Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Иқтисодий назария кафедраси мудири

Эргашев Ислом Исмоилович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99893 720-79-77
  • Электрон почта: e_islom@samdu.uz

2002-2006 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;

2006-2008 йиллар Самарқанд давлат университети магистранти;

2008-2011 йиллар Самарқанд давлат университети аспиранти;

2012-2018 йиллар Самарқанд давлат университети иқтисодий назария кафедраси ассистент;

2018-йилдан Самарқанд давлат университети иқтисодий назария кафедраси мудири;

Кафедра фаолияти 1927 йилда бошланган. У даврда «Социал-иқтисодий фанлар» кафедраси номи билан юритилган. 1949 йилдан бошлаб «Сиёсий иқтисод» кафедраси номи билан мустақил кафедра сифатида ишлай бошлаган.

Доцент К.А.Погребинская кафедранинг биринчи мудири сифатида унинг шаклланишига ва ривожланишига катта ҳисса қўшган.

Ўтган асрнинг 60-йилларида Н.Й.Абдураззоқов, К.С.Саидов, Ю.Н.Дунаев, Н.У.Усмонов, В.Ю.Яшин, К.Й.Йўлдошев, Э.А.Алиқулов, Х.М.Содиқова, Б.М.Мирзахўжаев, Э.Н.Хўжаев, Х.Б.Баракаев, Н.Абдуллаев, А.Д.Дауров сингари олимлар ўз номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Кейинчалик Ю.Н.Дунаев, К.С.Саидов, Э.А.Алиқулов, Л.В.Криворучколар докторлик диссертацияларини ҳам ҳимоя қилдилар.

 Кафедра фаолият кўрсатган давр мобайнида Дунаев Ю.Н., Саидов К.С., Алиқулов Э.А. каби етакчи профессорлар кафедрани бошқаришган.

1991 йилдан буён кафедра “Иқтисодий назария” номи билан аталиб келинади. 1993-2007 йилларда кафедрани и.ф.д., проф. Э.А.Алиқулов раҳбарлик қилган.

2008-2012 йилда кафедрага и.ф.н., доцент Б.Х.Тураев раҳбарлик қилиб келган. Ушбу давр мобайнида 2 та номзодлик диссертацияси ва 1 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди ва 2 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилиш арафасида.

2012-2017 йилларда кафедрага и.ф.н., доц. Б.М.Бобоқулов, 2017-2018 йилларда и.ф.н., доц. Д.А.Насимов раҳбарлик қилган.

2018 йил 3 сентябрдан кафедрага иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доц. И.И.Эргашев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда кафедрада 16,5 штат бирлиги бўлиб, 18 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келишмоқда. Жумладан, кафедра мудири PhD, доц. Эргашев И.И., и.ф.д., проф. Тўраев Б.Х., и.ф.н., доц. Бобоқулов Б.М., и.ф.н., доц. Алибекова С.Л., и.ф.н., доц. Қувондиқов Ш.О., и.ф.н., доц. Насимов Д.А., и.ф.н., доц. Низамов А.Н., и.ф.н., доц. Юлдашев Ш.Қ., и.ф.н., доц. Эштаев А.А., катта ўқитувчилар Джумаев А.Х. ва Мирзаходжаев А.Б., ассистент ўқитувчилар Эшбуриев У.А., Джалолова С., Рахимова.Н., Шарипов С., Махмудова М., Орзиқулова З. ва Джанзаков Б.Қ. Кафедранинг илмий салоҳияти 2018 йилда 50,0% ни ташкил этган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари иқтисодиёт ва ноиқтисодиёт йўналишлари бўйича ҳамда магистратура йўналиши бакалавриат талабаларига ва магистрантларга «Иқтисодий назария», «Макроиқтисодиёт», «Иқтисодий таълимотлар тарихи», «Иқтисодий тарбия назарияси», «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар», «Ўзбекистон миллий иқтисодиёти», «Иқтисодий фанларни ўқитиш услубияти», «Институционал иқтисодиёт», «Ўзбекистоннинг иқтисодий тарихи», «Глобал иқтисодий ривожланиш», «Микроиқтисодиёт», «Таълим соҳасида сиёсат», «Билимлар иқтисодиёти», «Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари», «Институционал назариялар», «Монетар сиёсат назариялари», «Ҳозирги замон рақобат назарияси», «Замонавий иқтисодий назариялар», «Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва прогнозлаш» фанларидан дарс бериб келишмоқда.

2018-2019 ўқув йилида кафедрада “Иқтисодий назария” мутахассислиги бўйича 4 та иккинчи босқич ва 9 та биринчи босқич магистрантлар (шундан 2 та хорижлик магистрант) таҳсил олишмоқда. Шунингдек, “Иқтисодий назария” ихтисослиги бўйича доктарантурада   2 та таянч доктарант таҳсил олишмоқда.

Мустақиллиги йилларида кафедранинг умумий илмий йўналиши бўйича Б.М. Бобоқулов, Р. Сейтмуратов, Ф. Ниязов, Г. Амбарцумян, Л. Холиқова, Ш. Йўлдошев, С. Алибекова, Б. Тўраев, Ш. Қувондиқов, Д.А.Насимовлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилишган. 2011 йилда Б.Х.Тўраев, 2017 йилда М.Т.Алимова докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди. 2018 йилда И.И.Эргашев иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳимоя қилинган диссертация мавзулари ва илмий йўналишлари кафедранинг илмий йўналиши билан боғлиқ бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг энг долзарб муаммолари ечимига қаратилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари