Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Салахутдинова Мушарраф Исамутдиновна

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан -16:00 гача
  • Телефон: +998906015586
  • Электрон почта: 6015586m@mail.ru

1995-1999 йиллар Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти Социология ва маданиятшунослик кафедраси кабинет мудири;
2001-2005 йиллар Самарқанд Давлат университети Психология кафедраси ўқитувчиси;
2005-2007 йиллар Самарқанд Давлат университети психология кафедраси катта ўқитувчиси;
2007-2015 йиллар Самарқанд Давлат университети психология кафедраси доценти;
2015-2016 йиллар Самарқанд Давлат университети психология кафедраси мудири вазифа бажарувчиси;
2016-йилдан Самарқанд Давлат университети психология кафедраси мудири.

Самарқанд давлат университети ўнлаб соҳа мутахассисларини жамият ишлаб чиқаришига етказиб берувчи узоқ тарихга ва кучли нуфузга эга олий маърифат даргоҳидир.
Жамият тараққиётида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган олий маълумотли мутахассислар қаторида, жумладан, психологлар ҳам қарийб 80 йил давомида ижтимоий ҳаётда хизмат қилиб келишмоқда.
Университетда психология фани тараққиётига ҳисса қўшган олимлар – Султон Раҳимов (“Абу Али ибн Синонинг педагогик қарашлари”), Гавҳар Ёрмуҳаммедова (педагогик психология), Муса Халилов (“Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантириш”), Тамара Абаева (оила психологияси), Нинель Григорьева, Дамир Раббимов (психология тарихи), Зебо Ибрагимова (психологик хизмат), Зулайҳо Ҳасанова (“Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларида оила мотивацияси”) ҳамда бугунги кунда ҳам ушбу фан йўлида юрган инсон руҳияти билимдонлари Қудрат Даминов, Ўғилой Отавалиева, Абдуҳалим Абдуаҳадов, Собир Муҳсинов, Эрмат Искандаров, Холбой Ибрагимов, Йўлдошбой Машариповлар университет психология кафедрасини ҳозирги вақтда йилига 60-80 нафар психолог мутахассислар битиришларига асос яратишган. 
Университетда 17 йилдан буён психология бакалавриат йўналиши мавжуд. Йўналиш битирувчилари жамият ишлаб чиқаришининг турли соҳаларида – таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар идоралари, маданият, оммавий ахборот воситалари, спорт, савдо ва бошқа соҳаларда психолог мутахассис сифатида ишлашмоқда.
Сўнгги йилларда кафедрада 20 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб, улар талабаларга таълим, маънавий тарбия бериш, битирувчилар мониторингини олиб бориш ва жамоатчилик фаолиятлари – оммавий тадбирларда фаол иштирок этишади. Кафедрада 2013 йилдан “Психологик марказ” ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилган. Унда асосан психологик хизмат, психологик маслаҳат, психопрофилактика, психодиагностика ишлари йўлга қўйилган. Кафедра Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Пайариқ маиший хизмат коллежи, университет қошидаги 2-сонли академик лицей, Самарқанд 1 ва 2-сонли педагогика коллежлари билан ҳамкорлик ўрнатган.
Кафедра вилоятда ягона психологик хулоса бериш ваколатига эга ташкилот сифатида давлат органларига ишга киришга номзод шахсларга тавсифномалар беради, суд-психологик экспертизалари ўтказади ҳамда Самарқанд шаҳри ва вилоятда психопрофилактик ишларни олиб боришга яқиндан ёрдам беради.
Бугунги кунда фуқаролик жамиятини барпо этиш, бунинг учун эса соғлом жамиятни шакллантириш, жамиятнинг таркибий қисми ҳисобланувчи шахсни тараққий эттириш – социология, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, адабиётшунослик, иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, тиббиёт, педагогика фанлари қаторида психология фанининг ҳам долзарб вазифаси бўлиб ҳисобланади. Жамият оилалардан ташкил топган экан, оила соғлом ва бахтли келажакни яратувчи асосий манба сифатида кучли ижтимоий таъсирга эга. Юртимизда ушбу ижтимоий институт мавқеига таянган ҳолда шахсни тараққий эттириш тамойилига амал қилинмоқда. Республикамизнинг бир нечта вилоятларида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қошида «Аёллар маслаҳат маркази» ташкил этилган. Жумладан, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошида иш юритаётган «Аёллар маслаҳат маркази»га социолог, юрист, врач, психолог мутахассислар жалб қилинган. «Аёллар маслаҳат марказ»ига кафедрадан бириктирилган психолог мутахассисларимиз психопрофилактик ишлар, психодиагностик ишлар, ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар, психологнинг маслаҳат бериш ишларини йўлга қўйишган. 
Аёллар маслаҳат марказига оилавий инқирозни бошидан кечираётган аёллар, уларнинг ота-оналари; ўсмир ва ўспирин ёшидаги  фарзандлари билан шахслараро муносабатларида муаммолари бўлган ота-оналар; ишсизлар, ҳаётдан қониқмаган шахслар; депрессив невроз ва стресс ҳолатидаги шахслар; жиноий хулққа мойил шахсларнинг яқинлари; ўз-ўзини англашга ва ўз-ўзини ривожлантиришга интилувчи соғлом руҳиятли шахслар мурожжат қилишмоқда.
Жамиятимиз келажаги ва тараққиёти руҳан ва жисмонан соғлом ёшларни ўстиришимизга боғлиқ. Бунинг учун наркотикка тобелик ва терроризм психологиясини, умуман, жиноий хулқ мотивациясини ўрганиш, ёшларимизда унга мойилликни олдиндан диагностика қилиш ва зарур бўлганда коррекциялаш вазифаси малакали психолог мутахассислар зиммасидадир.  
Ҳозирги вақтда террорчи шахс ва террорчилик хатти-ҳаракатларини юзага келтирувчи психологик механизмлар тўлиқ ўрганилмаган, шунинг учун терроризмга қарши курашиш ва унинг олдини олишда психологик билимлар муҳим ўрин эгаллайди.
Кафедра психолог мутахассислари ҳар қандай психологик ёрдамни шахснинг ўз ҳаётидан маъно топиши (логотерапия), сабр маъносини англатиш, ижодий кучини уйғотиш услубларини қўллаб олиб боришади. 
Психология йӯналиши 2018 йил сентябрдан бошлаб Психология ва ижтимоий фанлар факультети таркибида фаолият кӯрсатиб, шу йилдан бошлаб рус гуруҳи ташкил топди. Кафедрада 24 нафар профессор-ӯқитувчи фаолият кӯрсатади. Улардан 3 нафари фан номзоди, доцентлар; 3 та катта ӯқитувчи.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Мутахассисликга кириш
  • Умумий психология
  • Эксперементал психология
  • Умумий психодиагностика
  • Социал психология
  • Индивидуал ва гуруҳий консультация
  • Психологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш методлари ва технологиялари
  • Социал психологик тренинг
  • Мактабгача таълим психологияси
  • Илғор педагогиc технологияларнинг психологик асослари
  • Педагогик психология ва ПЎМ
  • Конфликтлар психологияси
  • Мулоқот психологияси
  • Креатив психология
  • Судга оид психология експертизаси
  • Когнитив психология
  • Тиббиёт психологияси
  • Девиант хулқ психологияси
  • Ташкилотларда психологик хизмат
  • Меҳнат ва муҳандислик психологияси
  • Махсус психология
  • Юридик психология
  • психогнетика
  • Психологик хизмат
  • Психогигена
  • Психология назарияси ва тарихи
  • Ривожланиш психологияси ва педагогиc психология
  • Бошқарув психологияси
  • Психодиагностика ва эксперементал психология
  • Ижтимоий психология
  • Умумий психология