Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Эшкобилов Напас Бекназарович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +998662391633
  • Электрон почта:

1971-1976 - йиллар Самарқанд давлат университети талабаси

1976-1982 - йиллар Россия Фанлар академияси спектроскопия институти стажёр-тадқиқотчиси, аспиранти

1982-1989 - йиллар Самарқанд давлат университети катта илмий ходими

1989-1994 - йиллар Самарқанд давлат университети физика факультети декан ўринбосари

1994-2006 - йиллар Самарқанд давлат университети квант электроникаси кафедраси доценти

2006-2011 - йиллар Самарқанд давлат университети физика факультети декани

2011-2014 - йиллар Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори

2014-2015 - йиллар Самарқанд давлат университети ректор вазифасини бажарувчиси

2015-2017 - йиллар Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори

2017- йилдан Самарқанд давлат университети назарий физика ва квант электроника кафедраси мудири

“Назарий физика ва квант электроника” кафедрасининг ташкил бўлиши 1935 йилда “Оптика ва назарий физика” кафедрасининг очилиши билан боғлиқ. Кафедранинг биринчи мудири проф.А.Ю.Педдер бўлган. Кафедра урушдан кейин, 1953 йилдан қайта фаолият кўрсатган. Назарий физика бўйича маърузаларни проф.Ю.А.Крутов, проф.М.П.Бронштейн, проф.Ф.И.Фанкельлар ўқиган. Назарий физика бўйича мутахассислар тайёрлаш 1956 йилдан бошланган. Бу даврда кафедрани проф.Л.Г.Яковлев, кейинчалик унинг шогирдлари доц.Р.Х.Сафаров, доц.О.П.Пардаев ва проф.Р.М.Ибадовлар бошқарган. 2005 йилга келиб, илмий ва педагогик соҳалари яқин бўлганлиги учун “Назарий физика ва квант электроника” кафедралари бирлаштирилди ва юқори илмий педагогик салоҳиятга эга бўлган “Назарий физика ва квант электроника” кафедраси ташкил бўлди. Бугунги кунда кафедрада 12 нафар профессор- ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улардан 5 нафари, фан докторлари-профессорлар, 1 нафари фан номзоди доцент ва 6 нафари ёш ўқитувчилардир.          2017-йил апрел ойидан бошлаб кафедрага физика-математика фанлари доктори Эшкобилов Напас Бекназарович раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедрада илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва таълим-тарбиявий жараёнларни олиб боришда профессорлардан: Л.М.Сабиров, Р.М.Ибадов, Н.Б.Эшкобилов, доцентлардан: Д.И.Семёнов, Х.С.Хайдаров, П.В.Редькин, катта ўқитувчилар: Ш.У.Умидуллаев, У.Ж.Сайдуллаевлар, ассистенттлардан: Д.А.Акчурина, Ф.Р.Исмаилов, У.Ж.Майинова, М.Т.Шоимовлар фаол иштирок этиб келмоқда. Кафедрада “Назарий физика” ва “Лазер физикаси” мутахассисликлари бўйича магистратура фаолият кўрсатмоқда. Кафедра қошида Ўз.ФА ҳақиқий аъзоси, академик М.Х. Ашуров раҳбарлигида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), илмий даражасини берувчи Илмий кенгаш фаолият юритиб келмоқда. Кафедрада фундаментал илмий-тадқиқотлар дастури доирасида битта лойиҳа, ф.м.ф-д. Д.И.Семёнов раҳбарлигида, йиллик молиялаштириш ҳажми 70,576 млн. сумлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Кафедранинг ривожланган мамлакатлар илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қуйилган. Россия Ф.Анинг Умумий физика институти, Дубна шаҳридаги Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти, Хитойнинг Чанчунь физика, оптика ва аниқ механика институти каби нуфузли илмий марказлари билан Лазер физика ва Назарий физика соҳаларида илмий алоқалар йулга қуйилган. 2018 йил 1-мартдан ф.м-ф.д П.Редькин Хитойнинг Чанчунь физика, оптика ва аниқ механика институтига икки йиллик илмий стажировкага юборилди.  Кафедрада 2 нафар ходим таянч докторантурада таҳсил олмоқда.   

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

  • Назарий  механика
  • Электродинамика
  • Квант механикаси
  • Термодинамика ва статистик физика
  • Фотоника асослари
  • Назарий физика асослари
  • Физика
  • Стандартлаш метрология ва сертификатлаш асослари
  • Тиббиётда қўлланиладиган лазер техникаси
  • Умумий физика
  • Физика ва астрономия  асослари
  • Умумий физика курси
  • Танлов фан: Лазер физикаси асослари 
  • Танлов фан: Назарий физика асослари 
  • Танлов фан: Лазерли акустооптик спектроскопия 
  • Танлов фан: Квант электроникаси 

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси

  • Назарий физиканинг танланган боблари
  • Квантланган майдон назарияси
  • Назарий физиканинг математик асослари
  • Қаттиқ жисм назарияси
  • Атом спектрлар назарияси
  • Аниқ фанларнинг илмий-тадқиқот методологияси
  • Лазер физикаси
  • Кўп фотонли лазер спектроскопяси
  • Лазерли техника ва техналогия
  • Суюқликларда структура фаза ўтишлари