КАФЕДРАЛАР Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Муҳандислик графикаси Ботаника кафедраси Органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси Математик моделлаштириш кафедраси Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология назарияси ва амалиёти кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими кафедраси Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Умумий психология кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Рақамли иқтисодиёт кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Тармоқлар иқтисодиёти кафедраси Тасвирий санъат Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Фалсафа кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Гидрометеорология кафедраси Экология ва ҳаёт хавсизлиги кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси Аналитик кимё кафедраси Социология ва ижтимоий иш кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Дастурий инжиниринг кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари кафедраси

Кафедра мудири

Эргашев Бахтияр Эргашевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +99893 347 99 80
  • Электрон почта: e-baxtiyor@samdu.uz

1980-1981-йиллар Самарқанд давлат университети лаборанти
1981-1993-йиллар Самарқанд давлат университети ассистенти
1993-2003-йиллар Самарқанд давлат университети Тарих факультети Маънавий-марифий ишлар бўйича декан ўринбосари
2003-2009-йиллар Самарқанд давлат университети "Тарихшунослик ва манбашунослик " кафедраси доценти
2009-2011-йиллар  Ўзбекистон миллий университети катта илмий ходими
2012-2013-йиллар Самарқанд давлат университети "Тарихшунослик ва манбашунослик " кафедраси доценти
2013-йилдан Самарқанд давлат университети "Тарихшунослик ва манбашунослик " кафедраси мудири

Самарқанд давлат университети бизнинг тарихий томиримизни аниқлайдиган, миллий ғуруримизни юксалтирадиган тарихга эга бўлган салоҳиятли олий ўқув даргоҳларидан биридир. Бунда жуда муҳим масала, ҳозирги пайтда Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатаётган факультетлар, кафедралар ва илм-фан мактаблари намоёндаларининг тарихини ёритишдир.

Кафедра тарих факультетининг тенгдоши бўлиб 1927 йилда «СССР халқлари тарихи» номи билан ташкил топган. Профессорлар С.В. Юшков (1927-1934), М.Я. Феноменов (1934-1937), А.М. Мальков (1937-1941), А.П. Фитуни (1944-1949), доцентлар Х.Ф. Чикаев (1949-1956), Ю.Н. Алескеров (1956-1972)лар кафедра мудири сифатида фаолият юритганлар.

1972 йилда кафедра иккига ажралди: «Совет даври СССР тарихи» (профессорлар Ю.Н. Алескеров (1972-1982) ва Э.Ҳ. Ҳожиев(1982-1997)лар бошқарган) ва «Совет давригача СССР тарихи» (проф. В.И. Ефимов (1972-1974), доц. (М.У. Аминов (1974-1976), проф. М.А. Эгамбердиев (1976-1999)лар бошқарган).

1997 йилда «Евроосиё халқлари тарихи» ҳамда «Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихни ўқитиш усуллари» кафедралари бирлаштирилди. Кафедра мудири бўлиб, 1997-2000 йилларда т.ф.д. проф. И.М.Саидов  ва 2002-2002 йиллада т.ф.н. Р.К. Юсупов ишладилар. 2007 йилдан то 2013 йил май ойигача кафедрани т.ф.д. проф. И.М.Саидов бошқарди. 2013 йил май ойидан то хозирги пайтгача кафедрани т.ф.н. доцент Б.Э.Эргашев бошкармокда.

Шунингдек кафедрамиз тарихида М.У. Аминов, Ҳ.А. Аминов, О.А. Азимов, К.Ю. Юсупов, Н.И. Ахмедова, В.И. Севрюк, С. Исмоилова, К.М. Маматқулов, С. Ҳасанова, Р. Узоқов, М.А. Негматова, О.А. Азимов каби педагог-олимлар ўчмас из қолдирдилар.

2002 йилда кафедрада Болонья (Италия) университети ҳамкорлигида магистратура очилган. Айни пайтда кафедрада 5А120304 – «Тарихшунослик ва тарихий тадқиқотлар методлари (мамлакаталар бўйича)» ва 5А210206 – «Музейшунослик, консервация ва бадиий ёдгорликларни сақлаш» мутахасисликлари бўйича магистратура мавжуд.

Таълим-тарбия тизимида қайта тикланиш ва янгиланиш жараёнлари юз бератган айни вақтда кафедрамиз ходимлари ноанъанавий дарс шаклларини кенгроқ жорий этиш йўлидан боришмоқда. Дарс жараёнига электрон китоб яратиш ёки интернетдан фойдаланиш каби миллий дастур йўналишдаги ишлар устида меҳнат қилмоқдалар. 2010-2011 ўқув йилида кафедрада ўқитиладиган 8 та фанлардан ўқув-электрон дастурининг Ziyo Net тармоғига киритилган.

Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги юбилейига бағишлаб 2007 йилда «Тарихшунослик, манбашунослик ва тарих ўқитиш методикаси масалалари» номли илмий мақолалар тўплами нашр этилди. Ушбу тўпламда кафедранинг профессор-ўқитувчилари, магистрлари ўз мақолалаларини киритганлар.

Юқорида билдирилган фикр-мулоҳаза ва тарихий фактларнинг барчаси «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасининг ўтмиши зарварақли, келажаги истиқболли илмий-педагогик жамоалардан бири эканлигидан далолат беради. Кафедра илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш, бажариш ва бошқаришда Ўзбекистон Фанлар академиясининг тарих институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шунингдек АҚШнинг Индиана университети, Россия Федерацияси, Қозоғистон республикаларидаги олий ўқув юртлари орқали ўзаро илмий алоқаларни олиб бормоқда ва 2007-2009 йилларда  докторантурага битта  ўрин ажратилди. Кафедра аъзолари ўтган йиллар давомида бир қатор ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари билан халқаро илмий алоқаларни боғладилар.  Айниқса Тошкент, Москва, Алмати, Днепропетровск, Ашхабад, Эрон, Санкт-Петербург, Болония, Турин (Италия), Индиана (АҚШ) шаҳарларидаги ҳамкасабалари билан ҳамкорликни янада ривожлантирмоқдалар. Натижада кафедра олимларининг 2007-2011 йиллардаги илмий тадқиқотлари салояти ўсмоқда. Кафедра олимлари томонидан бу йилларда 2 та монография нашр эттирилди. «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедрасида бугунги кунда замон талабига жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш борасида ўқув услубий моддий база яратилган. ДТС талабларига жавоб берадиган ўқув режаси, ўқув дастурлари ва ўқув услубий мажмуалар ишлаб чиқилган.  Ўзбекистон Республикаси Олий таълим Вазирлиги грифи билан кафедра доценти И.Н. Илаловнинг «Музееведение» ва «Философия и методология истории» ўқув қўлланмалари чоп этилган. Уларнинг электрон вариантлари ҳам яратилган.

Кафедра мудири, профессор И.М. Саидовнинг Москвада ўтказилган 2010 йил 7-10 апрел кунлари  «Победа над фашизмом в 1945 году: её значение для народов СНГ и мира» номли халқаро конференцияда «Гуманистические традиции узбекского народа и их проявление в годы войны» маърузаси билан иштирок этиши университет, факультет ва кафедрамизнинг катта ютуқларидан биридир. Шунингдек проф. И.М. Саидовнинг проф. А.С. Ўралов билан ҳаммуалифликда нашр этган: «Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари – ватанимиз тарихини ўрганишнинг моддий манбалари» номли китобининг учинчи даражали диплом билан тақдирланганлиги ва 2009-2010 йилда Ўзбекистониннг энг яхши меъморий асари  ХI кўрик-танловининг лауриати бўлиши  қувонарли ҳолдир.

Кафедра қошида талабаларнинг «Ёш манбашунос» илмий тўгараги фаолият кўрсатади.

Кафедра СамДУ қошидаги 2-сон Академик лицей, вилоятдаги бир неча  коллеж ҳамда Нарпай туманидаги 33-ихтисослашган умумтаълим мактаби билан ўзаро алоқалар ўрнатиб, уларга услубий ёрдам кўрсатмоқда.

Ўзбек манбашунослигининг долзарб муаммоларига қаратилган профессор И.М.Саидовнинг “Дехканство Узбекистана на историческом повороте второй половины ХIХ –первой трети ХХ вв.” монографиясининг яратилгани алоҳида аҳамиятга эга. Бу изланиш ўзбек манбашунослигидаги  новаторликдир. Ҳозирги пайтда проф. И.М.Саидов «Репрессированное дехканство: трагедия насильственной коллективизации» номли монографияси устида иш олиб бормоқда.

Кафедрада проф. И.М.Саидов билан ҳаммуалифликда қатор услубий қўлланма ва кўрсатмалар яратилди:

1.Услубий қўлланма «Жаҳон тарихи фанига оид тестлар тўплами (1-қисм 1914-1945 йиллар, 2-қисм 1945-2007 йиллар)» Самарқанд, 2008 й. 176 бет., 11 б.т. (Э.Султонов ва А.Бодиров билан ҳаммуалифликда)

2. «Жаҳон санъати тарихи фанидан услубий кўрсатмалар» Самарқанд, СамДУ, 2008й. 52 бет. (М.Жалилова билан ҳаммуалифликда)

3. «Жаҳон тарихи фанига оид тестлар тўплами» (услубий қўлланма) (Ўрта асрла даври, янги тарихининг иккинчи даври – ХVI-ХIХ асрнинг 60-йиллари, янги тарихининг иккинчи даври ХIХ асрнинг 70-йилларидан 1918 йилгача) Самарқанд, 2008 й. 160 бет., 10 б.т. (Э.Султонов ва А.Бодиров билан ҳаммуалифликда)

4. «Историография» номли услубий қўлланма. Самарқанд, 2009 й.

5. «Малакавий – битирув ишларни ёзиш бўйича услубий тавсиялар». Самарқанд, 2010 й.

2011-2012 йилларда яна бир қатор услубий қўлланмалар устида иш олиб борилмоқда: кафедра доценти И.Н.Илалов 1 курс рус гуруҳи талабалари учун «История науки и техники» номли услубий-қўлланмани тайёрламоқда.

Кафедрада доц. Б.Эргашев «Материалы канцелярии Туркестанского генерал губернаторства как исторический источник (II половина ХIХ – начало ХХ века)» мавзусида докторлик диссертацияси ассистентлар Т.И. Маҳмудов «Темурийлар даври таълими», М.Ж. Бузруков «ХV аср биринчи ярмидаги Ўрта Осиё диний ҳаётида Низомиддин Хомушнинг тутган ўрни ва роли», Ҳ.Б. Абриев «Амир Темур ва темурийлар даврида меъморий обидаларнинг бунёд этилиши (мадраса, масжид, хонақо, ҳаммом, суғориш иншоотлари)» мавзуларидаги номзодлик диссертациялари устида ишлаяптилар.

“Тарихшунослик ва манбашунослик” кафедраси аъзолари  2002-2007 йилларда “Ўзбекистонда тарих фанини ўрганишнинг янги йўналишлари ва манбашунослиги” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини бажарган бўлсаларлар, 2008-2013 йилларда «ХIХ-ХХ асрда ва мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маданий, ижтимоий-иқтисодий тарихи тарихшунослиги ва манбашунослиги» мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишларини бажармоқдалар.  Кафедрадаги илмий тадқиқот мавзуларининг муҳим долзарблиги шундан иборатким, уни тарих фани ўқитилиши жараёнида бевосита амалиётда қўллаш ҳам юз беради. Яъни  тадқиқот мавзуси бакалавр ва магистрлар учун  махсус курсларда ўқитилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув-педагогик, музей ва архив амалиётларига раҳбарлик қилишмоқда ва талабаларга чуқур билим бериш, уларни ҳар томонлама етук мутахассис қилиб тайёрлашни ўзларининг асосий бурчи эканлигини ҳис этган ҳолда, фаолият кўрсатмоқдалар. Малакавий амалиёт объектлари белгаланган. «Тарихшунослик ва манбашунослик» кафедраси бу ишни Самарқанд шаҳридаги Вилоят Давлат музейлари, Вилоят архивида ўтказиб келади. Бу ҳақда тегишли келишувлар йўлга қўйилган. Таълим жараёнини тўла таъминлашга кафедранинг илмий салоҳияти етарли ва бу йўналишда ЎзРФА Шарқшунослик илмий тадқиқот институти билан шартнома тузилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари режа асосида касбий малакаларини ошириб, қайта тайёрлаш курсларини ўтаб, фаолият юритиб келмоқдалар.

Айни дамда кафедрада фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 63 ни ташкил қилади. Шу сабабли, кафедра илмий педагогик кадрларни тайёрлашга катта эътибор бермоқда.

Маънавий-маърифий соҳада кафедра профессор-ўқитувчилари индувидуал тузилган ва тасдиқланган режа асосида иш олиб бориб, ёшларни фидойи қилиб тарбиялашга катта эътибор берадилар. Талабалар билан доимий учрашиб мустақиллик тўғрисида, инсон қадриятлари, ота-она ҳурмати, миллий урф-одатлар тўғрисида давра суҳбатларини талабалар уйларида, маҳаллаларда ташкил қиладилар.

Кафедрамизнинг  профессор-ўқитувчилари таълим сифатини оширишга қаратилган талабларни бажаришда бундан кейин ҳам фаол иштирок этишади

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Тарих ўқитиш методикаси
  • Манбашунослик ва тарихшунослик
  • Тарих фалсафаси ва методологияси
  • Фан ва техника тарихи
  • Музейшунослик ва архившунослик
  • Ўрта Осиё меьморий ёдгорликлари
  • Ватанимиз тарихини ўрганишнинг моддий манбалари
  • Ўзбекистон ва Жаҳон саньати манбашунослиги 
  • И.А.Каримов асарлари мустақил Ўзбекистон тарихини ўрганишда манба сифатида

Магистратура

  • Тарихий тадқиқот усуллари
  • Осиё ва Европа тарихига оид ёзма манбалар
  • Тарихий хужжатшунослик
  • Хорижий мамлакатлар тарихшунослиги
  • Полиграфия ва матншунослик асослари
  • Мутахассисликнинг назарий масалалари
  • Туркистон колониал даври манбашунослиги 
  • Туркистон генерал губернаторлиги Маҳкамаси иш юритиш манбашунослиги 
  • Россия ва Ўрта Осиё хонликлари ўртасида савдо-дипломатик алақалар манбашунослиги 
  • Президент асарлари янги давр тарихини ўрганишда манба