Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Бўлими бошлиғи

Шарипов Бахтиёр Джуракулович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8-00 – 16-00)
  • Телефон: +99895-500-41-15
  • Электрон почта: b-sharipov@umail.uz

1970 йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида  тўғилган

1987-1988 йй. - Тошкент авация заводида токар

1987-1988 йй. - Тошкент авация заводида токар

1988-1990 йй. - Ҳарбий хизмат

1990-1991 йй. - Самарқанд вилоят Иштихон тумани Коммунизм  жамоа хўжалигида иш юритувчи

1991-1996 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси

1996-1998 йй. - Самарқанд Давлат университети умумий ҳуқуқшунослик кафедраси ассистенти, декан муовини

1998-2005 йй. - Самарқанд Давлат университети давлат ҳуқуқи ўқитувчиси

2005 – х.в. йй. - Самарқанд Давлат университети ҳуқуқшунослик факультети давлат ҳуқуқи ўқитувчиси, ỹкув ишлари буйича декан муовини

2008– 2016   йй. - Самарқанд Давлат университети ҳуқуқшунослик факультети давлат ҳуқуқи катта

СамДУ  2-бўлими  бажарадиган вазифалари

  1. Ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар ва чақирувчиларни ишга қабул қилиш мобайнида уларнинг ҳарбий ҳисобга оид ҳужжатларини мажбурий равишда текшириб кўриш. Мудофа ишлари бўлимида юритилаётган харбий хисобга киритилмаган шахсларни ҳарбий ҳисобга киритиш ёки чақирув участкасида қайд этиш масаласи тўла тукис  ҳал этилгунга қадар ишга қабул қилмаслик.
  2. Университет ректорининг ҳар йилги бўйруқларида ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар ва чақирилувчилар ҳисобини юритиш ҳамда фуқароларнинг ушбу тоифасини масъул шахсларни тайинлаб бориш. 
  3. Унивеситетни ҳарбий ҳисоб юритишга доир ҳужжатларнинг зарурий  миқдори билан таъминлаш учун мудофаа  ишлари бўлимига талабнома тақдим этиш.
  4. Ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбур фуқаро ва чақирилувчилар ҳақида мудофаа ишлари бўлимига етти кун ичида белгиланган шаклда расмийлаштириладиган хабарномани тақдим этиб бориш.
  5. Ҳарбий хизматга мажбур фуқаро ва чақирилувчиларнинг оилавий  ҳолати, турар жой манзили ва лавозимида рўй берган ўзгаришларнинг ҳисобини мунтазам юритиб бориш. Бундай ўзгаришларга оид маълумотларни етти кун ичида Т-2 шаклда юритиладиган шахсий ҳисоб варақалари, зарур бўлганда эса 4-шаклда расмийлаштириладиган гувоҳномаларда акс эттириб бориш.
  6. Ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар ва чақирилувчиларнинг турар жойи ва фаолиятида рўй берган барча ўзгаришларни мудофаа ишлари бўлимига етти кун ичида хабар бериш.
  7. Раҳбарият, проф.уқитувчилар ва мухандис-техниклар  таркибига мансуб ҳарбий хизматга мажбур фуқароларни  бронь қилишга доир ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш.
  8. Ҳарбий хизматга мажбур фуқаро ва чақирилувчиларни ишдан бўшатиш мобайнида, улар томонидан топшириладиган қарзи йўқлик варақасида ҳарбий ҳисобга киритилган мудофаа ишлари бўлимининг масъул шахси имзоси ҳам бўлишини талаб қилиш. Умумий ётоқхонада истиқомат қилганлар  ишдан бўшаётганда эса ҳарбий ҳисобдан чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси орқали умумий ётоқхонада истиқомат қилаётганлар рўйхатидан чиқариш масалалари  устидан қатъий назорат қилиб бориш.
  9. Сафарбарлик эълон қилинган даврда мутахассисларни алмаштириш режасини тузиш ва унга аниқликлар киритиб бориш.
  10. Т-2- шаклдаги шахсий  ҳисоб варақаларида акс эттирилган маълумотларни ҳарбий гувоҳномалар ва чақирув участкасида қайд этиш гувоҳномаларига киритилган маълумотлар билан таққослаш, варақанинг 2-бўлимига киритилган умумий маълумотларга аниқликлар киритиш ва Т-2- шаклдаги шахсий ҳисоб варақаларига таққослаш тадбирлари ўтказилганлигини англатувчи ёзув киритиш.
  11. Т-2- шаклдаги шахсий ҳисоб варақалари ва 4-шаклдаги гувоҳномаларда акс этирилган маълумотларни мудофаа ишлари бўлимида юритиладиган ҳисоб варақалари ва 4-шаклда расмийлаштириладиган хабарномаларга киритилган маълумотлар билан таққослаб чиқиш.
  12. Ишлаётган ҳарбий хизматга мажбур фуқароларга ҳарбий хизматга чақирилишини кечиктириш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномаларни топшириш режаси ва ведомостини тузиш ҳамда масъул шахсларни 4-шаклда расмийлаштириладиган гувоҳномаларни топшириш тартиби билан таништириш.
  13. Унивеситетда ишлаётган ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар ва чақирилувчилар ҳисобини юритиш ҳамда фуқароларнинг  ишларининг ҳолати бўйича текширув тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказиш.
  14. Махсус ҳарбий ҳисобга оид бланкалар, гувоҳномалар ва хабарномаларнинг сони, сақланиш  ва сарф этиш тартибини ҳамда иш юритиш сифатини далолатномалар тузган тарзда текшириб чиқиш. Далолатноманинг бир нусхасининг мудофаа ишлари бўлимига тақдим этиш.
  15. Университетдаги махсус ҳарбий ҳисобга оид бланкалар сонини мудофаа  ишлари бўлимининг қатъий ҳисобот бериладиган бланкаларга доир ҳисоб-китоблар дафтарига акс эттирилган маълумотлар билан таққослаш.
  16. 6-“б” шаклдаги ҳисобот бўйича Университетнинг бронь қилинган ва сафарбарлик эълон қилинган даврга  оид ёзма кўрсатма берилган ҳарбий хизматга мажбур фуқаро ва чақирилувчилар сони ҳақидаги маълумотларни тайёрлаб, мудофаа ишлари бўлимига тақдим этиш. 
  17. Талабалар кадрлар бўлими томонидан бериладиган буйруқларни таҳлил қилиш.Ўқишга қабул қилинган талабаларни ҳарбий рўйхатга олиш ва шунга доир ҳужжатларни расмийлаштириш.
  18. Ўқишни тугатаётган талабаларни Мудофаа бўлими томонидан рўйихатдан чиқарилишини таъминлаш.
http://www.samdu.uz/assets1/plugins