Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Зоология кафедраси мудири

Джабборов Абдурашид Райимович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998915899981
  • Электрон почта: abdurashidjabborov1@rambler.ru

1966-1971 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1971-1971 йиллар Самарқанд давлат университети лаборант;
1971-1980 йиллар Самарқанд давлат университети комсомол қўмитаси котиби;
1972-1973 йиллар Самарқанд давлат университети катта лаборант;
1979-1982 йиллар Самарқанд давлат университети аспирант;
1983-1983 йиллар Самарқанд давлат университети инженер;
1983-1985 йиллар Самарқанд давлат университети умуртқалилар зоологияси кафедраси ассистенти;
1985-1988 йиллар Самарқанд давлат университети биология факультети декан ўринбосари;
1988-1991 йиллар Самарқанд давлат университети партия қўмитаси котиби;
1991-1993 йиллар Самарқанд давлат университети зоология кафедраси доценти;
1995-2010 йиллар Самарқанд давлат университети Зоология кафедраси мудири;
2010-2016 йиллар Самарқанд давлат университети зоология кафедраси доценти;
2016- йилдан зоология кафедраси мудири.

1927 йил 22 январда Самарқанд шаҳрида Олий педагогика институти очилди. Шу Олий педагогика институти таркибида 1928 йилнинг бошларида мустақил зоология кафедраси ташкил этилиб, унга мудирлик қилишни проф. А.М.Завадскийга топширилди. 1930 йилда Олий педагогика институти Ўзбекистон Давлат педагогика академиясига айлантирилди. 1933 йил 22 январида Ўзбекистон Давлат педагогика академияси А.Икромов номидаги Ўзбекистон Давлат университетига айлантирилди. Проф. А.М.Завадский зоология кафедрасини 1934 йилгача бошқариб келди. Проф. А.М.Завадский асосан умуртқасиз ҳайвонлар фаунаси, биологияси, тарқалиши, амалий аҳамияти борасида илмий изланишлар олиб борди. Проф. А.М.Завадский кетгандан сўнг кафедрани бошқариш проф. Б.Г.Туркевичга топширилди. Ана шу йиллари кафедрада доц. М.С.Бурнашев, А.Т.Тўлаганов ва С.К.Даль ишлаб келдилар. 1934 йилда зоология кафедраси таркибида, мустақил умуртқалилар зоологияси кафедраси ташкил этилди ва унинг биринчи мудири этиб проф. Б.Г.Туркевич тайинланди.
Шундай қилиб зоология кафедраси икки мустақил кафедрага ажралиб, Зарафшон воҳасининг, умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлари фаунистикаси, биологияси, экологияси ва амалий аҳамиятини ўрганиш борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.
1937-1938 йилларда умуртқали ҳайвонлар зоологияси кафедрасининг мудири этиб доц. С.К.Даль тайинланди. Кафедра мудири С.К.Даль, акаси К.К.Даль ва К.К.Поворовалар билан биргаликда 1934 йилда университет зоология музейини ташкил этдилар ва унга асос солдилар.
Улуғ Ватан урушидан олдинги йилларда зоология кафедрасида бир гуруҳ таниқли зоолог-олимлар, бир неча ёрдамчи ходимлар меҳнат қилиб келдилар; булардан доц. С.К.Даль, К.К.Даль, Ф.А.Турдаков, И.Х.Махсутов, А.С.Остроумов, А.И.Дидусенко, М.С.Бурнашев, Д.М.Сагдиев, М.М.Ахмедов, К.К.Поварова, М.В.Калужина ва бошқалар.
Умуртқасиз ҳайвонлар зоологияси кафедраси мудири вазифаларида доц. М.С.Бурнашев (1934-1938); проф. А.Т.Тўлаганов (1952-1958); проф. М.И.Кособуцкий (1958-1960); проф. А.Т.Тўлаганов (1960-1963); проф. Т.К.Сваджан (1963-1968); доц.Ц.Г.Бронштейн (1968-1982); доц. М.М.Остоновалар (1983-1987) ишлаб келдилар. Ана шу йилларда кафедрада фаунистика, ҳашаротлар биологияси ва экологияси борасида, айниқса, қишлоқ хўжалиги экинларини биологик усуллар ёрдамида ҳимоялаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Доц. Ц.Г.Бронштейн раҳбарлигида биометод лабораторияси ташкил этилди. Лаборатория ходимлари томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижалари қишлоқ хўжалиги амалиётига кенг жорий қилинди, собиқ иттифоқ, қатор хорижий вилоятларида ўсимликларни биологик усуллар воситасида ҳимоялашни қўллаш кенг миқёсда олиб борилди. Худди шу йиллар биологик усулларга ўнлаб муаллифлик гувоҳномалари, патент ва лицензиялар олинди, қатор илмий анжуманлар, симпозиумлар ўтказилиб, услубий қўлланмалар ва китоблар чоп этилди.
Шу йилларда кафедрада бир неча тажрибали моҳир педагоглар: доц. Е.П.Сударева, Е.А.Попова, К.Х.Самибаева, Б.М.Горенштейн, Э.Н.Абдуллаев, асс. Н.А.Раҳимбердиева, доц. Н.Х.Хакимов, доц. Д.Н.Насруллаев, доц. М.М.Парсаев, б.ф.н. З.М.Ҳайдарова, доц. Ф.З.Халимов, асс. А.Б.Хамидова, асс. Р.А.Хамзаев, асс. А.А.Ашрапов, асс. М.Р.Рахимовлар устозлар ишларини давом эттириб, ёш авлодни ҳайвонот олами сирлари, ажойиботлари тўғрисида билим бериб келдилар ва келмоқдалар.
1987 йилда умуртқасиз ҳайвонлар зоологияси кафедраси умуртқалилар зоологияси билан қўшилди.
1989 йилда экология ва ўсимликларни биологик усуллар воситасида ҳимоя қилиш кафедраси ташкил этилди, унга биология фанлари доктори, проф. Б.Х.Ботиров мудир этиб сайланди. Ушбу кафедра 1996 йилгача фаолият кўрсатди, шундан сўнг тупроқшунослик ва экология факультети ташкил этилгандан кейин, кефедра шу факультет ихтиёрига берилди.
Шу йилдан бошлаб кафедра яна зоология кафедраси деб номланди.
Зоология кафедраси мудири вазифаларида проф. Б.Г.Туркевич (1934-1945; 1948-1950); доц. Д.М.Сагдиев (1945-1948); доц. М.В.Калужина (1950-1962); проф. А.К.Сагитов (1962-1987); доц. Л.А.Алматов (1987-1994); доц. А.Р.Жабборов (1995-2010), Ж.Л.Лаханов (2010-2011), З.П.Рахманова (2011-2012), Ф.З.Халимовлар (2012-2016), А.Р.Жабборов (2016 йилдан ҳозирги кунгача) ишлаб келдилар.
Урушдан кейинги йилларда доц. И.А.Абдусалямов (ҳозир Тожикистон ФА академиги), доц. Маматқулов, Ш.Нажлиев, А.Ҳайдаров, М.М.Аҳмедов, А.К.Зокирова, М.В.Калужина, М.В.Раҳмонова, К.И.Калинина, асс. В.Е.Язынина, Э.М.Левицкая, Г.И.Гиренко, И.М.Ананьева, Е.Н.Ананьев ва бошқалар самарали ишладилар.
1960 йиллардан бошлаб умуртқалилар зоологияси кафедрасида доц. Е.В.Киселева, Ж.Л.Лаханов, Б.Х.Ботиров, Л.А.Алматов, асс. Т.П.Сердюк каби тажрибали, моҳир педагоглар хизмат қилиб келдилар.
1980-1990 йиллардан бошлаб кафедрада доц. С.Э.Фундукчиев, доц. А.Р.Жабборов, б.ф.н. доц. Н.А.Алланазарова, асс. Д.Х.Атахаджаева, асс. З.П.Рахманова, асс. А.Ў.Мамашукуровлар ишлаб келмоқдалар.
Кафедра қошидаги зоология музейида катта лаборантлардан А.Эсанов, Ф.Улуғов, З.Ахунов, А.Пирназаров, А.Йўлдошева, А.Мамашукуров, Б.Мухаммадиевлар самарали меҳнат қилиб келдилар.
Кафедра мудири А.Р.Жабборов, 2016 йилда докторлик диисертацияси, катта лаборант Л.Э.Белялова 2001 йилда, асс. З.П.Рахмонова 2002 йилда номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
Проф. А.К.Сагитов “Ўзбекистон Қизил китоби” ва IV жилдлик “Ўзбекистон қушлари” тўплами муаллифи, доц. С.Э.Фундукчиев “Ўзбекистон қушлари” тўплми II-жилдининг муаллифларидан биридир.
Кафедра мудири проф. А.Р.Жабборов “Қушларни чўчитиб ҳайдаш учун қурилмаси” га муаллифлик гувоҳномаси ва патент соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у 1996-2008 йилларда Зоология музейининг “Ўзбекистоннинг нодир ва йўқолиб бораётган ҳайвонлари экологиясини ўрганиш, улар генофондини сақлаб қолишда зоология музейининг роли” Давлат бюджети мавзусига раҳбарлик қилди. 2008 йилдан ҳозирги кунгача Зоология музейи «Ноёб объект» сифатида маблағ билан таъминланиб келинмоқда.
Кафедрада 10000 тур ҳашаротларни ўз ичига олган, 100000 дона экспонатдан иборат, мутахассислар томонидан юқори баҳоланаётган энтомологик коллекция мавжуд.
Проф. Б.Х.Ботиров ташаббуслари билан тўртламчи давр қазилма қолдиқларига оид қимматбаҳо остеологик коллекция яратилди ва МДҲ палеозоологлари томонидан юқори баҳоланмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари МДҲ, АҚШнинг Вермонт университети, Ўзбекистон ФА Зоология институти билан шартномалар асосида илмий-тадқиқотлар олиб бормоқдалар.
Кафедрада 5140100 – бакалавриатура йўналиши, 5А140101 – биология, 5А140108 – зоология, 5А140103 – ихтиология ва гидробиология мутахассисликлари бўйича магистратура ва 03.00.06.-зоология ихтисослиги бўйича докторантура мавжуд.
2013-2015 йилларда кафедрада Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат бионазорати бўлимининг моддий қўллаб-қувватлаши асосида «СамДУ зоология музейи справочнигини яратиш» мавзусидаги меҳнат шартномаси, 2013-2017 йилларда Самарқанд вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси буюртмасига асосан «Самарқанд вилояти ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг кадастрини олиб бориш» мавзусидаги хўжалик шартномаси бажарилди.
                   

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари