Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Тожик тили ва адабиёти кафедраси мудири

Ҳамроев Жумақул

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998915289800
  • Электрон почта: juma.hamroh@mail.ru

1971-1977 йиллар Самарқанд давлат университети илмий кутубхонаси шарқ қўлёзмалар бўлими библиографи;
1977-2001 йиллар Самарқанд давлат унверситети тожик адабиёти кафедраси ӯқитувчиси;
2001-2007 йиллар Самарқанд давлат унверситети тожик филологияси факультети декани;
2007-2009 йиллар Самрқанд давлат унверситети тожик адабиёти кафедраси мудири;
2009-2012 йиллар Самарқанд давлат унверситети филология факултети декани вазифасини бажарувчи;
2012-2016 йиллар Самарқанд давлат унверситети тожик тили ва адабиёти кафедраси ӯқитувчиси професор;
2016-йилдан Самарқанд давлат унверситети тожик тили ва адабиёти кафедраси мудири,

Самарқанд Давлат университетида  ҳозир «Филология факультети, тожик филологияси шӯъбаси”  номи билан юритилаётган факултьтет аслида  1956 йили  Ўзбекистон давлат университети (1961 йилдан Самарқанд давлат университети) Филология факультети таркибида «Тожик тили ва адабиёти» бўлими сифатида, 1961 йилдан «Ўзбек ва тожик филологияси факультети» таркибида, 1989 йилдан «Тожик  филологияси факультети» номи билан алоҳида факультет сифатида, 2010 йилдан «Тожик ва рус филологияси факультети», 2016 йилдан “Филология факультети, тожик филологияси шӯъбаси”   таркибида тожик тили ва адабиёти бўлими сифатида фаолият олиб бормоқда. Унинг таркибида битта кафедра Тожик тили ва адабиёти кафедраси фаолият олиб боради.

1959-1989 йиллар давомида факультетни (кундузги, кечки ва сиртқи бўлимлар билан биргаликда) икки мингдан зиёд йигит ва қизлар «филолог – тожик тили ва адабиёти ўқитувчиси» мутахассислиги билан битирган. Улар  Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларидаги ҳамда Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларидаги   умумтаълим мактабларида тожик тили ва адабиёти, араб ва форс тилларидан дарс бериб, шунингдек  Оммавий ахборот воситалари идораларида журналист, таржимон, нашриётларда муҳаррир, илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ходим, давлат ва бошқарув идораларида раҳбарлик ва етакчи ходим лавозимларида ишлаб келмоқдалар. Факультетни битириганлардан ӯн саккиз киши филология фанлари доктори, 6 нафар тарих ва фалсафа фанлари докторлари, ўттиз тӯққиз киши филология фанлари номзоди, шунингдек бир неча киши педагогика, фалсафа, санъатшунослик фанлари доктор ва номзоди илмий даражаларини олиб, Ўзбекистон ва Тожикистон олий ўқув юртларида, илмий-тадқиқот муассасаларида ишламоқдалар.

Кафедранинг ўзида фан докторлари ва номзодлари тайёрлашда ҳам сезиларли ишлар амалга оширган ва шу нуқтаи назардан унинг замирида миллий адабиётшунослик ва тилшунослик бобида илмий мактаб азалдан шаклланган. Кафедрада ишлаб туриб профессорлар Р.Муқимов, Ю.Авалиани, Т.Зеҳний, Б.Валихӯжаев, ак. Р.Ғаффоров, Ш.Шарофов, Ж.Мирсаидов, Ш.Шукуров, С.Саъдиев, Ж.Ҳамроев, фан номзодлари, доцентлар Т.Абдужабборов, Р.Эгамбердиев, М.Атоев, С.Иброимзода, С.Аслиддинов, С.Умарова, М.Миркамолова, А.Мирсафоев, С.Ҳалимов, В.Қосимов, Л.Назарова, Б.Насриддинзода, А.Қамарзода, М.Истамова, М.Адашев, А.Самадов, Ғ.Маҳмудов, Ж.Ҳамроев, Ҳ.Бердиқулов, С.Хӯжақулов, З.Юнусзода, Д.Ҳазратқулиён, фалсафа докторлари (PhD) Ғ.Раҳимқулов, Г.Адашуллоева, С.Мажидова, А.Шерназаровлар илмий рисолаларини ёқлаганлар.

Мазкур факультетни битирганлар орасида давлат арбоблари бор бўлиб, улар турли даврларда Республиканинг нуфузли ташкилотлари ва давлат органлари ва таълим муассалараида масъулиятли вазифаларни бажаришган. Булар орасидан Ҳ.Қудратуллоев,  Р.Ҳакимова, С.Асадов, А.Искандаров Ш.Вакилов, Ё.Додожонов, Р.Мўминжонов, У.Ҳасанова, С.Янгибоев, бир қатор битирувчилар Республика ва вилоят радио ва телевидениеси идораларида муҳаррир лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари факультет битирувчилари айни пайтда Республикамиз вилоятлари ва туманларидаги барча маҳаллий ОАВда мухбир ва муҳаррир сифатида фаолият олиб боришмоқда.  

Мустақиллик  йилларида  факультетда  5120100-Филология ва тилларни ӯқитиш (тожик филологияси) бакалавр таълим йӯналиши ва шу таълим йӯналиши негизида 5А120101-Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102–Лингвистика (тожик тили) магистратура мутахассиликлари бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилган. Яқин йилларгача мазкур шӯъбага ҳар  йили давлат гранти асосида 15 нафар талаба бакалавр бўлимига, 25 нафар бакалавр таълим йӯналишига ва 2 нафар иқтидорли талабалар магистратура мутахассисликларига ҳамда контракт-шартнома тӯлов асосида 6 нафардан қабул қилинар эди. Ҳозирги пайтда давлат гранти асосида 5 нафар талаба бакалавр бўлимига, 15 нафар бакалавр таълим йӯналишига ва 2 нафар иқтидорли талабалар магистратура мутахассисликларига ҳамда контракт-шартнома тӯлов асосида 6 нафардан қабул қилинмоқда.

Мустақиллик йилларида Ж.Ҳамроев докторлик диссертациясини, С.Хўжақулов, З.Юнусзода, Д.Ҳазратқулова каби ёш тадқиқотчилар номзодлик диссертацияларини, Ғ.Раҳимқулов, Г.Адашуллоева, С.Мажидова, А.Шерназаровлар фалсафа фани докторлари (PhD) сифатида илмий рисолаларини ёқладилар. Айни пайтда ҳам Самарқанд давлат университети қошида PhD. 27.06.2017 Fil.02.03 рақамли ихтисослашган илмий кенгаш фаолият юритмоқда. Мазкур илмий кенгашда 10.00.05 - Осиё ва Африка халқлари  тили ва адабиёти (тожик тили ва адабиёти) ихтисослиги бўйича докторантлар, ёш тадқиқотчилар ва изланувчилар докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишмоқда. Бу жиҳатдан ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Республикада таълим соҳасида амалга оширилаётган оқилона сиёсат ва  изчил ислоҳотлар ҳамда университетимиз ректори проф. Р.И.Халмурадовнинг таълим жараёнида тадрижий равишда кафедранинг моддий техник базасини такомиллаштириш, унинг миқёсини кенгайтириш, илмий салоҳиятини юксалтириш борасидаги бевосита қӯллаб қуватлашларидан кафедрамиз жамоаси мамнундир.

Мустақиллик йилларида факультетнинг  Ўзбекистондаги бошқа олий ўқув юртлари ҳамда илмий тадқиқот институтлари, шунингдек чет эл  олимлари  билан алоқаси йўлга қўйилган бўлиб, факультет олимлари турли Халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан қатнашиб, илмий асарлари нуфузли  нашрларда эълон қилинмоқда.

Факультет профессор-ўқитувчилари тожик тили ва адабиёти таълими бўйича Давлат таълим стандартлари, намунавий таълим дастурлари ва ўқув қўлланмалар ҳамда дарсликлар яратиш борасида ҳам  фаъол қатнашиб келмоқдалар. Профессор А. Қамарзода 2001 йилдан 2012 йилгача Республика Таълим Маркази қошидаги тожик тили ва адабиёти Илмий-методик кенгаши раиси вазифасини бажариб келди.  Профессорлар С.Саъдиев, А.Қамарзода, Ж.Ҳамров, А.Воҳидов, доцент А.Самадов, ўқитувчилар М.Давронова, А.Воҳидов, С.Хӯжақуловлар умумтаълим мактаблари учун  тожик тили  ва адабиётидан дарсликлар яратдилар ва ҳозирда мазкур дарсликлар халқ таълими соҳасида асосий ӯқув адабиётлари сифатида фойдаланилмоқда. Охирги йилларда проф. Ж.Ҳамроевнинг “Янги тожик адабиёти тарихи”. –Тошкент:  Тамаддун, 2015. (38 босма табоқ), доц. С.Хӯжақуловнинг “Миллий уйғониш даври тожик адабиёти”. – Тошкент: Ӯзбекистон миллий энциклопедияси, 2015. (26 босма табоқ), М.Кабиров ва Т.Чориевларнинг “Ҳозирги замон тожик адабий тили”. –Тошкент: Чӯлпон, 2017 (22 босма табоқ) номли дарсликлари Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлигининг грифи асосида нашрдан чиқарилди.

Мустақиллик йилларида факультет профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Университетимизда Рӯдакий Самарқандий, Абдураҳмон Жомий, Садриддин Айний, Ҳожи Муйин, Фотеҳ Ниёзий, Шодон Ҳаниф каби адиблар ижодига бағишланган Халқаро анжуманлар ўтказилди. Жорий йилда ҳам Самарқанд давлат университети ва Бухоро давлат университетлари ҳамкорлигида Қори Раҳматуллоҳ Возеҳ Бухорийнинг 200 йиллигига бағишланган халқаро анжуман, таниқли адабиётшунос, мунаққид, моҳир ёзувчи, драматург, “Самарқанднома” китоби муаллифи  Расулхон Ҳодизоданинг 90 йиллигига бағишланган Республика миқёсидаги илмий анжуманлар ӯтказилди. 

Факультетни битирганлар орасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими,  Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналистлар (Маъруф Отахонов,  Музайяна Хўжаева), кўплаб Ўзбекистонда хизмат кӯрсатган ўқитувчилари,  Халқ таълими аълочилари, «Дўстлик» ордени, «Шуҳрат» медали “Мустақиллик” кӯкрак нишони соҳиблари бор.

Кафедрада илмий-тадқиқот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Тожик тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари 2017- 2021 йиллар учун адабиётшунослик соҳаси  бўйича «Тожик адабиётида адабий жанрлар ва ижодий услублар рангбаранглиги», тилшунослик соҳаси бўйича «Тожик тилининг лексикологияси, лексикографияси ва услубиётига доир баъзи масалалар» номли иккита лойиҳа мавзулари  асосида илмий-тадқиқот ва изланишлар олиб боришни ӯз олдларига мақсад қилганлар. Мазкур лойиҳалар асосида жорий тақвимий йилда кафедрада докторлик диссертациялари ҳимоя қилиниши режалаштирилган. Тожик тили ва адабиёти кафедрасида учта таянч докторант  Дилором Ахмедова, Хайём Мирзоев, Шариф Ярашовлар илмий иш олиб боришмоқда.

Тожик тили ва адабиёти кафедраси етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ва яратилаётган ўқув қўлланмалар, дарсликлар, монографиялар, ўқув-услубий қўлланмалар, турдош фанлардан Республикамизда мустақиллик даврида яратилган илмий назарий адабиётлар, электрон дарсликлар, ўқув-услубий мажмуалар асосида олиб борилмоқда. Барча мутахассислик фанларидан ўқув услубий мажмуалар, услубий кўрсатмалар, уларнинг электрон версиялари шу кафедранинг профессор–ўқитувчилари томонидан яратилган ва факультетнинг ахборот ресурс марказида алоҳида нусхаларда ва курслар кесимида сақланмоқда.  Истиқболда кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятни ошириш, корпоратив ҳамкорликларни йўлга қўйишни асосий мақсадлари сифатида белгилаб олишган.

Факультетда ҳозир 2 нафар фан доктори, профессор (С.Саъдиев, Ж.Ҳамроев), 5 нафар фан номзоди, доцент (А.Воҳидов, М.Истамова, Ҳ.Бердиқулов, Д.Ҳазратқулова, С.Хўжақулов), 4 нафар  катта ўқитувчи (А.Воҳидов, А.Хонхўжаева), 4 нафар фалсафа докторлари (PhD) Ғ.Раҳимқулов, Г.Адашуллоева, С.Мажидова, А.Шерназаров), икки нафар ӯқитувчилар Н.Қаюмов ва А.Хонхӯжаевалар ишлайди.

Тожик тили ва адабиёти кафедраси ҳузурида «Суханшинос» ва «Маҳфили адаб» илмий-адабий  тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Тожик филологияси шӯъбасининг иқтидорли талабалари мазкур тўгаракларда фаол қатнашиб келмоқда. Таъбир жоиз бӯлса айтиш мумкинким, айни пайтда Республикамизда ижодий фаолият билан шуғулланиб келаётган кӯпгина ижодкорлар, шоирлар ва ёзувчилар ушбу тӯгаракларнинг фахрий аъзоси ҳисобланишади ва ӯз вақтида мазкур тӯгарак анжуманларида ва йиғилишларида тобланишган. Жумладан, ёзувчилар  Болта Ортиқзода, Адаш Истад, Салим Кенжа, Абдулло Субҳон, Паймон, Марям Фарғоний, Маҳбуба Турсунова, Маҳбуба Неъматзода, Ҳадя Ражабова, Насим Ражабов, Норхожа Чориев, Дилшода Ҳазратқулиён, Саодат Алиева ва бошқалар факультет битирувчилари ҳисобланишади.

Факультет  профессор-ўқитувчиларининг истиқболда кўзда тутилган режалари:  келажаги буюк Ўзбекистон учун муносиб кадрлар етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшиш, тожик тили  ва  адабиёти бўйича етук мутахассислар тайёрлаш, фан ютуқларини оммага етказиш, ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда муҳим ҳисса қўшишдан иборатдир.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари