Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Ғойибов Бобир Собирович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +998915457920
  • Электрон почта: boburgoyibov@mail.ru

2001-2005 - йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
2005-2007 - йиллар Самарқанд давлат университети магистранти
2007-2013 - йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси
2013-2014 - йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
2014-2016 - йиллар Самарқанд давлат университети катта илмий ходим-изланувчиси
2017-2019 - йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти
2019 -йилдан Самарқанд давлат университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири

«Ўзбекистон тарихи» кафедраси: кеча ва бугун

«Ўзбекистон тарихи» кафедраси 1929-1937 йиллар Олий педагогика институти (1927-1930) Олий Педагогика академияси (1930-1933), Ўзбекистон Давлат Университети таркибида «Ўрта Осиё тарихи» кафедраси номи билан  ташкил топди ва  фаолият кўрсатади. 1937-1941 йилларда эса «Ўзбекистон халқлари тарихи» кафедраси номи билан фаолиятини давом эттирди. 1944 йилда ЎзДУ тиклангач «Ўрта Осиё ва хорижий Шарқ мамлакатлари тарихи» кафедраси сифатида фаолият кўрсатди. 1959-1994 йилларда яна «Ўзбекистон халқлари тарихи» ва 1994-2005 йилларда эса «Ватан тарихи» кафедраси номи билан юритилди.
2005-йилдан «Ватан тарихи» кафедрасига факультетлараро «Ўзбекистон тарихи» кафедраси қўшилгач, ҳозирги номини олиб фаолият кўрсатмоқда.
Кафедранинг фаолияти давомида уни қуйидаги олим-педагоглар бошқардилар:
1929-1937 йилларда  проф. Пўлат Солиев (1878-1937);
1945-1966 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  фан арбоби, проф. И.И.Умняков (1894-1976);
1966-1971 йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  фан арбоби, проф. М.У.Аминов (1908-1992);
1971-1982 йилларда Ўзбекистон халқ таълими аълочиси дос. С.А.Акрамов (1917-1993);
1982-1998 йилларда Ўзбекистон халқ таълими  аълочиси, «Дўстлик» ордени соҳиби, проф. М.М.Абрамов (1926-1998);
1998-2005 йилларда тарих фанлари номзоди,  дос. Н.Х.Тошкенбоев;
2005-2010 йилларда  тарих фанлари доктори, проф. Ш.С.Гъаффоров;
2010-2018 тарих фанлари номзоди,  дос. Р.Ш.Холиқулов;
2018-2019 йилларда тарих фанлари номзоди,  дос. Х.М.Мамарахимов 
2019 йилдан бошлаб кафедрани т.ф.д. дос Б.С.Ғойибов бошқариб келмоқда
«Ўзбекистон тарихи» кафедраси университет ва фавкултетда  етакчи илмий-педагогик  жамоадир. Ҳозирги  пайтда кафедрада  2 нафар фан  доктори,  профессор, 6 нафар фан номзоди, доцент, 2 нафар катта ўқитувчи, 13 нафар ўқитувчилар самарали меҳнат қилишмоқда.  Профессор, тарих фанлари докторлари Б.С.Ғойибов, Ф.Набиев, доцентлар: Холиқулов Р.Ш, Мамарахимов Х.М, Насруллаев М.И, Нормуродова Г.Б, К.Ғаниев, А.Э.Кураҳмедов, катта ўқитувчилар: Сатторова И.Гъ, Рахимов Б.Э ўқитувчилар: Ирисқулов О.Ж, Мамарасулов Д.Т, Ҳасанова Ш.Ҳ,  Якубжонов Н.Қ., Муҳитдинов С.И, Қўшбақов Ҳ.А., Соипов У.З.,  Акбаева З.Ж., Н.Ҳўжанов, Ю. Ҳолҳўжаева, М.Ҳасанов, З.Аҳмедова, Э Сатторов каби педагоглар университетнинг барча факултетларида хизмат кўрсатишиб, маърузалар ўқиб, семинар машгъулотлар ўтказиб келишмоқда. Тарих факултетида  «Ўзбекистон тарихи» бўйича ихтисослашувчи талабалари  учун 27 та  ихтисос фанлари  ва махсус курслар  ишлаб  чиқилган.  Талабалар учун 30 дан ортиқ дарслик,  электрон дарслик, ўқув қўлланма,  маърузалар матни ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатмалар  яратилган. маъруза ўқиш учун республика ва хорижнинг етакчи мутахассислари жалб қилинмоқда. Кафедра профессор ўқитувчилари қўшни вилоятлар, Самарқанд шаҳри олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, умумий ўрта мактаб жамоаларига Ўзбекистон тарихидан услубий ёрдам бериб келмоқдалар. Кафедра республика ва шаҳримизда катта илмий салоҳиятга эгадир. Жамоа аъзолари томонидан Ўзбекистон тарихини тадқиқ этиш ва ҳозирги замон талабига мувофиқ янгича ёритиш борасида кўпгина илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар ва олиб бормоқдалар. Бунинг натижасида 20 га яқин монография, 50 га яқин илмий оммабоп рисола, 27 та илмий тўплам, 800 дан ортиқ илмий мақола, 200 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этганлар. Жумладан, проф. П.Солиевнинг «Бухоро мангъитлар сулоласи даврида» (1933), проф. И.И.Умняковнинг «Академик В.В.Бартолд асарларининг библиографик шархи» (Москва,1975), М.Х.Тошкенбоевнинг «Зарафшон водийсининг қадимги тош даври маданияти» (Тошкент,1980) ва «Қўтирбулоқ манзилгоҳи» (Варшава, 2000, инглиз тилида), Ш.С.Гъаффоровнинг “Чор истибдоди даврида Туркистондаги таълим тизими” (Самарқанд, 2001), “Мустамлака даврида Самарқандда бошқарув тизими ва саноат ишлаб чиқаришнинг шаклланиши” (Самарқанд, 2011), «Тарих ва тақдир» (Тошкент, 2012), Г.Б.Нормуродованинг “ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Самарқанд вилояти аҳолиси” (Самарқанд, 2010),   “ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Самарқанд вилояти аҳолисининг ижтимоий стратификасияси” (Тошкент, 2013), Б.С.Гъойибовнинг Сугъд конфедерасиясида Панчнинг ўрни (Илк ўрта асрлар) (Тошкент, 2012), “Деваштич” (Тошкент, 2012), Сугъд конфедерасияси шаклланиши тараққиёти ва таназзули
(Тошкент, 2015), «Илк ўрта асрларда Суғд конфедерацияси тарихи» (ўқув қўлланма, Самарқанд, 2018), “Суғдшуносликка кириш. И. Суғдий ёзув ва нумизматика” (Тошкент, 2018), Абоут Cонфедератеве администратион Руринг оф Сагд (Соутҳ Кореа, 2016) каби моногрфиялари илмий жамоатчилик томонидан қизгъин кутиб олинди.
Мунтазам равишда ҳар йили кафедранинг илмий тўплами нашр этилмоқда. Кафедра  аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах педагогика институтлари  ва республикадаги  бошқа  олий ўқув юртларидаги  турдош кафедралар,  ЎзФА Тарих институти  ва Археология институти ҳамда  АҚШдаги Гарвард университети, Германиядаги Галле университети, Вена (Австрия)  университети қошидаги «Этнология институти», Москва Давлат Университети олимлари билан яқин илмий-ижодий алоқалар олиб бормоқда. Кафедра қошида илмий методологик семинар  фаолият  кўрсатиб келмоқда. Ҳар йили унда 2-3 та докторлик диссертасиялари муҳокомадан ўтади. Мавжуд  «Мозийдан  садо» талабалар илмий тўгарагига ҳар йили 35-40 нафар иқтидорли талабалар жалб қилинмоқда. Улардан 60-70 нафари илмий анжуманларда  фаол иштирок этишди. Кафедрадаги  иқтидорли талабалар турли хил республика танловида иштирок этиб келмоқда. Ўзбекистон тарихининг янги  тарихини ўрганиш бўйича “Тафаккур синовлари” танловида “Улугъбек ворислари” жамоаси билан қатнашиб, 2012 йилда 1-ўринни, 2013 йилда 3-ўринни эгалладилар.
Кафедра битирувчилари орасида Президент, атоқли кишилар номидаги стипендиялар соҳиблари ва республика миқёсидаги олимпиадиалари гъолиблари етишиб чиққан. Кафедра аъзолари факултет, университет, шаҳар, вилоят ҳамда республика миқёсида жамоат ишларида қатнашмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакаловр

  • Ўзбекистон тарихи
  • Ўзбекистон тарихи хақида фундаментал билимлар
  • Мутахассисликка кириш
  • Ўзбекистон давлатчилиги тарихи
  • Ўзбекистоннинг маданияти ва санъати тарихи
  • Ўзбекистоннинг энг янги тарихи
  • Шарқ алломаларининг илмий мероси
  • Ўзбекистон тарихини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш
  • Амир Темур давлати ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни
  • Қадимги туркий давлатлар тарихи 
  • Ўзбекистонда таьлим тизими тарихи
  • Илк ўрта асрлар Суғд конфедерацияси тарихи.
  • Ўзбекистон  меьморий ёдгорликлари ва муқаддас қадамжолари тарихи
  • Туркистонда таьлим тизими тарихи

Магистратура

  • Ўзбекистонда миллатларо муносабатлар ва толерантлик
  • Ўзбекистонда ер-сув муносабатлари
  • Ўзбекистонда савдо муносабатлари ва тадбиркорлик тарихи
  • Ўзбекистон мустамлака ва совет мустабид тузуми даврида
  • Ватан тарихи методологияси
  • Ўзбекистон тарихи топонимлари
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Самарқанд тарихи(қадимги даврдан хозирги кунгача) 
  • Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммолари 
  • Ўзбекистон ва Жаҳон хамжамияти 
  • Қадимги туркий давлатлар тарихи