Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Кафедра мудири

Рўзимуродов Хайдар Холмуродович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  • Телефон:
  • Электрон почта: rxx05@mail.ru

1978-1983 - йиллар Самарқанд давлат университети механика-математика факультети талабаси:

1983-1985 - йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедраси катта лаборанти:

1985-1988 - йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедраси ассистенти:

1988-1989 - йиллар Самарқанд давлат университети стажёр-тадқиқотчиси:

1989-1992 - йилларРоссия Фанлар Академияси Математика институти Санкт-Петербург бўлими аспиранти:

1992- 2010 - йилларСамарқанд давлат университети “Алгебра ва геометрия” кафедраси  ассистенти, катта ўқитувчиси, доценти:

2010-2011 - йиллар Самарқанд давлат университети “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири вазифасини бажарувчи:

2011 – 2015- йиллар Самарқанд давлат университетининг “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири:

2015-2017 - йиллар Самарқанд давлат университети Механика-математика факультети декани:

2017-2019 - йилларСамарқанд давлат университети Магистратура бўлими бошлиғи:

2019 –  йилдан Самарқанд давлат университетининг “Алгебра ва геометрия” кафедраси мудири;

Алгебра ва сонлар назарияси кафедраси 1962 йилда ташкил этилган бўлиб, унга доцентлар Р.Искандаров, М.С. Собиров, А.А. Амонов, Г.Эргашевлар раҳбарлик қилиб келишган. Алгебра ва сонлар назарияси кафедрасида турли йилларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби проф. Романов Н.Т, доц. Басков Б.М., доц.Ибрагимов М.И, доц.Шахова Л.В. проф. Зыков А.А., проф. Б.Ф.Скубенко, проф. Х.Н.Нарзуллаев, К.Б.Бакиев, катта ўқитувчилар Ю.Шарипов., А.С.Пен, доц. Акрамов Ў.А., доц. Жўраев Ю.Й., доц. Ф.Шариповлар фаолият кўрсатишган.

Геометрия кафедраси 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, унга проф. Э-А.Хатипов (1986 йилгача), проф. А.Р. Ортиқов, кат.ўқит. Т. Темировлар раҳбарлик қилишди. Геометрия кафедрасида турли йилларда доц. Амиров М.А., доц. Х.М. Шодиев, катта ўқитувчилар Р.С.Шарипова, З.А. Пашаев, Х.А.Насимов, Н.Рахматуллаева, физика-математика фанлари номзодлари С. Раҳматов, Н. Худойназаровлар фаолият кўрсатишган.
1994 йилда бу кафедралар бирлаштирилиб алгебра ва геометрия кафедраси деб номланди ва унга 1996 йилгача проф. А.Р. Ортиқов, 1996 йилдан 2010 йилгача проф. А.С. Солеев, 2010 йилдан 2015 йилгача доц. Х.Х.Рўзимурадов, 2015 йил январь ойидан 2019 йилгача  доц. Ғ.А. Хасановлар кафедрага раҳбарлик қилишган. 2019 3-январидан бошлаб кавфедрага доцент Х.Х.Рўзимурадов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра илмий салоҳияти қуйидаги илмий мактаблар фаолиятлари билан боғлиқдир.
Николай Павлович Романов 1944 йилда Томск Давлат университетидан таклиф этилган бўлиб, у ўз атрофига ёш олимларни жалб этди ва математиканинг қуйидаги йўналишлари бўйича изланишлар олиб борди: сонларнинг аналитик ва аддитив назарияси, оператор дзета функция назарияси, сонлар назарияси ва гильберт фазоси, дискрет ўзгарувчи комплекс функциялар назарияси. Шу йўналишлар бўйича 11 нафар фан номзодлари тайёрланди. Жумладан, доц. М.С. Собиров, Х.А.Абдуллаев, Х.Н. Нарзуллаев, И.Я. Касара, Г.Ф. Корсаков, М.А. Субханкулов, Н.Х. Тешабоевалар шулар жумласидандир.

Самарқанд университетида геометрия соҳасида педагог кадрларни тайёрлашда 1944 йилда Самарқандга таклиф этилган профессор Ахмед Эмир-Асан Хатиповнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Проф. А.Э.- А. Хатипов геометриянинг ҳар хил бўлимларидан дарсликлар ёзиш билан бирга Ўрта Осиёда ўрта аср математикаси тарихи бўйича самарали меҳнат қилди. Унинг бу мавзуда ёзган илмий ишлари ўрта аср шарқ олимларининг математикага оид ишлари билан кенг оммани таништиришда муҳим роль ўйнади.

Кафедранинг илмий фаолиятида Санкт-Петербурглик олим Б.Ф. Скубенконинг ҳам хизматлари катта. Б.Ф. Скубенко ўз шогирдлари билан сонларнинг геометрик назарияси бўйича тадқиқотлар олиб бориб, Самарқандда сонлар геометрияси бўйича ўзига хос илмий мактаб яратди. Бу йўналишдаги илмий тадқиқотларга проф. Х.Н. Нарзуллаев раҳбарлик қилиб келди. Бу илмий мактаб асосчилари ташаббуси билан 1972 йилда СамДУда сонлар назариясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Илмий изланишларни шу йўналиш бўйича давом эттириб кафедра аъзоларидан А. Истамов, Н.Ахмедов, Х. Х.Мухсинов, У.А. Акрамов А.Хуррамов, Х.Х.Рўзимурадовлар номзодлик диссертацияларини ёқладилар. Х.Н. Нарзуллаев эса 1993 йилда докторлик диссертациясини ёқлади.

Москвалик проф. А.Д. Брюно илмий мактабининг даражали геометрия йўналиши бўйича проф. А. Солеев бир гуруҳ ёш олимлар билан илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқда. Шу йўналишда Самарқанд илмий мактаби яратилиб, унинг асосчилари ташаббуси билан Самарқандда учтаа халқаро конференция ўтказилди (ICSТM-1996, CASC-2000, SMR2150-2009). Бу илмий мактабнинг актив аъзолари сифатида проф. И.Икромов, доцентлар У.Х. Нарзуллаев Х.Х.Рўзимуродовларни келтириш мумкин. Бу илмий мактаб асосида кафедра қошида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадиган “Алгебра ва анализнинг ночизиқли муаммоларини тадқиқ этишда даражали геометрия ва компьютер алгебраси методларини ривожлантириш” мавзусида илмий лойиҳа фаолият кўрсатмоқда.
 

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат

  • Математика  асослари 
  • Алгебра ва сонлар назарияси 
  • Аналитик геометрия 
  • Чизиқли алгебра ва геометрия
  • Дискрет математика ва математик мантиқ 
  • Математик мантиқ
  • Дифференциал геометрия ва топология  
  • Умумий алгебра (танлов фан)
  • Компьютер алгебраси тизимлари 
  • Геометрия асослари
  • Геометрия 
  • Математикага кириш 

Mагистратура

  • Абстракт алгебра 
  • Ночизиқли тенгламалар системасининг умумий назарияси 
  • Халқаларнинг идеаллари назарияси 
  • Мутахассислик фанлариини ўқитиш методикаси