Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Аналитик кимё кафедраси мудири

Абдурахманов Эргашбой Абдурахманович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан16:00 гача
  • Телефон: +99891 317 04 45
  • Электрон почта: abduraxmonov@mail.ru

1972-1973 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси лаборанти;
1973-1976 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси аспиранти;
1976-1986 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси ассистенти;
1986-1993 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси;
1993-2005 йиллар Самарқанд давлат университети алитик кимё кафедраси доценти;
2005-2016 йиллар Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси профессори;
2016 йилдан Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси мудири.

Аналитик кимё кафедраси

Кафедра 1933 йилда доцент Ю.Г.Титованинг ташаббуси билан ташкил этилган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида кафедра тугатилган ва 1967 йилда проф. А.Ҳ.Атауллаев ташаббуси билан қайта тикланган. Унга 1967 йилдан 1979 йилгача доцент Нусрат Сафарович Зокиров, 1979 йилдан 1984 йилгача доцент Владимир Анатолевич Алексеевский, 1984 йилдан 1989 йилгача профессор Тимур Қурбонович Ҳамроқулов, 1989 йилдан 2010 йилгача проф. О.Файзуллаев, 2010 йилдан 2014 йилгача доцент А. Қуватов, 2014йилдан 2016 йилгача доцент Э.Рузиевлар раҳбарлик қилишган. Кафедрага 2016 йилдан бошлаб профессор Е.Абдурахманов мудирлик қилиб келмоқда.

Кафедрада 11 та штат бирлигида 10 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Шулардан бир нафари кимё фанлари доктори, профессор,  5 нафари кимё фанлари номзоди, доцент, 1 нафари  физика-математика фанлари номзод, 2 нафари катта ўқитувчи ва 2 нафари ассистент. Бугунги кунда кафедранинг илмий салоҳияти 60 % ни ташкил етади.

Кафедрада биология, экология, биотехнология, тупроқшунослик, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси йўналишларининг 1-курс талабаларига “аналитик кимё”, кимё йўналишининг 2-курс талабаларига “аналитик кимё” ва “квант механикаси ва квант кимёси” ҳамда 4-курс талабаларига “физикавий тадқиқот усуллари” фанлари ўқилади.

Кафедрада “Электрокимёвий таҳлил усуллари”, “Спектроскопик таҳлил усуллари”, “Хроматографик таҳлил усуллари” ва “Газлар анализининг термокимёвий усуллари” махсус лабораториялари мавжуд. “Газлар анализининг термокимёвий усуллари” лабораториясига Ўзбекистон Республикаси Давлат Стандартлари Қўмитасининг сертификати берилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Атроф-муҳит обектларини назорат қилиш учун усул ва асбоблар яратиш. Табиий ва иккиламчи моддаларни қайта ишлаш ва улардан халқ хўжалигида фойдаланиш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб боради. Кафедра мамлакатимиз саноат корхоналари ва тиббиёт муассасалари, олий ўқув юртлари, академик лицей, коллеж ва ўрта мактаблар учун юқори малакали кимёгар- аналитиклар етиштириб бермоқда.

Кафедрада профессор-ўқитувчиларининг сермаҳсул ижоди натижасида 3 та дарслик 3 та ўқув қўлланма, 120 дан ортиқ ўқув–услубий қўлланмалар ва  тавсиялар тайёрланиб чоп этилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бугунги кўнда 1 та давлат гранти ва 3 та ҳўжалик шартномали бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Кафедрада 02.00.02-Аналитик кимё ихтисослик бўйича докторантура фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр йўналиши

Магистратура йўналиши