Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи

Сафаров Акбар Рахманович

  • Қабул вақти: Душанба, Чоршанба, Жума (13:00-17:00)
  • Телефон: 0366-239-12-29
  • Электрон почта: doktorant@samdu.uz

Бўлимининг вазифалари:
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2789 сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Самарқанд давлат университетида Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари ва буйруқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда СамДУ Устави ва Кенгаши қарорлари, СамДУ ректорининг буйруқлари ижросини таъминлаш билан бир қаторда университетда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий-техника дастурларини ҳамда фан ва техника соҳасининг устувор йўналишларини амалга ошириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни мувофиқлаштириш, устувор, истиқболли ва илғор илмий йўналишлар бўйича тадқиқотларни ташкил қилиш фаолиятини амалга оширади.
•    Университет факультет ва кафедралари, илмий лабораториялари ва бўлимларида режалаштирилган илмий тадқиқот ишларининг йиллик ва истиқбол режаларини тузиш, уларни бажарилишини ташкиллаштириш, тегишли амалий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, ўрнатилган тартиблар асосида ҳисоботлар тайёрланиши назорат қилиш.
•    Докторантура (DSc) ва таянч докторантура (PhD)га қабул қилиш, факультет ва кафедраларнинг илмий даражали кадрлар билан таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
•    Университет олимларини чет эл ва давлат грантлари, хўжалик шартномалари асосидаги тадқиқотларга жалб этиш, кафедралар яратилаётган илмий ишланмаларни халқ хўжалигига  тадбиқ этилиши, инновацион ҳамкорлик ишлари ва ярмаркаларга фаол иштирок этишини таъминлаш.
•    Университет базасида  профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар иштирокида халқаро, республика ва маҳаллий миқёсдаги илмий конференция ва семинарлар ўтказиш  режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш.
•    Факультет ва кафедраларда талабалар илмий тўгараклари, ёш олимлар ва талабалар жамиятларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг самарали фаолият юритишини ташкил қилиш. Ёш олимлар ва иқтидорли талабаларни маблағли илмий ишларга жалб қилинишини  мувофиқлаштириш.
•    Ёш олимлар, иқтидорли талабалар ва магистрантларнинг фан олимпиадалари, стипендия танловлари ва бошқа турли илмий танловларда фаол иштирокини таъминлаш ҳамда уларни бу жараёнга мақсадли тайёрлашни ташкиллаштириш. Иқтидорли ёшларни фан олимпиадалари, Президент номидаги ва атоқли шахслар номидаги стипендияларга тайёрлаш ва уларни фаол иштирокини таъминлаш.
•    Илмий тадқиқот ишлари натижаларига кўра монография, мақола ва конференция материалларини  нашр қилиш режасини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш.
•    Кафедраларда “Олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлиги” соҳасида олиб борилаётган ишлар мониторингини олиб бориш.