Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Органик ва биорганик кимё кафедраси мудири

Самаров Зариф Улашович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99891 557-53-05
  • Электрон почта:

1998-2002  - йиллар Ўзбекистон миллий университети талабаси
2002-2004 - йиллар Ўзбекистон миллий университети магистранти
2005-2008 - йиллар ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти аспиранти
2008 -2010 - йиллар ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти кичик илмий ходими
2011-2012 - йиллар СамТИ  қошидаги 1-сон Академик лицей ўқитувчиси
2012-2018 - йиллар Самарқанд давлат университети ноорганик ва органик кимё кафедраси ассистенти
2018 - йилдан Самарқанд давлат университети органик ва биоорганик кимё кафедраси мудири

1933 йилда кимё факултети ташкил қилинади. Икки йил ўтгандан кейин унда кимё илмий текшириш институти иш бошлади.

Унинг лабораторияларида кимё фанининг 4 та муҳим бўлимлари: органик, аналитик, физикавий ва коллоид кимёлари бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Органик кимё бўйича илмий изланишларни 1920 йилларда профессор Л.Н. Парфентев бошлаб берган.

1933-1941 йиллар даврида синтез соҳасида, айрим фосфорорганик бирикмаларнинг хоссалари (Л.Н. Парфентев, М.Х. Шодиев, А.А.Шамшурин), натрийрганик (С.П. Лагерев, А.Н. Бин), олефинлар (К.М. Шодмонов) ва уларнинг ҳосилалари (А.А. Шамшурин, Р.А.Ибодулин) тўғрисда тадқиқотлар олиб борилган.

Зарафшон водийсидаги ўсимликлар ресурслари тўғрисда қилинган илмий тадқиқот ишлари жуда муҳим ўрин эгаллайди (М.М. Абрамов, С.М.Стрепков) ўсимликлар моддалари кимёси соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлардан проф. Г.В. Лазуревский (кейинчалик Молдова Республикасининг академиги) ва академик О.С. Содиқовлар бўлиб, Ўрта Осиё республикаларидаги ўсимликлар хомашёси алкалоидларини ўрганишга дастлаб асос соладилар.

Органик кимё кафедрасининг гуллаб яшнашига Ўз Р ФА академиги О.С Содиқовнинг шогирди 1964-илда СамДУ да иш фаъолиятини бошлаган проф Й.В. Курбатовнинг хизматлари беқиёсдур. Унинг рахбарлигида асс Е.В. Цукерваник, доц Ш.В. Абдуллаев, А.С. Курбанова, доц Ф.М. Саидова, доц Э.О. Орипов, доц О.С. Баженова, М.А. Солихова, доц А. Саттиқулов, доц Д.А. Тўраева, доц М.Ж. Аломова, асс С.М. Бабажонова, асс Қ.О. Зохидов, катта лаборант С.Н. Касимовлар жавлон уриб ишлаб биофаол гетероциклик бирикмалар синтези ва уларнинг модификатсияси устида илмий тадқиқот ишларини олиб боришди ва пиридин, хинолин, изохинолин, пиримидин, хонозолинлар ҳамда филавоноидлар кимёси сохасида жуда катта ютуқларни қўлга киритишди. Кафедрада битта докторлик ва 10 дан зиёд номзодлик дисертациялари ёқланди. Проф Ю.В. Курбатовдан кейин кафедрани қатор йиллар давомида доц Д.Ж. Тўраева бошқарди. Ундан кейин доц М.Ж. Алимова, хозирда эса доц З.У. Самаров бошқариб келмоқда.

“Органик ва биоорганик кимё” кафедраси бир неча йиллар Табиий фанлар факултети таркибида, кейинчалик Биология ва кимё факултети таркибида “Органик ва ноорганик кимё” кафедраси мақомида фаолият олиб борди, 2018-йил сентябр ойидан бошлаб Кимё факултети қошида “Органик ва биоорганик кимё” кафедраси мақомида фаолиятини давом эттирмоқда.

“Органик ва биоорганик кимё”кафедрасида «5140500-Кимё», «5320400-Кимёвий технология» ва «5320100-Материалшунослик ва янги материаллар кимёси» йўналишлари бўйича бакалавр, «5А140501-Кимё» мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланмоқда.

“Органик ва биоорганик кимё” кафедрасида 8 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда, шулардан 6 та фан номзоди дотсентлар, 2 та ассистентлар фаолият кўрсатмоқда, илмий салоҳият 75 % га тенг.

Кафедрада “Иккита гетероатом сақлаган гетероҳалқали биологик фаол моддалар синтези” мавзусида фундаментал грант бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Бу мавзу икки йўналишда бўлиб трициклик хиназолин-4-онлар синтези ва изохиналин ҳалқаси сақлаган бирикмалар синтези ва кимёвий ўзгаришлари деб номланган.

Кафедрамизнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА С.Ю. Юнусов номидаги “Ўсимлик моддалари кимёси” институти, О.С. Содиқов номидаги “Биоорганик кимё” институтлари ва хориждаги 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Органик кимё
  • Биоорганик кимё
  • Озиқ овқат кимёси
  • Органик кимёда хроматаграфик усуллар
  • Амалий инглиз тили
  • Табиий ва синтетик органик бирикмалар
  • Гетросиклик бирикмалар кимёси
  • Тадқиқотнинг замоновий физик кимёвий усуллари
  • Органик синтез
  • Махсус фанлар ӯқитиш методикаси
  • Илмий тадқиқот методалогияси