Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Бабакулов Исмаил Туркманович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998915589050
  • Электрон почта: ilhom70@bk.ru

1958 йилда рус тили кафедраси базасида миллий гуруҳларда рус тили кафедраси ташкил топган.Кафедранинг мақсади халқ хўжалиги учун ўқитувчилар илмий ходимлар ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда университетнинг махсус кафедраларига ёрдам курсатишдир.

Кафедранинг биринчи мудири илмий изланишлари рус ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикаси муаммолари ва миллий гуруҳларда рус  тили ўқитиш методикаси билан боғлиқ бўлган доц.А.И Абражеев эди.

Кафедрада тажрибали ўқитувчилар ишлаган:А.Л.Фуксман, А.П.Яковлева, П.П. Григорьев, С.И. Дюгай, З.И. Шугурова, А.С. Акопова, В.А. Витовская, Р.Н. Табаева, Р.Н. Мамаджанова, Л.Г. Баркаева, В.Н. Горбенко, А.Б. Бабахаджаев, Р.М. Муминова.

А.Н.Тихонов, Г.С.Цой, Х.М.Икромовалар кафедрада ўз иш фаолиятларини бошлашган.

1963 йилда кафедра мудири доц. Цой А.А. бўлган. Кафедранинг илмий изланишлари фақатгина рус тилини миллий гуруҳларда ўқитиш методикаси билангина эмас, балки ҳозирги замон рус тили муаммолари билан хам боғлиқ.

Кафедранинг илмий изланишлари фақатгина миллий замон рус тили муаммолари билан боғлиқ бўлган.

Кафедра Москва, Ленинград, Киев, Тверь, Ереван, Баку, Тошкент олий ўқув юртлари билан алоқа боғлаб турган.

1980 йилда кафедра иккига бўлинган: табиий фанлар факультетлари учун миллий гуруҳларда рус тили кафедраси,кафедра мудири доц.Щеголихина В.И ва гуманитар факультетлар учун миллий гуруҳларда рус тили кафедрасига проф.ЦойА.А. раҳбарлик қилган.1983-1987 йилларда кафедра ўқитувчилари А.А.Алиева (проф.Дмитриев рахбарлиги остида, Н.К.Бирих (В.М.Мокиенко раҳбарлиги остида кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилишган.

1987 йилда кафедра яна бирлашди. Кафедра мудири проф. Цой А.А. бўлди. Кафедра ташаббуси билан доимий илмий услубий конференциялар ўтказилди.

1990-2000 йиллардан кафедрани проф.А.С.Пардаев бошқарган. 1991 йилда у Москва шаҳрида рус тили институтида ўзининг: “Отраженная антономия в русском языке“ мавзусидаги докторлик диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилган. Проф.Пардаев А.С кафедрада катта илмий тадқиқот ишларини олиб борган. У киши томонидан 100 га яқин илмий ва ўқув услубий ишлар яратилган бўлиб, бундан 4 таси монография хисобланади. Проф.Пардаев А.С рахбарлигида Бабакулов И.Т., Латипов О.Ж.,Холмурадова Ф.,Мамасолиев И.У. ва бошқалар ўз номзодлик диссертацияларини муафаққиятли ҳимоя қилган.1992 йилда СамГУ миллий гуруҳларда рус тили кафедраси билан СамДПИ миллий гуруҳларда рус тили кафедраси қўшилади.

2012-2018 йиллар давомида кафедрани доц.Мамасолиев И.У бошқарган. Бу вақтда кафедрада катта педагогик стажга эга бўлган доц. В.Г.Смоляков, доц.Р.НХасанова, доц.И.Т.Бабакулов, катта ўқитувчилар Э.И.Маматова, С.Ю.Усманова, Г.Х.Холмирзаева каби тажрибали ўқитувчилар ишлаган.

2018 йил декабрдан кафедрани доц. И.Т.Бабакулов бошқараяпти. Бугунги кунда кафедрада 22 нафар профессор - ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар. Кафедрада услубий секция ишлаб турибди. Кафедранинг профессор - ўқитувчилари услубий ишланма ва услубий қўлланмаларини яратишда, халқаро ва республика илмий конференцияларида фаол иштирок этишда турли илмий тупламларда (айникса ОАК тасарруфидаги), ва республикамиз ва чет давлатларда малакаларини оширишда катта ишларни олиб бормоқда. Шунингдек кафедра бугунги кунда чет давлатлар, МДХ, Россия олий ўқув юртлари республика, вилоят ва шаҳар мактаб, лицей ва коллежлари билан илмий алоқалар олиб бормокдалар. Вилоят ва шаҳар мактаб, лицей ва коллеж  ўқитувчилари рус тили кафедрасида стажировкадан ўтмоқдалар ҳамда ҳамкорликда дарслик ва ўқув қўлланмалар яратмоқдалар.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари