Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Умумий физика кафедраси мудири

Ражабов Рустам Мустафоевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998979153959
  • Электрон почта: rajabov_rus@rambler.ru

1992-1993 йиллар Самарқанд давлат университетитест маркази оператори;
1993-1996 йиллар Самарқанд давлат университети физика факультети Магнит ходисалар физикаси кафедраси катта лаборанти;
1996-1999 йиллар Самарқанд давлат университети физика факультети аспиранти;
1999-2002 йиллар Самарқанд давлат университети Умумий ва магнит ҳодисалари физикаси кафедраси катта лаборанти;
2002-2006 йиллар Самарқанд давлат университети умумий ва магнит ҳодисалари физикаси кафедраси ассистенти;
2006-2011 йиллар Самарқанд давлат университети Умумий ва магнит ҳодисалари физикаси кафедраси доценти;
2011-йилдан Самарқанд давлат университети Умумий физика кафедраси мудири.

Умумий физика кафедраси 1928 йилда ташкил топган. Бу кафедрага 1928-1953 йилларда проф. А. Н. Текучов, проф. В. С. Титовлар раҳбарлик қилди. 1953-69 йилларда кафедрани проф. М. Мўминов бошқарди. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган умумий физика кафедрасининг тарихи профессор О.Қ. Қувондиқов томонидан 1974 йилда ядро физикаси кафедраси хузурида магнетизм бўйича илмий тадқиқот лабораториясининг ташкил қилинганлигидан бошланди. 1982 йилга қадар шу лаборатория магнит ҳодисалар физикаси мутахассислиги бойича кадрлар тайёрлайдиган илмий мактаб вазифасини ўтади. Шу мактабда И. Субхонқулов, А. Даминов, Ф. Химматқулов ва Х. Шакаровлар ўзининг илмий тадқиқотчилик фаолиятларини бошлаганлар.

1982 йил 6 июндаги Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коллегиясининг (№9-21) ва 14 августдаги Самарканд давлат университети ректорининг (№118) буйруқлари асосида ядро физикаси кафедраси кадрлари заҳирасида физика факултети учун умумий физика кафедраси ташкил қилинди. Магнетизм лабораториясининг ташкилотчиси профессор О. Қ. Қувондиқов шу кафедрага мудир этиб тайинланди. Кафедрага умумий физика курсини, механика, молекуляр физика ва электромагнетизм бўлимларини ўқитиш юкламаси топширилди.

1985 йил 4 сентябрда СамДУ ректорининг буйруғи (№119) билан кафедрада магнетизм бўйича ихтисослик ташкил қилинди ва шу йилдаёқ унга 10 нафар талаба қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1985 йилги (№42.6) ва Самарқанд давлат университети ректорининг 1986 йил (№4) буйруқлари билан умумий физика кафедраси магнит ҳодисалари кафедраси номи билан аталадиган бўлди. 1994 йилда СамДУ ректорининг буйруғи билан бу кафедрага яна умумий физика кафедраси номи берилди. “Физикани ўқитиш услубияти” кафедрасининг тугатилиши муносабати билан, унинг физиклар учун ўқув юкламаси хам шу кафедрага берилди.

Кафедрани, бугунги кунда физика-математика фанлари номзоди, дотцент Р.М.Ражабов бошқармоқда.

Университетда кафедранинг бевосита ташаббуси билан 2013 йилдан Ўзбекистон Миллий Университети билан ҳамкорликда 5А140204 – Конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик (Магнит ҳодисалар физикаси ва магнит материаллар) мутахассислиги бўйича магистратура йўналиши, 2017 йилдан Самарқанд давлат университети ҳузуридаги 01-04-09- магнит ҳодисалар физикаси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори илмий даражалар берувчи PhD.29.08.2017.FM02.04. рақамли илмий кенгаш фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда О.Кувандиков раҳбарлигида университетда Марказий Осиёда ягона бўлган “Магнит ҳодисалар физикаси” илмий лабораторияси фаолият кўрсатиб турибди. Мазкур лаборатория магнит ҳодисалар физикаси ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрлайдиган илмий мактаб вазифасини бажариб келмоқда ва жаҳон илмий жамоатчилиги томонидан тан олинган. “Магнит ҳодисалар физикаси” илмий лабораториясини шаклланишида Москва, Eкатеринбург, Киев, Санкт-Петербург, Донецк, Красноярск, Днепропетровск шаҳарлари илмий марказлари олимлари,  Москва давлат университети “Магнетизм” кафедраси мудири, марҳум проф. Е. И. Кондорский, ҳозирги вақтдаги кафедра мудири проф. А. В. Ведяев, шу кафедра профессори А. Б. Грановскийлар катта ҳисса қўшган. “Магнит ҳодисалар физикаси” илмий лабораториясида тадқиқотчилардан 2 нафари фан докторлиги, 12 нафари фан номзодлиги, 1 нафари фалсафа доктори (физика-математика фанлари PhD) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Бугунги кунда умумий физика кафедрасида “Сийрак Ер ва ўткинчи элемент металл қотишмалар ҳамда ўзаро бирикмаларининг электр, магнит ва гальваномагнит хоссаларини кристалл, аморф ва суюқ ҳолатларда ўрганиш” бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қуйидаги қурилмалар яратилган.

1. Юқори температураларда (20-2000 ºС) моддаларнинг магнит қабул қилувчанлигини конденсирланган ҳолатда ўлчайдиган қурилма;

2. Моддаларнинг электр ўтказувчанлигини юқори температураларда конденсирланган ҳолатда ўрганиш қурилмаси;

3. Вибрацион магнитометр ёрдамида моддаларнинг кучли магнит хоссаларини ўрганиш қурилмаси;

4. Моддаларнинг галваномагнит хоссаларини юқори температураларда ўрганадиган қурилма;

Ҳозирда мазкур қурилмаларда О. Қувондиқов раҳбарлигида умумий физика кафедрасида фаолият кўрсатаётган доц. Х. О. Шакаров, доц. И. Субхонқулов, доц. Н. С. Ҳамраев, доц. Р. М. Ражабов, доц. М. К. Салохитдинова, доц. З. М. Шодиев каби фан номзодлари ва асс. Б. У. Амонов, асс. У. Э. Нуримов ва магистрлар О. Сулаймонов Х.Хасанов ва Б.Хайруллаевлар ўз  илмий тадқиқот ишларини давом эттирмоқдалар.

Ҳозиргача олинган натижалар асосида қуйидаги илмий монографиялар ва ўқув қўлланмалар тайёрланди:

О. К. Кувандиков. Магнитные и кинетические свойства конденсированных сплавов и соединений на основе переходных и редкоземельных металлов. Монография. «Фан», Тошкент. 2009.

О. К. Кувандиков. Магнетизм и магнитные материалы. Часть 1. Магнетизм. Учебное пособие. «Фан» Тошкент. 2011  

О. Қ. Қувондиқов, И. Турдибеков, Р. Холдоров. Электромагнетизм. Ўқув қўлланма. “Зарафшон”. 2013.

Кувандиков О. К., Шакаров Х.О. “Структурные и манитные свойства соединений редкозмелных металлов с нормальными и переходными металлами при высоких температурах”.// Т.: “Fan, 2015.-320с.

Кувандиков О. К., Ражабов Р. М.. “Электромагнитные свойства сплавов никеля при высоких температурах”. //LAMBERT Academic publishing. Germany, 2015.-104 с.

О. Қ. Қувондиқов, И. Субхонқулов, Х. Ўринов. Электротехника фанидан лаборатория машғулотлари учун ўқув қўлланма. Тошкент. Фан ва технология нашриёти. 2016 йил. 136 б. 

О.К.Кувандиков, Х.О.Шакаров, М.К.Салахитдинова “Руководство по выполнению лабораторных работ по курсу «Электричество и магнетизм». СамГУ, Самарканд. 2016 г. I и II часть. 224 с.

Кувандиков О.К., Шакаров Х. О. Структурные и магнитние свойства соединений редкоземельных металлов с нормальными и переходными металлами при высоких температурах Научная монография. Т.: “Фан ва технология”.-307 с. 2017 г,

Кувандиков  О.К., Шакаров Х. О., Ниязов Ш.К. Электр ва магнитизм курсидан лабораторя ишлари. Ўқув қўлланма. Т.: “Фан ва технология”.-295 с. 2017 г

Умумий физика кафедраси ходимлари томонидан Республика, Халқаро журналларда ва илмий конференция материалларида 600 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилинган.

Умумий физика кафедрасининг ташаббуси билан қуйидаги конференциялар ўтказилган:

1. Ўзаро Иқтисодий Ҳамкорлик мамлакатлари Кенгашига кирган давлатларнинг олимлари иштирокида магнетизм бўйича халқаро конференция, (Самарқанд, СамДУ,  1984 й.);

2. “Умумий-ўрта, ўрта-махсус, касб –ҳунар таълими тизимларида физика фанини ўқитиш муаммолари”, мавзусидаги Республика амалий–услубий конференцияси, (Самарқанд, СамДУ, 2000 йил, 30-31 март);

3. “XXI асрда физика таълими ва фани муаммолари”, мавзусидаги Республика амалий–услубий конференцияси, (Самарқанд, СамДУ, 2003 йил 5-6 май.);

4. “Мураккаб материалларнинг электромагнит хоссалари” мавзусидаги Халқаро конференция, (Самарқанд, СамДУ, 2006 йил, Сентябрь);

5. “Физика фани ва физик таълими муаммолари”. мавзусидаги Республика илмий конференцияси (Самарқанд, СамДУ, 2009 йил 11-12 декабр);

6. ”Илғор технологиялар учун мураккаб (комплекс) материаллар электродинамикаси (PLASMETA'11)”мавзусида бўлиб ўтган I–Халқаро конференция (Самарқанд, СамДУ, 2011 йил, 21-26 сентябр). ўтказилган.

Бугунги кунда умумий физика кафедрасида доц. М. Салохитдинова томонидан 2015-2017 йилларга мўлжалланган A-4-9-рақамли «Ўткинчи металлар оксидлари билан легирланган борат шишада нанозаррачалар ва наноструктураларни характерловчи усулларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳа бажарилмоқда

Умумий физика кафедраси профессор-ўқитувчилари илмий ишларининг самарали  натижаси бўйича 1998-2003 йилларда 2 марта халқаро “INTAS” лойиҳаси бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.

Умумий физика кафедрасида бир неча йиллардан буён Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртлариаро “Фанлар методологияси ва ўқитишнинг замонавий технологиялари” илмий-услубий семинари ташкил этилган. Шунингдек, кафедрада илмий-тадқиқот  йўналишлари бўйича «Магнит олами» тўгараги фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси