Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Марказ бошлиғи

Абдуллаев Абубакир Нарзуллаевич

  • Қабул вақти: Сешанба, Пайшанба (14.00-15.00)
  • Телефон: +99866-239-12-58
  • Электрон почта: samdu_atm@samdu.uz

1973-йилда Сирдарё вилоятида туғилган;

1997-йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган;

1995-2002- йилларда Самарқанд давлат университети ҳисоблаш маркази оператори;

2002-2010 - йилларда Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедраси ассистенти;

2010-2016 - йилларда Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедраси доценти;

2016 йил 12-мартда Самарқанд давлат университети ахборот технологиялар маркази бошлиғи лавозимига тайинланган, техника фанлари номзоди.

Марказ фаолияти ҳақида

Марказ университет ўқув, илмий, маъмурий ва хўжалик хизмати жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш ташкиллаштиради.

Университет ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширади.

Университетга замонавий ахборот-коммуникация технология воситаларини сотиб олиш бўйича таклифлар киритиш, жорий этиш, фойдаланиш, лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этади.

Университетда ягона ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритади.

Университетда тармоқ ва тармоқ қурилмалари хавфсизлигини ва доимий ишчи ҳолатда бўлишини назорат қилади.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

- университетда тармоқ администраторлиги ва тармоққа киришни назорат қилиш, университет расмий веб-сайти, серверлари, ахборот ресурслари хавфсизлигини ва доимий иш фаолиятида бўлишлигини таъминлаш;

- университет кўп даражали телекоммуникацион тармоқлари хамда техник воситаларни хавфсизлигини ва сифатли ишлашини таъминлаш, шунингдек мониторингини юритиш;

- ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича Moodle масофавий ўқитиш тизими ва мультимедиали таълим ресурсларини техник жихатдан қўллаб-қувватлаш;

- университет таркибий бўлинмаларини мультимедиа воситалари ва техника воситалари билан жихозлаш, сотиб олиш бўйича таклифлар киритади.

- университетда фойдаланиладиган техник воситаларни модернизация қилиш ишларини ташкил этиш.

- университетда ахборотлаштириш ва техник воситалар билан боғлиқ товар ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхона, ташкилотлар билан шартномаларни ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва шартномалар тузишда эксперт сифатида иштирок этиш.

 

 

http://www.samdu.uz/assets1/plugins