Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Бўлими бошлиғи

Ажабов Абдураззоқ Қаюмович

  • Қабул вақти:
  • Телефон: +99893-349-97-54
  • Электрон почта: astronom@samdu.uz

Мен Ажабов Абдураззоқ Қаюмович 1966 йил 1-декабрда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Душа қишлоғида туғилдим.

Мен 1973 йили Деҳқонобод туманидаги 53-сон ўрта мактабнинг 1-синфига қабул қилиндим. 1983 йили ўрта мактабни тамомлаб, Самарқанд давлат унисерситетининг физика факультетига ўқишга қабул қилиндим.

1984-1986 йиллари Армия сафида хизмат қилдим. 

1986 йилдан ўқишимни давом эттирдим. 1989 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг физика факультетига ўтиб ўқишимни давом эттирдим.

1990 йили университетни ядро физикаси ва космик нурлар физикаси ихтисослиги бўйича тамомлаб, йўлланма билан Китоб Халқаро Кенглик Станцияси (Обсерваторияси)га ишга юборилдим. Обсерваторияда кузатувчи муҳандис лавозимида Бамберг телескопида кузатишлар олиб бордим.

1992-1995 йиллар давомида СамДУда аспирантуранинг кундузги булимида таҳсил олдим.

1995 йилдан СамДУ Ядро физикаси лабораториясида илмий ходим лавозимида фаолият юритдим.

1999 йили илмий раҳбарим Д.Ш.Рашидова раҳбарлигида номзодлик диссертациямни ҳимоя қилдим (ф.-м.ф.н.).

2005 йилдан СамДУ қошидаги “Астрономия ўқув-илмий маркази”да фаолият бошладим.

2016 йилда Астрономия ихтисослиги бўйича доцентлик унвонини олдим.

Ҳозирда СамДУ қошидаги “Астрономия ўқув-илмий маркази”да бош илмий ходим лавозимида фаолият юритмоқдаман.

“Астрономия ўқув-илмий маркази” – (АЎИМ)

Фан ва таълимни янада ривожлантириш, Самарқанд минтақасида астрономия соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида ЎзФА Астрономия институти ҳамда Самарқанд давлат университетининг СамДУ қошида “Астрономия ўқув-илмий маркази” ташкил этиш ҳақидаги (2004 йил 1-март) қўшма қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида СамДУ нинг 2004 йил 29 мартдаги №50-ij қарорига мувофиқ СамДУ қошида  “Астрономия ўқув-илмий маркази” (АЎИМ) ташкил этилган. АЎИМда оптик кўзгуси диаметри 0,48м бўлган “Grubb-Parsons” телескопи мавжуд, телескопга замонавий ЗАҚ (ПЗС) камераси ҳам ўрнатилган бўлиб, у коинотнинг энг узоқ объектларини ҳам сифатли тасвирга олиш имкониятига эга.
АЎИМ да 3 штат бирлиги асосида шаклланган кузатувчилар гуруҳи фаолият олиб боришади. СамДУ Физика факультети астрономия йўналишининг бакалавр ҳамда магистрантлари АЎИМ да турли мавзулардаги Битирув малакавий ишлари ва Магистрлик диссертация ишларини бажаришмоқда. АЎИМ ходимлари томонидан, кузатиш ишлари асосан Майданак баландтоғ обсерваториясида амалга оширилаётган “Блазар телескоплари йиллар оша” деб номланган Халқаро дастурга мувофиқ, бизнинг сайёрамизга нисбатан 280 Мпк масофада жойлашган BL-Lac объектларини кузатиш ишлари ҳам давом эттирилмоқда. 2007 йили АЎИМ ходимлари томонидан GSC 2007:761 рақамли ~ 6.5 соатлик айланиш даврига эга бўлган қÿшалоқ ÿзгарувчан юлдуз кашф этилди ва халқаро каталогга киритилди. (Бу юлдузнинг ёрқинлик дифференциал эгри чизиғи δ = 0,05 юлдуз қиймати аниқлик даражасида топилди). Шунингдек, ушбу марказда 2007-2011 йиллар давомида “Блазар объектларнинг ёрқинлиги ўзгаришларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа муваффақиятли бажарилди. Ҳозирда эса 2017-2020 йилларга мўлжалланган “ВА-ФА-Ф2-006 Самарқанд ва Майданак обсерваторияларида астрофизик объектларнинг ўзгарувчанлигини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳа бажарилмоқда.
АЎИМ – ўқув обсерваторияси сифатида фаолият юритмоқда.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins