Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Яхшиликов Журабой Яхшиликович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон: +99891-545-94-01
  • Электрон почта: prof-yaxshilikov@mail.ru

1977-1984-йиллар    Самарқанд давлат университети фалсафа кафедраси асистенти
1984-1987-йиллар    Самарқанд давлат университети фалсафа кафедраси, доценти
1987-1991-йиллар    Самарқанд давлат университети, Катта илмий ходими
1991-1994-йиллар    Самарқанд давлат университети олий мактабга тайёрлаш факультети декани
1994-1999-йиллар    Самарқанд давлат университети, фалсафа кафедраси мудири, профессор
1999-2005-йиллар    Самарқанд давлат университети, фалсафа кафедраси мудири, профессор
2005-2007-йиллар    Самарқанд давлат университети Ижтимоий - сиёсий фанлар факультети декани
2007-2008-йиллар    Самарқанд давлат университети Миллий истиқлол ғояси ва фалсафа кафедраси мудири, профессор
2008-2009-йиллар    Самарқанд давлат университети Миллий истиқлол ғояси ва фалсафа кафедраси мудири, профессор
2009-2013-йиллар    Самарқанд давлат университети Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси кафедраси мудири, профессор
2013-2015-йиллар    Самарқанд давлат университети Миллий ғоя ва фалсафа кафедраси мудири вазифасини бажарувчи, профессор
2015-2017-йиллар    Самарқанд давлат университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири вазифасини бажарувчи, профессор
2017-йилдан    Самарқанд давлат университети Миллий ғоя, фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор

Фалсафа кафедраси тарихи Ўзбекистон давлат университети ташкил топиши билан боғлиқ. Дастлаб мазкур кафедрага 1928-1932 йиллар  С.Красноусов раҳбарлик қилган. Кейинчалик кафедрада фан тармоқлари кўпайиши муносабати билан турли фан пркдметлари бўйича бўлиниш юзага келди ва дастлаб фалсафа кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борган ташкилотчи файласуф олим, академик Иброҳим Мўминов фаолияти билан боғлиқдир. Иброҳим Мўминов кафедранинг ва тарих факультетининг декани сифатида бошқариш жараёнининг биринчи кунидан бошлаб олий маълумотли миллий кадрларни тайёрлашга жадаллик билан киришиш билан бир қаторда собиқ иттифоқ давридаёқ қўрқмасдан миллий маданиятни жадал ривожлантиришга дадиллик билан киришди ва миллий-маънавий қадриятларни тиклаш ва истиқлол ҳақидаги ғояларни дадилона илгари суриб илмий тадқиқот ишлари олиб борди ва Тошкентга ишга ўтганидан сўнг илмий-тадқиқот ишларини авж олдиришга кенг имкониятлар юзага келди ва оташин аллома файласуф олим шогирдлар тайёрлашга киришди. Ҳаёти давомида  100 дан ортиқ фан номзоди ва 20 дан ортиқ фан доктори тайёрлаган. Кўплаб шогирдлари, яни доцентлар Р.Каримов, Ю.Талишкин, М.Ахмедов, проф.О.Бозоровлар мазкур кафедранинг мудири лавозимида ишлаб келдилар ва бундан ташқари Иброҳим Мўминов мактабининг етакчи вакиллари сифатида А.А.Ахматов, С.Самишкинлар докторлик диссертацияларини ёқладилар. 
    1988 йилдан то 1993 йилга қадар  СамДУ фалсафа кафедрасини фалсафа фанлари доктори проф.О.Э.Эргашев бошқарди. Унинг раҳбарлигида ҳам СамДУ фалсафа илмий мактабининг етакчи вакиллари давомчиларидан Н.Э.Мухаммадиев, Н.Исроилова, В.Исаковлар номзодлик диссертацияларини ёқладилар. Проф. О.Э.Эргашев раҳбарлигида Ж.Я.Яхшиликов докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Кафедрада доцентлардан П.С.Хайдаров, Г.Абдусаидова, М.С.Мадиримова, М.Оллоёров, Х.Х.Гизиддинов, У.Вохидов, Р.Мадраимов,Х.Зохидов, асситентлардан А.Каримов, Ш.Қаршиевлар фаолият кўрсатганлар. 
Проф. Ж.Яхшиликов 1993 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси “Фалсафа ва ҳуқуқ” институтининг ихтисослаштирилган илмий Кенгашида “Ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётнинг объектив ва субъектив омиллари диалетикаси” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди. Кафедрага 1992 йилда, кафедра мудири лвозими вазифасини бажарувчиси сифатида фаолият бошлаган проф. Ж.Я.Яхшиликов 1994 йилда кафедра мудири лавозимига сайланиб то  2015 йилга қадар ўзининг самарали меҳнати биланбугунги кунга қадар ўзининг самарали меҳнати билан устозларнинг ижодий ишларини давом эттириб, ўзига хос фалсафа мактабини яратди. Устоз томонидан ҳозирги кунга қадар 1 та дарслик, 15 та монография, 2 та ўқув қўлланма, 2 та ўқув услубий қўлланма, 7 та рисола, 350 та илмий оммабоп мақолалар хорижий ва республика миқёсида чоп эттирилди.
Проф.Ж.Я.Яхшиликов томонидан яратилган ўзига хос мактабда 18 та фан номзодлари, 2 та фан доктори етишиб чиқди. Яна янги кадрлар, шогирдлар етишиб чиқишига раҳбарлик қилиб келмоқда. Ҳозирги кунга қадар проф. Ж.Я.Яхшиликов масъул муҳаррирлигида кафедра профессор - ўқитувчилари томонидан 15 та монография, 12 та илмий тўплам, 30 дан ортиқ ўқув услубий қўлланмалар чоп эттирилди ҳамда 4 та талаба проф. Ж.Я.Яхшиликов раҳбарлигида фан олимпиадалари ғолиби бўлди. Кафедра доценти Ш.Ш.Негматова 2015 йил сентябрдан 2016 йил октябрига қадар кафедра мудири сифатида раҳбарлик қилди. Проф.Ж.Я.Яхшиликов 2016 йил октябр ойидан бошлаб кафедра мудири лавозимида ишлай бошлади. Бугунги кунда проф. Ж.Я.Яхшиликов раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишлари ривожланиши яна авж олди.
 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Фалсафа
  • Диншунослик
  • Фалсафага кириш
  • Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси
  • Фалсафа тарихи
  • Мантиқ тарихи ва назарияси
  • Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси
  • Фалсафа тарихи
  • Мантиқ тарихи ва назарияси
  • Маънавият фалсафаси
  • Дин фалсафаси
  • Танлов фан. Қадриятлар фалсафаси
  • Танлов фан Ғоялар фалсафаси
  • Танлов фан Глобаллашув асослари  
  • Этномаданият
  • Оила маънавияти
  • Маънавиятшунослик
  • Ижтимоий фалсафа
  • Мантиқ тарихи ва назарияси (Танлов фан)
  • Ғоялар фалсафаси  (Танлов фан)
  • Маънавият асослари
  • Қадриятлар фалсафаси Танлов Фан
  • Мантиқ тарихи ва назарияси Танлов Фан
  • Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси
  • Маънавиятнинг эстетик асослари
  • Тассавуф фалсафаси
  • Глобаллашув ва маънавият
  • Шахс маънавиятини шакллантириш мезонлари ва омиллари
  • Маънавиятнинг илмий методологияси
  • Шарқ ва Ғарб маънавияти
  • Маънавият ва  дин
  • Ислом дини маънавияти
  • Шарқ ва Ғарб маънавияти
  • И.А.Каримов асарларида маънавият масалалари
  • Ахлоқшунослик ва эстетика тарихи
  • Этика ва эстетика назарияси
  • Амалий этика ва эстетика
  • Везуал эстетика ва дизайн
  • Соғлом рақобат ва аҳлоқий принциплар