Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси мудири

Хўжаёров Бахтиёр

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: (90)-224-30-96
  • Электрон почта: b.khuzhayorov@mail.ru

1972-1985 йиллар Ўрта Осиё нефт саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти кичик илмий ходими, илмий ходими, лаборатория мудири;
1985-1992 йиллар Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти катта илмий ходими, ассистенти, доценти, институт илмий котиби;
1992-1993 йиллар Самарқанд давлат университети ҳисоблаш усуллари кафедраси доцент, профессор;
1993-1999 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси Самарқанд бўлими таркибидаги Минтақавий муаммолар комплекс илмий-тадқиқот институти директори муовини;
1999-2012 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси Самарқанд бўлими раиси муовини, раиси;
2012-2015 йиллар Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедраси профессор;
2015-2017 йиллар Самарқанд давлат университети амалий математика кафедраси профессори;
2017 йилдан Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси мудири.

Кафедра ҳақида

Кафедра 1974 йилда ташкил этилган бо`либ, у «Математик мантиқ ва программалаштириш» номи билан аталган. Кафедрага 1974-1975 йиллари дотс. Ҳ.Т. То`раев кафедра мудири вазифасини бажарувчи бўлиб, 1975-1977 йиллари дотс. Ф. Фозилов, 1977-1981 дотс. Ҳ.Т. То`раев, 1981-1984 йиллари Д.Р. Рустамов, 1985-1992 йиллари проф. И.И. Жуманов, 1993-1994 йиллари дотс. Х.Г. Ганиев, 1994-1999 йиллари проф. Т.С. Сафаров ва 1999 йилдан 2012 йилгача проф. Ҳ.Т. Тўраев кафедра мудири бўлиб ишлаган, 2.01.2012 дан – 27.12.2015 гача дотс. Э. Урунбаев кафедра мудири бўлиб ишлади. 2015-2016 ўқув йили бошидан “Математик моделлаштириш” ва “Ҳисоблаш усуллари” кафедралари бирлаштирилиб “Амалий математика” кефедраси ташкил этилди. 2017 йил январдан “Амалий математика ва информатика” факултети қайта ташкил этилгандан сўнг “Амалий математика” кафедраси “Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш” номи билан фаолиятини давом эттира бошлади. Унга проф. Б.Х.Хўжаёров кафедра мудири бўлиб ишлаб келмоқда.

Кафедрада 1980-1990 йилларда дотсентлар Ф.К.Ахмеджанов, А.С. Суфиянова Х.Г.Ганиев, Д.Р.Рустамов, Г.М.Порсаев, Р.Т.Абдукаримов ва ассистентлар А. Хуррамов, К.А.Ҳакимов, А.У.Узоқов, Б.Ҳотамов кабилар фаолият ко`рсатганлар. Улар томонидан 1 та монография, 8 та о`қув қо`лланма, 10 та услубий ко`рсатмалар чоп этилган. Шу давр ичида кафедра о`қитувчилари томонидан 1 та фан доктори ва 9 та фан номзодлиги учун диссиртатсйлар ёзилди ва ҳимоя қилинди.

Кафедра а`золари томонидан ТАТУ ҳузуаридаги Ахборот технологиялари илмий-инноватсион марказ, ЎзЛИТИнефтгаз, ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институти, О`зМУ, ТАТУ, Термез ДУ, Новосибирск ДУ, Москва ДУ, Украина ФА Кибернетика институти, Минск ДУ билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Кафедра талабалари ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётларини ўтишни Москва, Ленинград, Киев, Минск, Новосибирск, Горкий давлат университетлари ва Тошкент “Кибернетика” институдида ўтказиш ташкил этилган эди ва ўша илмий марказларда фаолият кўрсатаётган олимлар раҳбарлигида диплом ишларини бажарган. Бажарилган диплом ишларининг айримлари кейинчалик номзодлик дисертасиясига асос бўлиб қолган эди.

Кафедрага Россиянинг атоқли олимлари академиклар А.Н. Тихонов, М.М.Лаврентев, А. Дороднитсин, О.М. Белосерковский, Ю.И. Неймарк, А. Семёнов, И. Котов профессорлар Н.А.Фуфаев, В.Б. Кудрявсев, А. А. Зиков, И.М.Бобко, Ю. И. Журавловлар, В. Васиев, В. Касянов ва О`збекистоннинг атоқли олимлари академиклар В.Қ.Қобулов, Ш.А.Алимов, М.М.Комилов, Н. Сатимов, Т.Ф.Бекмуратов, Т. Бўриев, Ф.Б. Абуталиев ва профессорлар Н. Мухиддинов, Р. Саъдуллаев, О. Набиев, Ш. Фозилив, Ф. Бадалов, Б. Курманбаев, М. Арипов, Т.А. Валиевлар, В. Бузурханов, К. Бобомуродов, Б. Атажанов, М. Исроилов, Ш. Назиров талабаларга ма`руза, амалиёт, лаборатория бўйича дарс беришга ва битирувчиларнинг диплом ишларига ҳамда аспирантлар, илмий тадқиқотчиларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилишга жалб қилинган эди.

Кафедра ташкилотчилиги асосида 1987 йил собиқ Совет иттифоқи Республикалари ва Германия олимлари иштирокида “Дискрет математика” бўйича халқаро семинар ўтказилган. Натижада, “Амалий математика” факултетини битирган талабаларидан Ч.Б. Нормуродов, М.Х. Лутфуллаев, Б.Салимов, Н.Равшанов, О.Тошевлар фан докторлик ва 20 дан ортиқ номзодлик илмий даражасини олиш учун диссертасия ҳимоя қилганлар.

“Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш” кафедрасини битирган талабалар ҳозирги вақтда фаннинг турли соҳаларида, ишлаб чиқариш корхоналарида, ички ишлар ва божхона бошқармаларида, банк тизимида, солиқ инспексиясида, литсей, коллеж ва мактабларда фаолият юритмоқдалар.

Ҳозирги кунда кафедрада проф. Б. Хўжаёров, проф. Ж.Акилов, дотс. Э. Ўринбаев, дотс. В.Бурнашев, дотс. Ш.Маматов, дотс. А.Бобоёров, катта о`қитувчилар И.Турсунов, Б.Файзиев, Т.Жиянов, Ж.Махмудов, ассистентлар У.Р. Шодиев, У.Расулов, Б.Аминовлар фаолият ко`рсатмоқдалар.

Кафедрада ОТ-Ф4-64 - «Биржинслимас ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва моддалар кўчирилиши гидродинамик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш» мавзусида фундаментал илмий грант бажарилмоқда. Мавзу раҳбари кафедра мудири, проф. Б.Х. Хўжаёров. Лойиҳада кафедра ходимларидан Махмудов Ж.М., Джиянов Т.О., Файзиев Б.М., Усмонов А.И.лар иштирок этмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуаси” ихтисослиги бўйича 4 нафар (О.Юсупов – 3 босқич, Ш.Далиев – 2 босқич, Ж.Ўрунбаев – 2 босқич, И.Раббимов – 1 босқич), 01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослиги бўйича 3 нафар (О.Хайдаров – 3 босқич, А.Усмонов – 2 босқич, Т.Бегматов – 1 босқич), жами 7 нафар таянч докторантлар фаолият олиб боришмоқда. Уларга 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуаси” ихтисослиги бўйича проф. Ш.Фозилов (ТАТУ ҳузуридаги Ахборот коммуникасион технологиялар илмий инновасион маркази лаборатория мудири), проф. Н.Равшанов (ТАТУ ҳузуридаги Ахборот коммуникасион технологиялар илмий инновасион маркази лаборатория мудири), ф.-м.ф.д. З.Рахмонов (ЎзМУ дотсенти), 01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” ихтисослиги бўйича 3 нафар таянч докторантларга кафедраси мудири, проф. Б.Хўжаёров илмий раҳбар бўлиб фаолият олиб боришмоқда. Проф. Б.Хўжаёров илмий раҳбарлигида 2018 йилда 2 нафар ПҳД (асс.Б.Файзиев, асс. Т.Джиянов) ҳимоя қилди ва 3 нафар мустақил тадқиқотчиларнинг (У.Сайдуллаев, Ш.Зикиряев – ПҳД, В.Бурнашев - ДСc) диссертасиялари ҳимоя учун қабул қилинди.

Кафедра қошида «Мантиқий дастурлаш» номли талабалар илмий то`гараги фаолият ко`рсатияпти. То`гаракнинг Низом ва режалари тузилган ва тасдиқланган. «Узтоз-шогирд» тизими асосида тўгаракнинг ҳар бир аъзоси кафедранинг етакчи профессор-о`қитувчиларига бириктирилган ва уларнинг 3-4 йилга мўлжалланган истиқболли режалари тузилиб тасдиқланган. Улар о`злари танлаган мавзулар устида илмий- тадқиқот ишларини о`з раҳбарлари остида олиб боришияпти, юзага келган муаммолар то`гарак йиғилишларида олиб чиқилади.

Кафедрада 5А130202 – «Амалий математика ва ахборот технологиялари» мутахассислиги бо`йича магистратура фаолият олиб бормоқда. Магистрантлар кафедранинг етакчи профессор-о`қитувчилари раҳбарлигида илмий изланиш олиб бораяптилар.