Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Халхўжаев Аҳмад Мияссарович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон:
  • Электрон почта:

«Эҳтимоллар  назарияси  ва  математик статистика»  кафедраси тарихи

Кафедра "Умумий математика" номи билан 1936 йилда ташкил қилинган. Дастлаб кафедра ўқитувчилари  эҳтимоллар назарияси билан бирга математика, алгебра ва сонлар назарияси, чизма геометрия каби фанлардан дарс берганлар. 1936-41 йилларда кафедрани доцент Кузинов Р.П. бошқарди. Бу даврда Москвада аспирантурани тугатиб, кафедрага ёш геометр М.А. Собиров ҳам ишга кирди, кейинроқ  унга факультет декани лавозими юклатилди. Кафедрада Киев университетидан келган А.А. Шепелевский ишлай бошлади. 1938 йилда кафедра таркибига Ленинград университети битирувчиси-доцент В.М.Басков кирди. Унга кафедрада математик таҳлил бўйича курсларни ўқиш топширилган эди.

1944 йилда кафедра мудирлиги лавозими физика-математика фанлари доктори, профессор Н.П.Романовга топширилди. Унинг раҳбарлигида М.С. Собиров, Х.А.Абдуллаев, И.Я. Касара, Н.Х.Тешабаева, М.А. Субханқулов, Х.Н. Нарзуллаев, Ф.В.Томашевич, Б.Я.Левин, С.У.Куртяковлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Кейинчалик  Н.П.Романов нинг шогирд-ларидан М.А Субханкулов,  Б.Я. Левинлар илмий натижаларни чуқурлаштириб, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар ва Ўзбекистондан ташқаридаги илмий марказларга ишга таклиф қилиндилар.

Профессор Н.П.Романов умумий математика кафедрасига 1944 йилдан 1951 йилгача раҳбарлик қилди ва 1951 йилда у ТошДУга ишга ўтди.

1951 йилдан 1961 йилгача кафедра раҳбарлигини доцент Р.И. Искандаров бажарди.

1961-1971 йилларда кафедрани доцент В.М. Басков бошқарди. Бу даврда кафедра таркибига 23 нафар илмий  ходим киритилди. Хусусан, 6 нафар чизмачилик ва чизма геометрия ўқитувчи ходимлар ишга олинди.

1971 йилдан кафедрани доцент Рахмонов Р.Р. бошқарди. Бу даврда факультетда кафедралар очилиши муносабатати билан унинг таркибига тайёрлов бўлими бўйича тайёргарлик билан боғлиқ илмий ходимлар қабул қилинди. Бу йилларда кафедрада эҳтимоллар назариясига таалуқли фанларни ўқитиш ҳам амалга оширилди.  Шу билан бирга махсус курсларни ўқитиш ва диплом ишларни ҳимоя қилиш йўлга қўйилди. Кафедра аъзолари академик Т.А. Саримсоқов ва академик С.Х. Сирожиддиновлар билан мустаҳкам алоқани ўрнатди. Шу йилларда профессор Т.А.Азларов кафедра махсус фанлари бўйича ва диплом ишларга раҳбарлик учун мунтазам келиб турди.

1982-1988 йилларда кафедрани доцент В.Б.Бозоров бошқарди. Бу йилларда кафедрада илмий изланишлар кучайтирилди, ёш ўқитувчилар билан кафедра таркиби мустаҳкамланди.

1988-93 йилларда кафедрани доцент  Г.В.Злоцкий бошқарди. Бу йилларда математика ўқитиш услубияти бўйича ўқув ва илмий жараёнлар кучайтирилди. Мамалакат миқёсидаги муаммоли семинар ташкил этилиб, Москва ва бошқа шаҳарлар етакчи олимлари ва мутахассислари таклиф этилди. Жумладан, профессорлар В.Г. Болтянский, Г.Д. Глейзерлар бу семинарларда бир неча марта иштирок этиб, маърузалар қилдилар. Шу билан бирга таълимни ислоҳ қилиш бўйича кафедрада зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

1992 йилда Самарқанд давлат педагогика институти тугатилиши муносабати билан кафедра таркибига шу институтнинг математика ўқитиш методикаси кафедраси аъзоларидан 9 нафари ва физика факультетининг олий математика кафедрасидан 3 нафар ўқиитувчи кафедра такрибига қўшилди.

1993-99 йилларда кафедрани доцент Холиқулов И.Б.бошқарди. Бу йилларда мустақилликнинг дастлабки йилларида олий таълимдаги ислоҳотлар ҳам кафедрада штат бирликлари қисқаришига олиб келди, лекин фанларни ўқитиш ва илмий-тадқиқотлар олиб боришга алоҳида эътибор ва маъсулият кучайди. Миллий дастурни амалга оширишнинг биринчи босқичида ижобий ўзгаришлар сари йўл олинди.

1999-2004 йилларда кафедрани доцент Хусаинов Я.М. бошқарди. Бу даврда олий таълимда ўқитиш талаблари кучайганлиги сабабли кафедрада ўқув адабиётлари, дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, жорий қилина бошлади. Жумладан, маъруза матнлари барча фанлар бўйича тайёрланди ва чоп этилди. 2003 йилда 5А460104 -"Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика", 5А460107-"Математика фанини ўқитиш методикаси" мутахассиcликлари бўйича магистратуралар очилди.

2003 йилдан бошлаб кафедра номи ўзгартирилиб "Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" деб атала бошлади.

Кафедрани 2005 йил 2 мартдан то 2013 йилгача профессор Джалилов А.А. бошқарди, 2013 йил 15 мартидан эса профессор Абдуллаев Ж.И.кафедра мудирлигига танлов асосида сайланди. Ана шу йилларда кафедра илмий салоҳиятини кўтариш ва малакали ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда хориж илмий алоқаларни кучайтириш каби йўналишларга эътибор қаратилди.

Кафедрани 2018 йил 1 сентябрдан доц Ҳ.Қ.Қурбонов бошқарди.

2019 йил 11 январдан кафедра мудирлигига проф.А.М.Халхўжаев  тайинланди. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математика ўқитиш усуллари,  олий математика ва математика фанларидан  математика, амалий математика, физика, тарих, иқтисод, меҳнат таълими, ўзбек  филологияси, тасвирий санъат, жисмоний тарбия,  тожик филологияси факультетларида ва сртқи ва махсус сиртқи бўлимда талабаларга учта тилда: ўзбек, рус, тожик тилларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқдалар.

Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси ва математик статистикпа, математика ўқитиш услубияти, дифференциал тенгламалар ва математика тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра аъзоларининг илмий ишлари халқаро ва республика илмий тўпламларида чоп этилмоқда. Кафедра аъзолари хориж илмий марказлари билан илмий алоқалар ўрнатганлар ва бир нечта грант бўйича илмий ишлар олиб бормоқдалар.

«Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» кафедраси мустақиллик йилларида ўқув, илмий, ўқув-услубий  ва маънавий-маърифий соҳаларда катта ютуқларга эришдилар. 1991 йилдан бошлаб кафедрада ўқув фанларини ўқитиш  самарадорлигини ошириш учун  мунтазам ищчи дастурлар, технологик харита ҳамда ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлашни яхшилаш бўйича ишлдар амалга оширилди. Хусусан, мустақиллик йилларида кафедранинг барча фанлари бўйича маъруза матнлари (2001 йил), ўқув-услубий мажмуалар  яратилмоқда:

Дастлаб шуни таъкидлаш керакки кафедра аъзолари қуйидаги дарслик ва ўқув қўлланмаларни Республика миқёсида чоп этишга эришдилар:

1.Абдуҳамидов А.У., Насимов Х., Носиров А. Алгебра ва анализ асослари. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун дарслик. 1 ва 2-қисмлар-Тошкент:Ўқитувчи, 2002

2.Назаров Х., Остонов Қ. Математика тарихи. Ўқув қўлланма.-Тошкент,Ўқитувчи,1996.

3.Файзуллаева С.Ф. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистикадан масалалар  ечишга доир қўлланма.-Тошкент:Фан, 2009.

4.Абдуллаев Ж.И. Функционал анализ ва интеграл тенгламалар.Дарслик.Тошкент, 2015.

5.Абдуллаев Ж.И., Остонов Қ., Мамиров Б. Математика (тарих йўналиши талабалари учун амалий машғулотлар). Ўқув қўлланма. Самарқанд:СамДУ,2018.

СамДУ миқёсида чоп этилган маърузалар матнлари:

1.Хусаинов Я.М., Қурбонов Ҳ.Қ. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика.Маърузалар матни,СамДУ,2001

2.Холиқулов И.Б. Эҳтимоллар назарияси.   Иқтисод факультети талабалари учун. СамДУ,2001.

3.Остонов Қ. Математика ва информатика ўқитиш услубияти .Маърузалар матни.-СамДУ.2001

4.Хусаинов Я.М., Музрапов С.А., Остонов Қ. Олий математика.Маърузалар матни,СамДУ,2003

5.Хусаинов Я.М., Мардонов Э.М., Остонов Қ.Олий математикадан амалий машғулотлар.Маърузалар матни,2004

6. Мардонов Э.М, Остонов Қ. Математика тарихи. Маърузалар матни.СамДУ,2004

7.Злоцкий Г.В. Высшая математика. Курс лекций для электроншиков.-СамГУ.2002

2001-2018 йилларда  кафедрада услубий қўлланмалар яратиш учун ҳам катта ишлар олиб борилди:

1. Холиқулов И.Б., Абдуҳамидов А.У   «Ўйинлар назарияси элементлари.   Услубий қўлланма  СамДУ, 2010

2.  Хусаинов Я.М., Музрапов С.А.  Математик  статистикадан масалалар  ечишга доир  услубий қўлланма. - Самарқанд, СамДУ. 2009 йил.

3.Файзуллаева С.Ф., Иззатуллаев Н. Олий математикадан амалий  машғулотлар.Электрон  дарслик. – Самарқанд, СамДУ илмий кутубхонаси, 2009

4.Файзуллаева С.Ф., Джалилов А.А. Математик статистиканинг айрим масалалари Услубий қўлланма. СамДУ, 2009,  39-бет.

5.Джалилов А.А. Шартли эҳтимоллар ва шартли математик кутилмалар.Услубий қўлланма.  СамДУ, 2009,  48-бет

6. Хусаинов Я.М., Музрапов С.А.  Математик  статистикадан масалалар  ечишга доир  услубий қўлланма. - Самарқанд, СамДУ. 2009 йил.

8.Хусаинов Я.М., Музрапов С.А.Математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма (I- қисм) СамДУ,2008

9. Хусаинов Я.М., Музрапов С..А. Математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма (2- қисм) СамДУ,2008.

10. Хусаинов Я.М., Музрапов С..А .Математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма (3- қисм) СамДУ,2008

11.Остонов Қ. Синфдан ташқари ишлар ўтказиш услубияти. СамДУ,2008.,      

12.Остонов Қ. Математика дарсларини ташкил этиш технологиялари, СамДУ,2008.,

13. Злоцкий Г.В.Гомотетия геометрик масаларини ечиш вусули сифатида) СамДУ 2008.

14.Остонов Қ. Янги педагогик технологияларни математика ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш усуллари . Услубий қўлланма.  - Самарқанд: СамДУ нашри, 2005 й.70 бет.

15.Остонов Қ. Сон ва ҳисоблашларни ўрганиш  методикаси. Маърузалар матни.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005 .70 бет.

16.Остонов Қ. Математика ва уни ўқитиш методикаси тараққиёти тарихи. Услубий қўлланма.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005, 70 бет.

17.Остонов Қ. Геометрия ўқитиш услубияти масалалари. Услубий қўлланма.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005 .70 бет.

18.Остонов Қ. Алгебра ва математик анализ элементларини ўқитиш технологияси. Маърузалар матни.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005 .101 бет.

19. Абдуллаев Ж.И.,  Ғанихўжаев Р.Н.,  Шерматов М. Х., Эгамбердиев  О.И. Функционал анализ ва интеграл тенгламалар. Дарслик. Тошкент: Янги аср авлоди. 2015. -460 б.

20. Абдуллаев Ж.И., Р.Ғанихўжаев, И.Икромов. Функционал анализдан масалалар тўплами. 1-қисм. Лебег интеграли. Ўқув қўлланма. Тошкент: Турон Иқбол, 2015. 200 б. 

21. Абдуллаев Ж.И., Р.Ғанихўжаев, И.Икромов. Функционал анализдан масалалар тўплами. 2-қисм. Метрик ва чизиқли фазолар. Ўқув қўлланма. Тошкент:Турон Иқбол, 2015. 148 б. 

22. Абдуллаев Ж.И., Р.Ғанихўжаев, И.Икромов. Функционал анализдан масалалар тўплами. 3-қисм. Чизиқли операторлар. Ўқув қўлланма. Тошкент: Турон Иқбол, 2015. 144 б. 

23. Абдуллаев Ж.И. Математика. Олий ўқув юртларига кирувчилар учун услубий қўлланма 1,2,3-қисмлар. Тошкент:Турон Иқбол, 2015

24. Абдуллаев Ж.И., Давранов Б. Математика. Методические пособие для поступающих в ВУЗы. Часть  1. –Алгебра   Тошкент:Турон Иқбол, 2015

25. Абдуллаев Ж.И., Норалиев Н. Математика. Методические пособие для поступающих в ВУЗы. Часть 2.– Алгебра и начала анализа. Тошкент:Турон Иқбол, 2015.

26. Абдуллаев Ж.И. и др. Математика. Методические пособие для поступающих в ВУЗы.Часть 3. – Геометрия. Ташкент:Турон Иқбол, 2015.

27. Хусаинов Я.М, Музрапов С.А. Қудратов Ҳ. Характеристик функциялар ёрдамида тақсимот қонунларини топишга доир услубий қўлланма. Самарканд, СамДУ, 2015, 60 бет).

28. Мардонов Э., Остонов Қ., Мўминов У.  Математика ва информатика ўқтиш усуллари. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2016. -160 б.                                                                                           

29.Туйғунов  К., Остонов Қ.Олий математика курсининг “Дифференциал тенгламалар” бўлими бўйича мустақил таълими учун методик кўрсатмалар” . Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2015. -100 б.

30.Туйғунов  К., Остонов Қ..Олий математика курси бўйича аниқ интегралнинг баъзи бир тадбиқларини ўрганишда талабалар мустақил ишларини ташкил этишга оид методик тавсиялар. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2015. -96 б.

31.Мардонов Э., Остонов Қ. , Ачилов Ў., Эргашев А. Геометрия. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2015. -134 б.

32. Абдуллаев Ж.И., Остонов Қ., Мамиров Б.- Математика( Касбга йўналтирилган масалалар тўплами). СамДУ 2017 йил. 

33.  Остонов Қ, Қулжонов Ў. Параметрли тенгламаларни ва тенгсизликларни ечиш усуллари. СамДУ: 2017 йил. 

34.  Мардонов Э.М., Остонов Қ., Муминов У, Қуйлиев С. Математика ўқитиш методикаси. Ўқув- услубий мажмуа. СамДУ 2017 йил. 

35. Мардонов Э.М., Остонов Қ., Муминов У., Қуйлиев С. Математика тарихи ва математика ўқитиш методикаси. Ўқув- услубий мажмуа. СамДУ 2017 йил.           

36.  Абдуллаев Ж.И.,Мардонов Э.М., Остонов Қ., Қулжонов У., Тошқулов Ҳ. Математика. Ўқув- услубий мажмуа. СамДУ 2017 йил.                     

37. Мардонов Э.М., Остонов Қ. Математик мантиқ. Услубий  қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2018. -117 бет.

Шундай қилиб, ҳозирги пайтда кафедрада 2 нафар профессор, 5 нафар доцент, 2 нафар катта ўқитувчи, 5 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқдалар. Булар: проф.А.М.Халхўжаев, проф. Ж.И.Абдуллаев,  доцентлар қурбонов Х., Мардонов Э.М., Султанов Ж., Остонов Қ., холиқулов С. катта ўқитувчилар  Кулиев К.Д., Пошоходжаева Г.,ассистентлар Қулжонов Ў., Тошқулов Ҳ., Муртазаев М., Бозорова Ў., Қўйлиев С.,Яхшиликов Ж.

Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математика ва информатика ўқитиш услубияти, математика тарихи, олий математика ва математика фанларида  физика-математика, тарих, касбий таълим, ўзбек филологияси, тожик филологияси факультетларида ўзбек, рус, тожик тилларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқдалар.

Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, математика ўқитиш услубияти, дифференциал тенгламалар ва математика тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра аъзоларининг илмий ишлари халқаро ва республика илмий тўпламларида чоп этилмоқда. Кафедра аъзолари хориж илмий марказлари билан илмий алоқалар ўрнатганлар ва бир нечта грант бўйича илмий ишлар олиб бормоқдалар.

Кафедра  ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий университети, ЎзРФА Математика институти, Тошкент давлат Педагогика университети, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий - текшириш институти, вилоятлардаги Гулистон давлат университети, Жиззах, Навоий педагогика инситутлари, Урганч давлат университети  билан ҳамда хориждаги Кембриж, (Англия), Лилл (Франция),  Клаустал (Германия), Туркия, Торонто (Канада), Чехия (Ғарбий Богемия), Уэльс(Кардифф),  Швеция(Стогольм, Лулеа) каби университетлар илмий марказлари билан алоқалар ўрнатган. Шунингдек, МДХ мамлакатларининг Москва давлат университети, Санкт-Петербург, Киев (Украина) университетлари илмий ҳамкорлик ўрнатган. Бундан ташқари,  Cамарқанд шаҳри олий ўқув юртлари билан илмий ва ўқув соҳаларида мунтазам узвий алоқалар ўрнатилган.

Кафедрада 5А130102 - "Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" мутахассислиги бўйича магистратура фаолият кўрсатади. Ҳозирда бу  мутахассислик бўйича   9 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Кафедрани тугатган 5А130102– эҳтимоллар назарияси ва математик статистика йўналиши бўйича магистрлар халқ хўжалиги,  ишлаб чиқаришда ҳамда халқ таълими ва касб – ҳунар таълими соҳасида  фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Кейинги йиллларда кафедра магистратурасини тугатган  Ж.Яхшиликов, Ў.Бозорова, М.Муртазаев каби ёш мутахассислар кафедрада аассистент лавозимига ишга қабул қилиндилар. 2001-2018 йилларда битта докторлик диссертацияси  Г.В. Злоцкий «Научно- педагогические основы  формирования  у студентов – математиков университетов готовности к профессионально – педагогической деятельности» (2001 й.) ва учта номзодлик диссертациясини  Ахадқулов Х. Сафаров Ў., Бегматов А. лар ёқладилар.

Кафедра мудири     проф. А.М. Халхўжаев

 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

  • Тасодифий миқдорлар йиғиндиси учун лимит теоремалар
  • Тасодифий жараёнлар ва уларнинг тадбиқлари
  • Кўп ўлчовли статистик анализ
  • Эҳтимоллар назариясининг математик асослари 
  • Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика
  • Математика фанини ўқитишнинг замонавий усуллари (тан.фан)
  • Иқтисодчилар учун математика
  • Эҳтимоллар назариясининг қўшимча боблари (тан.фан)
  • Математика ўқитиш усуллари 
  • Элементар математика курси масалаларини ечиш усуллари
  • Математика ўқитиш методикаси 
  • Спортда математик статистика асослари
  • Математик мантиқ
  • Сотциологлар учун математика 
  • Иқтисодий математика
  • Олий математика 
  • Физикада эҳтимолли жараёнлар
  • Эҳтимоллар назарияси ва амалий статистика