Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири

Жуманов Исроил Ибрагимович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99891-532-65-74
  • Электрон почта: Olimjondi @mail.ru

1968-1971 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институти мухандиси, кичик илмий ходими

1971-1974 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институти аспиранти

1974-1986 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси Кибернетика институти Самарқанд филиали раҳбари

1986-1992 йиллар Самарқанд давлат университети математик мантиқ ва программалаштириш кафедраси ассистенти, доценти, профессори, кафедра мудири

1992-1996 йиллар Самарқанд давлат университети илмий ишлари бўйича проректори

2018-йилдан Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедраси мудири

Кафедранинг ҳозирги кундаги таркиби: И.И.Жуманов (каф.мудири, проф., тех.ф.д.), О.И.Джуманов (доц, техн.ф.н.), А.Ахатов (проф. тех.ф.н), И.Тўрақулов (доц. тех.ф.н), С.Қобилов (доц. техн.ф.н), И.Б.Аминов (доцент, физ.-мат.ф.н), С.Эштемиров (доцент, физ.-мат.ф.н), А.Абдуллаев (доц. тех.ф.н), Ф.Номозов (доц. тех.ф.н), Х.Бўстонов (катта ўқит.), А.Суяров (катта ўқит.), Х.Қаршиев (асс.), М.Алиева (асс.), Н.Шарапова (асс.), З.Бекмурадов (асс.), А.Инатов (асс.), Д.Мардонов (асс.), С.Холмонов(асс.), Назаров Ф. (асс.), Сувонов Ш. (асс.), Нурмаматов М. (асс.).

Кафедрада ўқитиладиган фанлар: «Информатика», «Дастурлаш асослари», «Информатика ва ахборот технологиялари», «Ахборотни ҳимоялаш», «Алгоритм назарияси», «Wебга йўналтирилган дастурлаш», «Тизимли ва амалий дастурлаш», «Тизимли дастурлаш», «Амалий дастурлар мажмуаси», «Берилганлар базасини бошқариш», «Амалий дастурлар мажмуаси», «Дастурий маҳсулотларни яратиш».

Илмий-тадқиқот фаолиятининг устивор йўналиши: Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот ишлари халқ хўжалиги соҳаларини ва таълим жараёнини ахборотлаштириш, информатиканинг замонавий масалаларини ечиш, замонавий информаци­он технологиялардан фойдаланиш  ва уларнинг дастурий воситаларни яратиш, ишлаб чиқаришга ва амалиётларда қўлланишлигига йўналтирилган.

Кафедра кўп йиллар давомида проф. И.И.Жуманов раҳбарлигида кўплаб фундаментал тадқиқотлар гранти ва хўжалик шартномаларини бажариб келмоқда. Проф И.И.Жуманов 18 фан номзоди ва 1 нафар фан доктори диссертациялари ҳимоясига илмий раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда 5 мустақил тадқиқотчилар докторлик диссертацияларини тайёрлашмоқда. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган илмий, ўқув-услубий ишлар сони: 7 та монография, 32 та ўқув қўлланма, 4 та муаммоли маърузалар курси, 28 та электрон дарслик, 33 та ўқув услубий мажмуа, 800 дан ортиқ илмий ва 300 дан ортиқ услубий мақолалар, 40 дан ортиқ илмий ишланмаларнинг тадбиқи учун маълумотнома ва далолатномалар.

Кафедрада фаолият юритаётган илмий тўгарак ва семинарлар: кафедрада 1 та илмий-муаммоли ва 1 та илмий-услубий семинар фаолият кўрсатади. Бундан ташқари иқтидорли талабаларнинг «WЕБ дастурлаш ва дизайн» тўгараги  (доц. Туракулов И.)  “Амалий информатика” тўгараги (доц.С. Қобилов) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан илмий ҳамкорлик олиб борилган муассасалар: ЎзМУ, ТАТУ, ТДТУ, Термез ДУ,  Киев ДУ, Новосибирск ДУ, Москва ДУ, Санкт-Петербург ДУ, Украина ФА Кибернетика институти, Минск ДУ, Қарши ДУ ва Фарғона давлат университети.

Ҳозирги кунда кафедранинг Республикамизнинг кўплаб олий ўқув юртлари, Москва, Киев, Новосибирск давлат университетлари, Чехия (Prague Development Center), Ҳитой (Chinese Academy of Science), Жанубий Корея (Maritime Information and Communication Institute) ва Ҳиндистон (CМC Limited) давлатларининг олий ўқув юртлари ва илмий муассасалари билан  илмий алоқалар йўлга қўйилган. 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари