар дастури асосида олиб борилади.

Тайёрлов марказида ишлайдиган профессор-ўқитувчиларнинг қарийиб ҳаммаси университетда ишлайдиган энг малакали, умумтаълим фанлари дастурини мукаммал биладиган тажрибали мутахассислардир.

Тайёрлов марказининг асосий вазифаси ёшларни умум таълим даражасини кўтариш, савиясини ошириш, ОЎЮга кирувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларга имкон доирасида зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ОЎЮларининг барча факултетларига юқори билим ва савияли абитуриентларни тайёрлаб, талаба қилиб етказиб беришдан иборатдир.