Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Икромов Исроил Акрамович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +998915270716
  • Электрон почта: i-ikromov@samdu.uz

1979-1982-йиллар    Самарқанд давлат университети талабаси
1982-1985-йиллар    Москва давлат университети талабаси
1985-1985-йиллар    Ўзбекистон Фанлар Академияси, математика институти Стажёр тадкикотчи
1985-1988-йиллар    Москва давлат университети аспиранти
1988-1991-йиллар    Самарқанд давлат университети ассистент
1991-1994-йиллар    Тошкент давлат университети докторанти
1994-2001-йиллар    Ўзбекистон Фанлар Академияси, Самарқанд булими Катта илмий ходим
2001-йилдан Самарқанд давлат университети кафедра мудири

Математик анализ кафедраси СамДУда дастлаб ташкил этилган кафедралардан бири бўлиб, у 1934 йилда ташкил қилинган. Биринчи кафедра мудири доцент В.П.Соловьев. Улуғ ватан урушигача бу кафедрада М.С.Собиров, Р.И.Искандаров, Ш.Т.Мақсудов ва бошқалар ишлаган. 1944 йилда университет қайта тиклангандан кейин кафедрага 1945-1961 йилларда доцент М.С.Собиров мудирлик қилган.

Кафедрага 1961-1966 йилларда доцент Х.А.Абдуллаев, 1966-1972 йилларда   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби М.С.Собиров, 1972-1984 йилларда доцент А.Н.Назаров, 1985-1994 йилларда доцент У.Э.Мамировлар мудирлик қилган.1994 йилдан ҳозирги кунгача профессор И.А.Икромов кафедрани бошқармоқда. Кафедрада қошида махсус курслар тинглаган ва фаолият кўрсатиб докторлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар: Абдалимов Б., Худайназаров Х., Хўжаёров Б., Сафаров Т., Бегматов А.Х., Корниенко В.В., Икромов И.А., Джалилов А.А., Қосимов Ш.Ғ., Розиқов Ў. А., Абдуллаев Ж.И., Имомқулов С.А.  Кафедра қошида магистратура, таянч доктарантура(аспирантура), докторантура фаолият кўрсатиб келмоқда.   1965 йилларда хозирги кунгача кафедра битирувчиларидан 40 дан зиёд нафари номзодлик диссертацияларини химоя қилишган. Кафедранинг битирувчилари Давлат бошқарув ташкилотларида, Туман халқ таълими мудири, КҲК ва АЛ директорлари, ички ишлар ходимлари ва умумтаълим мактаб директорлари вазифаларини бажаришган ва бажаришмоқдалар.

Турли йилларда кафедрада куйидаги профессор ўқитувчилар фаолият кўрсатишган: Қабулов Р., Рўзиев Ж., Назаров А., Асроров Я., Нуримов Т., Ҳамроев Қ.,Раббимов А.С., Маматқулов А., Солиев А., Ашуров Р., Мусаев А., Айматов Қ., Отақулов С., Лақаев С.Н. Абдуқодиров З., Маматқулов Ҳ.,Очилов П.И.,Исломов И., Корниенко В.В., Бегматов А.Ҳ.,Ибрагимова С.Г.,Муясаров А., Суннатов Х.М., Матниязов Б., Боқиев Қ., Поздниякова Н.С.Маматов Ш.

Кафедра бир қанча хорижий давлатларнинг  МДУ (Москва), Киел(Германия)  университетлари билан ҳамкорликда илмий услубий ишлар олиб бормоқда. Кафедра ўқитувчилари Икромов И.А. (Италия , Германия, Туркия, Корея), Мардиев Р.(Франция), Арзиқулов А.У.(Англия, Туркия), Абсаламов А.Т.(Италия, АҚШ)  хорижий давлатларда илмий сафарларда бўлганлар. Бугунги кунда “Махсусликлар назарияси ва унинг тадбиқлари” номли илмий семинар профессор Икромов И.А. раҳбарлигида фаолият кўрсатмоқда.

Проф. И.А.Икромов  ва доц. У.Мамиров “Мустақилликнинг 25 йиллиги ” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар. Проф. Икромов И.А. 2015 йил “Йилнинг энг яхши тадқиқотчиси”, Доцент А.У.Арзиқулов 2010 ва 2015 йилларда “Йилнинг энг яхши педагоги” танловлари ғолиби бўлганлар. Доц.  А.Ғозиев нинг ўқув қўлланмаси 2016 йил “Йилнинг энг яхши ўқув қўлланмаси”  танлови ғолиби  бўлиб вазирликнинг мақтов ёрлиғи билан тақдирланган. Кафедра математика, механика, амалий математика ва информатика, физика ва педагогика йўналишлариги математик анализ ва математика фанларини ўқитишни таъминлаб келмоқда. Шу билан бирга бакалвриат ва магистратуранинг математика йўналишига ихтисослик ва  танлов фанларидан таълим бериб келмоқда.

Кафедрада 3 та илмий йўналиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда:

1. Тебранувчан интеграллар назарияси (Икромов И.А., Тўрақулов Д.Д., Ҳасанов Ғ.О., Сафаров А.Р., Усмонов С., Муронов Ш.А.).

2. Аналитик функцияларнинг чегаравий масалалари ва сингуляр интеграл тенгламалар(Ғозиев А., Абсаламов Т., Мардиев Р., Файзуллаева Б.).

3.   Математик анализни ўқитиш назарияси ва методикаси(Ғозиев А., Мамиров У.Э., Ашурова З., Файзуллаева Б., Арзиқулов А.У.)

 

КАФЕДРА ПРОФЕССОР - ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ЯРАТИЛГАН

ДАРСЛИК, ЎҚУВ-ҚЎЛЛАНМА ва Монографиялар

 

проф.Икромов И.А.

1. Тeбранувчан интeграллар ва уларнинг татбиклари 2003 й ўқув кулланма (магистрлар учун)

2. Estimates for  maximal functions  and related problems of harmonic analysis associated to hypersurfaces in $\mathbb{R}^3$. Acta mathematika, 204(2010), no. 2, 151-271. Печ. 120 M. Kempe  and D. Mueller

3. Fourier Restriction for Hypersurfaces in three dimensions and Newton Polyhedra. Annals of Mathematics studies Number 194, Monograph . Princeton University,  Press 2016 ,  258.        D. Mueller

Проф. Ғозиев А.

  1.  Математик анализдан мисол ва масалалар тўплами (ўқув қўлланма)(И.Исроилов ва М. Яхшибоевлар билан амкорликда) 2005 й. 283 бет. Тошкент   2006 й.  
  2. Функциялар ва графиклар (ўқув қўлланма)(И.Исроилов ва М. Яхшибоевлар билан ҳамкорликда) 592 бет. Тошкент 2005 й.  

 3. Математик анализдан мисол ва масалалар тўплами, Ўқув қўлланма (3-қисм) . 2012 й. Фан ва технология наш. (И.Исраилов, М.Яхшибоевлар).

4. Математик анализдан мисол ва масалалар тўплами, Ўқув қўлланма (4-қисм) 2013 й Фан .наш.(И.Исраилов, М.Яхшибоевлар).

5. Математик анализдан мисол ва масалалар тўплами, Ўқув қўлланма (2-қисм) 2012 й Фан .наш.(И.Исраилов, М.Яхшибоевлар).

Кафедрада  аъзолари  қуйидаги  халқаро ва республикамизнинг грантлари  совриндорлари бўлганлар:

Проф. И.А.Икромов. - Германиянинг Киел университетининг DFG (USB-486 рақамли) фонди гранти (2001-2019 йиллар), Италиянинг Триест шахридаги халқаро назарий физика маркази гранти (2002-2003), Ўзбекистон Республикаси ЎзФА ФТКК фонди 70 – 06 2005 йил.       И.А.Икромов 2001 йилдан ҳозирги кунга қадар Германиянинг Киел университети профессори Д.Мюллер билан ҳамкорликда DFG фонди гранти асосида илмий ишлар олиб бормоқда.  У  1996-2004 ва 2007-2013 йилларда  Италиянинг Абдус Салам номидаги халқаро назарий физика илмий марказининг аъзоси бўлган.  ОТ-Ф4-69 «Гармоник анализ, даражали геометрия ва уларнинг математик физика масалаларига татбиқлари»(2017, Ўзбекистон)

Проф.А.А.Джалилов. - Италиянинг Триест шахридаги халқаро назарий физика маркази гранти (2002 йил), Германия ДААД илмий гранти (2004 йил). Франция шахрининг Лилл 1 университети илмий гранти (2005 йил), Англиянинг Қиролича жамияти илмий гранти (2004-2006 йиллар).

Кафедранинг битирувчилари

1967 йилда кафедра қошида Ғозиев А., Турсунқулов М., Назаров А. лар ташаббуси билан  “Аналитик функцияларнинг чегаравий масалаларива сингуляр интеграл тенгламалар”  йўналиши бўйича махсус курс ташкил этилган бўлиб ҳозирги кунгача фаолият кўрсатмоқда. 1971 йилдан хозиргача 1060 дан ортиқ талаба кафедра мутахассислиги бўйича битирган.           Кафедра қошида ташкил қилинган махсус(танлов фанлар) курс тингловчи талабалардан 6 нафари  Абсаломов А. (акад. А.Отахужаев номидаги давлат стипендия совриндори), Жўраева А. (Беруний номидаги давлат стипендия совриндори, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси), Қаландарова М. (Улуғбек номидаги давлат стипендияси), Эштемирова Л. (Улуғбек номидаги давлат стипендияси). Иброгимов О. 2016 йил Швециариянинг Берн университетида фалсафа доктори(PhD) даражасини олди. Ҳозирги кунда Берн университетида докторантурада таҳсил олмоқда. Ибрагимов З.Президент стипендианти совриндори,  Республика бўйича битирув малакавий ишлари танловида  биринчи   ўринни эгаллаган. Кафедранинг дастлабки магистрларидан Кулиев К, Дустмуродова Г., Кулиева Г., Корниенко Д. (1999-2001), , Нурматов Х. (2000-2002),  Сатторов А, Ачилов А., Худойбердиев Ғ. (2001-2003), (Чехия Республикасида магистратура ва докторантурада  ўқидилар). Бундан ташқари Кулиев К ва Кулиева Г.лар Швеция давлатининг “Литцентиат” илмий даражасини олишга хам мувоффақ бўлдилар. Аҳатқулов Ҳ (Малайзия) фаолият кўрсатмоқда.

Кафедра аспирантларидан  Ҳасанов Ғ.,(2004 йил) ва Шоймардонов Ш. (2005 йил) Италия шахридаги халқаро назарий физика марказида илмий стажировкада бўлди, 1-курс аспиранти Абсаломов А. 2007 йил Италия шахридаги халқаро назарий физика маркази танловининг совринни қўлга киритиб, 1 йил Триест шахрида ўқишни давом эттирди. Икромова Д.И.(Италиянинг Триест шаҳридаги Халқаро назарий физика илмий марказда  бир йиллик малака ошириш курсини  ўтади (2014-2015), Акрамов И.И.  Германиянинг  Бремен университетида магистратурани тугатиб (2015-2016) , Германиянинг Ҳанновер университети аспирантурасида ўқимоқда. Кафедранинг таянч докторанти А.Сафаров 2017 йил   Тошкент шаҳрида   “XXI аср-интеллектуал авлод асри” шиори остида ўтказилган ёш олим ва талабаларнинг якуний V республика илмий-амалий конференциясининг аниқ фанлар йўналишида қатнашиб, 1-ўринни эгаллади.  

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Анализ асослари
  • Математик анализ
  • Математикага кириш
  • Олий математика
  • Комплекс анализ
  • Функционал анализ
  • Анализнинг танланган боблари (танлов фан)
  • Параметрга боғлиқ хосмас интеграллар ва уларнинг тадбиқлари (танлов фан)
  • Анализда асимптотик усуллар (танлов фан)