Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Мусурманов Эркин Раббимович

  • Қабул вақти:
  • Телефон: +99893-998-29-92
  • Электрон почта: alper25@mail.ru

  • 1965 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган;
  • 1983-1990 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 1984-1986 йиллар Ҳарбий хизмат;
  • 1992-1994 йиллар Самарқанд давлат университети аспиранти;
  • 1992-2002 йиллар Самарқанд давлат университети «Ўзбек адабиёти тарихи» кафедраси ўқитувчиси;
  • 2003-2007 йиллар Самарқанд давлат университети «Ўзбек адабиёти тарихи» кафедраси ўқитувчиси;
  • 2005-2007 йиллар Самарқанд давлат университети докторанти;
  • 2008-2009 йиллар Самарқанд вилояти 64-мактаб интернати ўқитувчиси;
  • 2009-2009 йиллар Самарқанд шаҳар 35-мактаб ўқитувчиси;
  • 2009-2013 йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти жаҳон адабиёти кафедраси ўқитувчиси;
  • 2013-2013 йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор вазифасини жамоатчилик асосида вақтинча бажарувчи;
  • 2013-2014 йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти жаҳон адабиёти ва халқаро коммуникациялар кафедраси доценти вазифасини бажарувчи;
  • 2014-2015 йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти нашр-матбаа маркази муҳаррири;
  • 2015 йилдан Самарқанд давлат университети таҳририй-нашриёт бўлими бошлиғи;

Таҳририй-нашриёт бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида», «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган «Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низом, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2008 йил 16 июнь 68-сонли Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига тегишли адабиётларни нашр қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги Буйруғи, 2014 йил 19 июнда (реестр 18-1980) рўйхатдан ўтказилиб 5 (беш) йил муддатга берилган гувоҳнома, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети таҳрир-ноширлик фаолияти тўғрисида Низом, Самарқанд давлат университети босмахонаси Низоми ва ректор буйруқлари, университет Илмий Кенгаши томонидан тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади. 
Таҳририй-нашриёт бўлимида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентли¬гининг 2008 йил 16 июнь 68-сонли Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига тегишли адабиётларни нашр қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги Буйруғига биноан Самарқанд давлат университетининг ўз қоғози ва матбаа базаси ҳисобига монографиялар, ўқув адабиёти ( услубий қўлланмалар, маъруза матнлари), илмий оммабоп рисолалар, университет олимларининг библиографик очерклари, университетнинг марҳум таниқли олимлари ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи «Хотира» рукнидаги педагогик очерклари, университет профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва тадқиқотчиларнинг илмий ишлар тўпламлари, илмий, илмий-амалий, ўқув-услубий конференциялар, семинарлар, анжуманлар материаллари нашр этилади.
СамДУ босмахонаси 1989 йил ташкил қилинган. Босмахонада юқорида кўрсатилган ўқув ва илмий адабиётлар чоп этилади ҳамда университет ўқув жараёнида фойдаланиш учун керакли ўқув материаллари кўпайтирилади. Университет учун керак бўладиган иш қоғозлари босилади. Босмахонада матн териш, оригинал-макет тайёрлаш, матбаа дизайни ишлари ҳам амалга оширилади. 
Босмахона нашрга тавсия этилган ўқув ва илмий адабиётларнинг асл нусхасини университет таҳрир кенгаши қарори билан қабул қилади ва бу ҳужжатларни асос сифатида маълум муддат сақлайди. Университет учун зарур ҳужжат қоғозлари, бланкалари факультет, бўлим ва кафедраларнинг буюртмалари университет ректори ёки проректорларининг ёзма равишдаги кўрсатмалари асосида қабул қилинади. Чоп этиш учун келтирилган барча ишлар қайд дафтарига ёзиб борилади ва сақланади. Чоп этиш қатъий равишда буюртмалар китобида рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins