Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Бўлими бошлиғи

Давронов Камолиддин Қулпиддинович

  • Қабул вақти: душанба, чоршанба, жума (13:00 - 17:00)
  • Телефон: +99866-239-15-83
  • Электрон почта: manaviyat@samdu.uz

Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

Мустақил Республикамизнинг истиқболи ҳар жиҳатдан юксак малакали ва маънавиятли кадрлар тайёрлашга боғлиқ. Хусусан, Президентимизнинг маънавий-маърифий ва миллий ғоямизга оид барча таълимотларини ёшларга етказиш университетнинг маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлимининг асосий вазифасидир. 
Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими университетда ўтказиладиган, талабаларни миллий истиқлол ғояларига чексиз садоқат, она диёрга меҳр-муҳаббат, озод ва обод Ватан барпо этишдек улуғ ва олижаноб мақсадга эътиқод, жасур ва фидоийлик руҳида тарбиялашга мўлжалланган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Бўлим иш фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган: 
- олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маънавий-маърифий масалалар бўйича қабул қилинган ҳужжатлари ва кўрсатмаларини университет жамоасига ўз вақтида етказиш ва улардаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди. 
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларни, Президент асарлари ва нутқларини талабалар ўртасида тарғибот қилиш ва тушунтиришни ташкил қилади. 
- факультет деканларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича муовинлари ва жамоатчилик кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. 
- талабалар турар жойларида маънавий-ахлоқий тарбия ишларини ташкил этади. 
- Ахборот ресурс маркази маънавий-маърифий ҳаётини назорат қилади. 
- «Ахборот гуруҳи» учун етарли шарт-шароитлар яратади. «Ахборот соатлари»нинг юксак савияда ўтишини назорат қилади.
- Устоз-мураббийлар кенгаши фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади. 
- «Камолот» ЁИҲ, хотин-қизлар кенгаши ҳамда турли жамоатчилик ҳаракатлари ва тузилмалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. 
- Республика, вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказиладиган оммавий тадбирларда, университет жамоаси ва талабаларнинг кенг иштирокини таъминлайди.   
- университет талабалари ичидан мутахассислик, чет тили ва компьютерни билиш даражасини аниқлайдиган суҳбат-сўровлар ва ақлий қобилият даражасини аниқлайдиган психологик тестлар ёрдамида иқтидорли талабаларни ажратиб олишни ташкил этади.
- иқтидорли талабаларга қўшимча дарсларни ташкиллаштиради, уларга услубий ёрдам кўрсатади.
- иқтидорли талабаларнинг танловларда иштирок этишини ташкиллаштиради ва назорат қилиб боради.
- иқтидорли талабалар сафидан Президент ва атоқли шахслар номидаги давлат стипендияларига номзодларни саралаб олиш учун имтиҳонларни ташкиллаштиради. 
- иқтидорли талабалар билан мутахассислик, чет тили, информатика ва маънавият асослари, тарих фанларини ўргатиш бўйича махсус машғулотларни ташкиллаштириш ва уларни ўқитишга малакали мутахассисларни жалб қилади.
- уларнинг Республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган конференция, олимпиада ва танловларда қатнашишини уюштиради.
 

http://www.samdu.uz/assets1/plugins