Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Қаттиқ жисмлар физикаси мудири

Арзиқулов Эшқуват Улашевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998915389791
  • Электрон почта: eshquvat@samdu.uz

1980-1985 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1992-1992 йиллар Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси муҳандиси;
1992-1993 йиллар Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси ассистенти;
1993-1995 йиллар Самарқанд давлат университети, Қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси доценти;
1996-1997 йиллар Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси доценти;
1999-2005 йиллар Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси мудири;
2011-2013 йиллар Самарқанд давлат университети кафедра мудири вазифасини бажарувчи;
2014-йилдан Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедра мудири.

СамДУда “Қаттиқ жисмлар физикаси” соҳасида мутахасисслар тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар 1975 йилда шу номдаги кафедра ташкил қилингандан бошланган.  Қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси 1975 йилда “Оптика ва спектроскопия” кафедраси қошида ЎзФА академиги А.Қ.Отахўжаев ва доц.А.Носировлар ташаббуси ҳамда Санкт Петербург Физика-техника институти олимлари академик А.Г.Смоленский, проф. В.В.Лемановларнинг бевосита кўмаги билан ташкил қилинган.

Дастлаб кафедрада ўқув ва илмий ишларни ташкил этиш Ленинград, Москва, Тарту, Тошкент каби йирик шаҳарларда таҳсил олган илмий ходимлар томонидан амалга оширилди. Жумладан кафедранинг илк профессор-ўқкитувчилари ва техник ходимларидан доцентлар  А. Носиров, С. М. Муродов, Ф. Р. Ахмеджанов, катта ўқитувчи И. А. Аветисян, ассистентлардан М. М. Ахмеджанова, В. С. Ким техник ходимлардан Б. Р. Намозов, А. Ж. Қораев, З. Т. Ходжаева, Б. А. Агишевлар қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида фаолият кўрсатишни бошлаганлар.

    

ПроессорВ.В.Леманов                 Доцент А.Н.Носиров

Дастлабкафедрани 1985 йилга қадар доцент Абдуҳаким Носиров бошқарди. 1985-1993 йилларда доцент С.М.Муродов, 1993-1996 йилларда доцент Ф.Р.Ахмеджанов кафедрага мудирлик қилган. 1996-2011 йилларда кафедрани доцент Э.У.Арзиқулов, 2011-2013 йилларда доц.С. Қ. Ахроров бошқарган бўлса, 2014 йилдан буён қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасини яна Э. У. Арзиқулов бошқариб келмоқда.

          

Доцент С.М. Муродов            Профессор Ў.Ёрқулов

Кафедрададастлаб “Кристаллография”, “Кристаллофизика”, “Кристаллоакустика”, “Металларфизикаси”, “Диэлектрикларфизикаси”, “Қаттиқжисмларфизикаси”, “Қаттиқжисмлароптикасиваспектроскопияси”,”Квант электроникаси”, “Ўтаюқоричастотали электроника”, “Гуруҳларназариясиваунингқаттиқжисмларгатадбиғи” кабикурсларданмаърузаларва ўқув лабораториялари ташкил этилди.  Замонавий асбоблар билан жиҳозланган илмий лабораториялар яратилди ва ҳорижий илмий  марказлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.   

СамДУ ректори, академик Ш. О. Алимов ташаббуси билан замонавий соҳа бўлган электроника соҳасини ривожлантириш мақсадида дастлаб кафедра қошида 1987 йилдан бошлаб“Физикавий электроника” ва 2003 йилдан бошлаб эса “Ярим ўтказгичли асбоблар ва микроэлектроника” соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бошлаб юборилди ва бу бошланган хаёрли ишлар шу бунги кунгача давом этмоқда.

Республикамиз мустаққилликга эришгандан сўнг 1994 йилдан бошлаб, кафедра қошида 5521700-“Электроника ва микроэлектроника” йўналиши бўйича бакалавлар тайёрлаш бошланди ва бугунга қадар бу соҳада 800 га яқин малакали электроника муҳандислари тайёрланди. Битирувчиларимизнинг кўпчилиги вилоятимиз, республикамиз ва ҳатто ривожланган чет мамлакатлардаги турли нуфузли ташкилотларда асосан электроника соҳасида мухандис сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Ҳозиргача қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида 2 нафар фан доктори, 12 нафар фан номзодлари етишиб чиқди. Шулар жумласига ф-м.ф.д., Ў.Ярқулов,  доцентлар З.Х.Раҳимов, Э.Арзиқулов, С.Қ.Ахроров, Б.Н.Шерматов, С.Н.Сражев, Х.Р.Абдукаримова, Т.У.Тошбоев, А.А.Эшбеков, А.Ғ.Абдусатторов, Ғ.Ғ.Ғуломов, ассистентлардан Ж.Т.Рўзимуродов, М.Тошбоев, С.Эшмаматов, Р. М. Усановларни киритиш мумкин.

Кафедра ҳозирги кунда кафедра республикамиз ОЩЮлари ва ИТИ билан ўқув ва илмий тадқиқот соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан Тошкент Давлат Техника университети ваЎзбекистон Миллий университети билан кафедрада тайёрланаётган бакалаврят ва магистратура таълим йўналишлари учун ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий ҳамда замонавий илм соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган. “Фотон” ОАЖ, “Физика-Қуёш” ИИБ, Ядро Физикаси институти, “Материалшунослик” ва “Ион-плазма ва лазер технологиялари” институтлари билан ҳамкорликда замонавий электроника ва физика муаммоларини тадқиқ қилиш борасида ишлар бажарилмоқда. Бундан ташқари бу ташкилотлар базасидан кафедрада тахсил олаётган талабарнинг танишув, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўташда фойдаланилмоқда.

Бундан ташқари кафедра халқаро илмий марказлар ва ОЎЮлари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан Россия ФА Сибир Бўлими Ярим ўтказгичлар физикаси институти, Ломоносов намидаги МДУ, Қозон физико-техника институти, Вухан университети (Хитой), Нагоя университети (Япония), Харьковрадиотехника институти (Украина), Уппсала университети (Щвеция), Латвия университети (Латвия)билан ҳар томонлама мустаҳкам алоқалар ўрнатган.

Кафедрада 5521700 – Электроникава микроэлектроника, 5440100 – Физика ва 5А521701 – «Қаттиқ жисмли электроника, микроэлектроника», 5А521709 – «Касб-ҳунарфанлариниўқитиш методикаси (электроникава микроэлектроника)» йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавр вамагистрлартайёрланган. Бугунги кунда 5111000 – Касб таълими (5310800 – электроника ва асбобсозлик (электроника ва микроэлектроника)) бакалавриат ва 5А140203–Гелиофизика ва қуёшэнергиясидан фойдаланиш мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирда кафедра битирувчилари академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари билан бир қаторда ишлаб чиқариш корхоналарида жумладан, «Сино» ОАЖ, «Эл Холдинг» компанияси, Жанубий Кореянинг “КОICA” компаниясининг Самарқанд шахрида очилган ўқув маркази, воҳадаги электроникага ихтисослашган хусусий корхоналарда ва бошқа нуфузли ташкилотларда самарали меҳнат қилишмоқда.

 

 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси