Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Хайдаров Хислат Кудратович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998946896438
  • Электрон почта: haydarov@rambler.ru

1988-1996 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси лаборанти;
1996-1998 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факультети ассистенти;
1998-1999 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факултети декан муовини лавозими;
1999-2002 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология Факултети ассистенти;
2001-2004 йиллар ЎзР ФА Ботаника Илмий Ишлаб Чиқариш Маркази докторанти;
2005-2006- йиллар ЎзР ФА Ботаника ИИЧМ катта илмий ходими;
2006-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети Биология факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2011-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири вазифа бажарувчи;
2011-2013 йиллар Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва усимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2013-йилдан Самарқанд Давлат университети Табиий фанлар факультети Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси мудири.

Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси  тарихий классик кафедралардан бўлиб, 1927 йилда Ўзбекистон Давлат университети (ҳозирги Самарқанд давлат университети) ташкил этилган пайтдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган. Кафедра икки йўналишда фаолият олиб бормоқда. Бу “Ботаника” ва “Ўсимликлар физиологияси”. Ботаника йўналишида: Флористика, Хомашёшунослик, Доривор ўсимликларнинг ўстириш технологияси ва интродукцияси. Физология  йўналишида: Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси.

Кафедрада малакали кадрлар, йирик олимларнинг етишиб чиқишида ва кафедранинг илмий стратегиясининг яратилиш заминида акад. Қ.З. Зокиров, акад. Ж.К. Саидов, проф. Н.А. Меркулович,  проф. М.Г. Попов, проф. Е.Г. Проскоряков, проф. Ж.Т.Қобулов, проф. Икромов М.И. ва Амирханов Н.А. олимларнинг ҳиссаси бениҳоят катта.

Ҳозирги кунда ботаника ва ўсимликлар физиологияси  кафедрасида 18 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Шулардан 1 та фан доктори-профессор, 12 нафар фан номзодлари, доцентлардир.

Кафедра қошида оранжерея мавжуд бўлиб, 1970–1971 йилларда қурилган. Унда 250 турдаги хилма-хил тропик ва субтропик манзарали ўсимликлар навларининг коллекцияси тўпланган. Шунингдек, оранжерияда “Гулчилик” тўгараги мавжуд бўлиб, унда талабалар илмий –тадқиқот ишларини олиб боришади.

Кафедра қошида олтин фонд Гербарий коллекцияси мавжуд бўлиб, ушбу гербарий тўплами миқдори ва аҳамиятини эътиборга олган ҳолда ЎзР ФА қошидаги Ботаника институтининг гербарий фондидан кейин Республикамизда иккинчи ўринда туради. Гербарийлар кафедра тарихи билан боғлиқ бўлиб, 1900 йиллардан асосан Зарафшон водийси ва Ўрта Осиё ҳудудидан кафедра олимлари- устозлари томонидан йиғилган. Ҳозирда, гербарий маълумотлариниинформацион компьютер базасида рақамли электрон каталогинияратишустидаишларолиб борилмоқда.

1927-2017 йиллар давомида “Ботаника ва ўсимликлар физиологияси” кафедрасида 2 та академик 15 та фан докторлари, 38 та фан номзодлари етишиб чиққан.Кафедра олимлари томонидан 6 та дарслик, 42 та монография 100 дан ортиқ ўқув ва услубий қўлланмаларяратилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари