Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ахборот-ресурс маркази директори

Насруллаева Мадина Акрамовна

  • Қабул вақти: душанба-жума (8:00 - 16:00), шанба (8:00 - 14-00)
  • Телефон: +99866 239-11-51
  • Электрон почта: m_ nasrullaeva@mail.ru

1960 йил 30 майда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.

1967 йилдан 1977 йилгача Самарқанд шаҳридаги    52-ўрта мактабда ўқиган.

1977 йилда Самарқанд Давлат университетининг фундаментал кутубхонасига кутубхоначи лавозимида ишга кирган.

1978 йилдан  1983 йилгача Москва давлат  Санъат институтининг кутубхонашунослик факультетида ўқиган.

2012 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетининг Илмий ахборот-ресурс маркази директори лавозимида ишлайди.

Самарқанд давлат университетининг фундаментал кутубхонаси 1927 йилда ташкил топган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381 сонли қарори асосида Самарқанд давлат университетининг Илмий ахборот-ресурс маркази (ИАРМ) ташкил этилди. Бунда марказ тизими ва унинг фаолияти тубдан ўзгарди.

Ҳозирги кунда ИАРМда 5 та бўлимлар мавжуд:

  • Илмий услубий ва ахборот маълумот (даврий нашрлар) бўлими;
  • Ахборот кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими;
  • Ахборот кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими (абонементларга хизмат кўрсатиш, ўқув заллари ва китоб сақлашни инобатга олган холда);
  • Электрон ахборот-ресурслар бўлими;
  • Хорижий ахборот ресурслар билан ишлаш бўлими.

СамДУ ИАРМ қошида тўртта филиал мавжуд:  ИАРМ- 1(Физика факультетидаги кутубхон),  ИАРМ-2 (Касбий таълим факультетидаги кутубхона),  Харбий кафедрадаги ўқув кутубхона ва Саттепо масканида жойлашган АРМ-1 ва унга қарашли шаҳар ва туманлардаги 7 та кутубхоналар  фаолият кўрсатмоқда.

Илмий  ахборот-рес урс марказининг умумий фонди 2698439 нусхани ташкил этади. Шундан, илмий- 897041 нусха, дарслик – 431718 нусха, ўқув қўлланма -639451 нусха, бадиий – 125222 нусха, чет эл адабиётлари -92238 нусха  ва бошқа адабиётлар -207039 нусхани ташкил этади.

ИАРМ ва унинг филиалларида 13104 нафар фойдаланувчилар мавжуд. Шундан, 8152 нафари талабалар, 794 нафари профессор-ўқитувчилар ва бошқа фойдаланувчилар 4158 тани ташкил қилади.

ИАРМ  ва унинг филиалларида ҳаммаси бўлиб 7 та ўқув заллари мавжуд ва унда 300 та иш ўринлари ташкил қилинган.  ИАРМнинг Марказий ўқув зали ва талабалар турар жойи қошида мавжуд бўлган 2 та ўқув заллар 2-сменада яъни соат 8:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатади.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins