Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Бўлими бошлиғи

Бободустов Бобур Мирзабоевич

  • Қабул вақти:
  • Телефон: +99893-998-81-11
  • Электрон почта: alkhk@samdu.uz

1989 йилда Самарқанд вилоятида туғилган;

2007-2012 йилларда СамДУ тарих факультети талабаси;

2012-2013 йилларда СамДУ АЛ ва КҲКлари билан ишлаш бўлими методисти;

2013-2015 йилларда СамДУ тарих факультети магистранти;

2015 йилдан ҳозирги кунга қадар Самарқанд давлат университети АЛ ва КҲКлари билан ишлаш бўлими бошлиғи.

 

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими фаолияти

Самарқанд Давлат университети академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими (бундан кейин бўлим) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 февралдаги 07/02-1-6-сонли топшириқ хатига асосан ташкил этилган. Ташкилий тузилмаси 3 та штат: 1 штат бўлим бошлиғи, 2 та услубчидан иборат.

Бўлим ОЎМТВнинг 2011 йил 14 мартдаги 109-сонли буйруғига асосан университетга бириктирилган 37 та касб-ҳунар коллежлари ҳамда 3 та академик лицей билан ҳамкорликда бажарилаётган ишларни мувофиқлаштиради. Ушбу таълим муассасалари билан беш йилга мўлжалланган ҳамкорлик шартномаси тузилган.

Бўлимнинг мақсад ва вазифалари:

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, ОЎМТВнинг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, топшириқ хатлари, вилоят ҳокими қарори ҳамда университет ректори буйруқлари, Илмий кенгаш ва деканлар йиғилиши қарорлари, ҳамда амалдаги тегишли меъёрий ҳужжатларга амал қилади.

Университет профессор-ўқитувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларда ўриндошлик ва соатбай ишлашларини ташкил этиш ва доимий равишда бу борадаги маълумотлар банкини янгилаб бориш;

Университет қошидаги академик лицейлар ва бириктирилган касб-ҳунар коллежларида турдош кафедралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий, ўқув-услубий ва маънавий-маърифий ишларни умумлаштириш;

Университет профессор-ўқитувчиларининг ўрта махсус таълим муассасалари педагоглари билан ҳамкорликда ўқув-услубий қўлланма, кўрсатма ва илмий мақолалар яратишни тарғиб этиш;

Бириктирилган АЛ ва КҲКларнинг профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиб бориш ва кадрларга бўлган эҳтиёжни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш;

Университетда доимий ўтказилиб келинаётган “Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий муаммолари” мавзусидаги республика илмий конференсиясига ва бошқа семинар-тренингларда академик лисейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагогларини фаол иштирокини таъминлаш;

АЛ ва КҲКларида ташкил этилган “Абитуриент штаб” лари фаолиятини назорат қилиш ва ҳар томонлама кўмаклашиш;

АЛ ва КҲКларида университет профессор-ўқитувчилари томонидан ёш ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган семинар-тренинглар, очиқ дарслар, мастер-класслар бўйича маълумотларни умумлаштириш;

Устоз-шогирд тизимида АЛ ва КҲКларида ишлаётган фаол, билимли, ёш, ўқитувчиларга университетдан раҳбарлар тайинлаш ва уларни илмий тадқиқот ишларига жалб этиш ишларини назорат қилиш;

Бириктирилган касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари малакасини оширишга амалий ёрдам кўрсатиш;

Бириктирилган касб-ҳунар коллежларига келтирилган замонавий асбоб-ускуналарни ишга туширишга ва уларга методик ёрдам кўрсатиш ишларига мутахассисларни жалб этиш;

Бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тайёрлайди.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins