Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Мусика таълими кафедраси мудири

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон:
  • Электрон почта:

Кафедра 1969-йилда ўзбек тили ва адабиёти факультет қошида ташкил этилган бўлиб, “Мусиқа ва ашула” кафедраси деб номланган.

Кафедрага узоқ йиллар доцентлар Я.Ҳаққулов, Ф.Обидов, Н.Валихўжаев, Б.Ашуров, Н.Толлибоев ва Б.Розиқовлар раҳбарлик қилиб келганлар.

2011 йил кафедранинг номи «Мусиқа ўқитиш методикаси ва халқ чолғу асбоблари» кафедраси ва 2015 йил кафедралар бирлашганлиги сабабли “Мусиқа таълими” кафедраси деб номланиб, айни кунда катта ўқитувчи  Э.Джалилов раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Кафедрада талаба ёшларга билим ва илм беришда 1 та Ўзбекистон халқ артисти, профессор, 4 та доцент, 1 та (PhD) доктор, 1 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 4 та катта ўқитувчи, 13 та ўқитувчи фаолият кўрсатиб келишмоқда. Барча кафедра профессор – ўқитувчилари доимо изланишда.

Ҳозиргача мусиқа таълим йўналишини тугатган талабалар ўсиш динамикаси 1969-2015 йиллар мобайнида 2080 та олий маълумотли умумтаълим, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим учун кадрлар тайёрлаб берган, бундан ташқари 64 нафар магистрларни тайёрлашда кафедра профессор-ўқитувчиларининг меҳнати чексиз. Йўналишни тугатган талабалра халқ хужалигини турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмшмақдалар: Республика миллий-мафкура бўлим бошлиғи педагогика фанлари доктори профессор Муҳаммаджон Қуронов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Вахобиддин Бахриев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Равшан Ҳамроқулов, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси Жаводбек Козимов, Шуҳрат ордини соҳиби каттақурғолик Сайидмурод Ботиров, доцент Нишонбой Қиёмов, факультетимизда фаолият курсатаётган  профессор-ўқитувчиларимиз ва магистратурани тугатиб ишлаётган ўқитувчиларимиздан. М. Муродов, Ж.Ходжаев, Б.Болтаев, У.Болиев, Ш.Шайқулов, Г.Даронова, З.Каримовлар  шулар жумласидандир.

Профессор А.Эргашевнинг 2009-йил “Санъатга бахшида умр” видео филми Республика миқиёсида санъат ихлосмандларига ҳавола этилди.

Кафедрада талабаларининг мустақил илмий фаолиятини ривожлантириш ва жонлантириш мақсадида  “Оханг” илмий  тўгараги, талабаларни бўш вақтларини унумли ўтказиш учун “Гулдаста” хор жамоаси, “Дуторчилар”, “Вокалчилар” тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу тўгаракларда фаол қатнашаётган талабалар истеъдодли ва иқтидорли талабалардир. Кафедра республикамиз олий ўқув юртларидаги номдош кафедралар билан ижодий ҳамкорликда бўлиб, мусиқа педагогикасининг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Кафедра профессор – ўқитувчилари кафедранинг бош илмий мавзусидан келиб чиқган ҳолда ўзларининг илмий педагогик фаолиятини амалга ошириб келмоқдалар бош мавзу: “Мусиқа санъати орқали ўқувчи ва талаба ёшлар шахсини шаклланитришнинг назарий ва услубий асослари” деб номланади. Ҳозирга қадар кафедра профессор – ўқитувчилари бир қанча услубий қўлланмалар, услубий тавсиялар ва илмий мақолалар чоп этишган. Буларнинг барчаси вилоят ва Республикада мусиқа таълим тарбиясида ас қотиб келмоқда. Бунга доц.Н.Толлибоевнинг И.Қудратов билан ҳамкорликда  Фан нашриёти томонидан чоп этилган “Бошланғич синф мусиқа дарсларида ўзбек халқ қўшиқларини ўргатиш” номли ўқув услубий қўлланмаси, доц.Н.Толлибоев ва катта ўқитувчи А.Тошпулатовларнинг  “Ўзбек халқ қўшиқларини ўрганиш давр тақазоси” номли услубий қўлланмаси, катта ўқитувчи Э.Джалиловнинг “Педагогик амалиётнинг сифат ва самарадорлигини оширишнинг услубий асослари” номли услубий қўлланмаси ва “Мактаб репертуари” фанидан  намунавий ўқув дастури, 2011 йил «Мактаб репертуари» номли ўқув қўлланмаси Ўзбекистон миллий университети босмахонасида чоп этилди.  доц.Р.Хамроқуловнинг “Барҳаёт наволар” номли услубий қўлланмаси, “Қашқар ва афғон рубоби” номли услубий қўлланмалари  шулар жумласидандир.  

Катта ўқитувчи А.Одиловнинг “Доира учун пеьсалар” номли услубий қўлланмаси чоп этилган.

Кафедра доц. И.Қудратов 2012 йил «Бўлажак мусиқа ўқитувчиларини мактаб таълимига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг дидактик асослари» (ўзбек мумтоз мусиқаси материаллари асосида) мавзусида докторлик иши мавзусини тасдиқдан ўтказди.

Кафедрада қошида Мусиқий таълим йўналишида магистртура мавжуд бўлиб, ҳозирда биринчи ва иккинчи босқич магистрлари 7 нафарни ташкил қилиб, улар ҳозирда мусиқа таълим – тарбиясининг долзарб муаммолари тўғрисида магистрлик диссертацияси ҳимоя қилиш борасида тинмай изланишда. Уларга назарий ва амалий билим беришда кафедра профессор – ўқитувчилари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари