Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Назаров Холмурзо Тиркашевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99866 2391636
  • Электрон почта: хolmurzo.nazarov@mail.ru

1975-1978-йиллар Оқдарё тумани Коммунист колхози ишчиси
1978-1983-йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
1983-1984-йиллар Қоракўлчилик Бутуниттифоқ Илмий-тадқиқот институти лабаранти
1984-1987-йиллар Қоракўлчилик Бутуниттифоқ Илмий-тадқиқот институти лаборанти
1987-1989-йиллар Қоракўлчилик Бутуниттифоқ Илмий-тадқиқот институти катта лаборант
1989-1993-йиллар Қоракўлчилик Бутуниттифоқ Илмий тадқиқот институти кичик илмий ходими
1993-1996-йиллар Самарқанд давлат университети Табиий география кафедраси ўқитувчиси
1996-1996-йиллар Самарқанд давлат университети Катта ўқитувчиси
1996-2000-йиллар Самарқанд давлат университети География факультети декан ўринбосари
2000-2000-йиллар Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси савдо ва хизмат кўрсатиш сохасини назорат килиш бўлими Давлат солиқ инспектори
2000-2001-йиллар Оқдарё туман Давлат солиқ инспекцияси хисоб, тахлил ва статистика бўлими, ахборот билан таълминлаш шуъбаси Давлат солиқ инспектори
2001-2002-йиллар Самарқанд вилоят ўрта махсус касб-хунар таълими бошқармаси бош мутахассиси
2006-2008-йиллар Самарқанд давлат университети Табиий география ва геоэкология кафедраси ассистенти танловдан ўтган ва контракт тузган
2006-2008-йиллар Самарқанд давлат университети Табиий география кафедраси ассистенти
2008-2011-йиллар Самарқанд давлат университети Табиий география ва геоэкология кафедраси доценти
2011-2013-йиллар Самарқанд давлат университети Табиий география кафедра мудири вазифа бажарувчиси
2014-йилдан Самарқанд давлат университети География ва табиий ресурслар кафедраси мудири

Ҳозирги Самарқанд давлат университети География кафедраси 1934 йилда Геология-география факультети қошида Умумий табиий география кафедраси сифатида ташкил топган. География кафедрасининг тарихига назар соладиган бўлсак, кафедрани шаклланиши ва ривожланишида турли йилларда В.А.Лопато, К.Ф.Кондратьева, Я.А.Левен, Н.И.Леонов, М.У.Умаров, З.Султонов, Л.А.Алибеков, С.Б.Аббосов, Х.Т.Назаровларнинг хизматлари каттадир.

Бугунги кунда География кафедраси профессор-ўқитувчилари «Жануби-Ғарбий Ўзбекистонни геосистемаларини хариталаштириш, улардан фойдаланиш ва экологик баҳолаш» мавзуида илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқдалар. Илмий тадқиқот ишлари Жануби-Ғарбий Ўзбекистон табиати, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геоэкологик муаммолар, ландшафтларни инсон ҳаёти учун оптималлаштириш, табиатдаги бўлажак ўзгаришларни башоратлаш каби масалаларига қаратилган. Илмий тадқиқотлар доирасида профессор Л.А.Алибеков илмий раҳбарлигида Ф-8-07- «Ўзбекистонда чўлланиш жараёнига қарши курашнинг ландшафт географик асослари» мавзусида фундаментал давлат гранти лойиҳасида иш олиб боришмоқда.

Сўнгги йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан 100 яқин илмий ва мақола ва тезислар, 4 та дарслик, 10 та ўқув қўлланма ва 8 та монография нашр эттирилди. Ушбу илмий тадқиқот натижаларидан республикамиз барча олий ўқув юртларида фойдаланиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 2 та фан доктори, профессор, 6 та фан номзоди, доцент, 5 та катта ўқитувчи ва 5 нафар ассистентлар фаолият юритишмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари бакалаврият талабаларга «Умумий табиий география», «Ўзбекистон табиий географияси», «Иқтисодий география», «Ўрта Осиё табиий географияси», «Сиёсий география», «Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари» фанларидан, магистрантларга эса «Геотизимлар ҳақида таълимот», «Инсон ва табиат муносабатларининг географик асослари», «География тарихи ва методологияси» каби мутахассислик фанларидан дарс бериб келишмоқда.

Кафедрада 5А140602-География (Ўрганиш объекти бўйича)  мутахассислиги бўйича магистратура мавжуд бўлиб, бугунги кунда 15 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Кафедра қошида «Жой плани ва мўлжал олиш» номли талабалар илмий тўгараги фаолият юритиб келмоқда. Тўгаракка география бўлимининг 50 яқин талабалари аъзо ҳисобланиб, улар ўзларининг долзарб мавзулари билан маъруза қилиб келишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари республикамизда амалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида  таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишда, етук географ кадрлар тайёрлашда илм-фанни ривожлантириш ҳамда ёш авлодни Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда фаол хизмат қилиб келишмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Топография асослари ва картография, ГАТ
  • Умумий табиий география
  • Геофизика асослари
  • Инсон ва табиат
  • Геофизика ва геокимё асослари
  • Топонимика
  • Геология  ва геоморфология асослари
  • Биогеография
  • Тупроқлар географияси
  • Ўзбекистон географияси (табиий)
  • Мелиоратив география (танлов)
  • Антропоген ландшафтшунослик (танлов)
  • География тарихи ва методологияси (Танлов)
  • Материклар ва океанлар табиий географияси
  • Геосфералар хақида таълимот  (танлов)
  • Амалий география
  • Ўрта Осиё табиий географияси
  • Табиат ва география ўқитиш методикаси
  • Географик тадқиқот усуллари
  • Географик башорат (танлов)
  • Географияда ЭҲМдан фойдаланиш (танлов)
  • Географик ўлкашунослик (танлов)
  • Табиатдан фойдаланиш стротегияси
  • Геотизимлар хақида таълимот
  • Табиий фанларда ГИС технологиялари
  • Амалий ландшафтшунослик
  • Барқарор ривожланиш концепцияси
  • Инсон ва табиат муносабатларининг географик асослари
  • Географиянинг асосий муаммолари
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Тиббиёт географияси ва глобал саломатлик
  • Ўрта Осиёнинг геоэкологик муаммолари (Танлов)