Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

КАФЕДРАЛАР Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси Ижтимоий - иқтисодий география кафедраси Спорт педагогик маҳоратини ошириш кафедраси Мактабгача таълим педагогикаси ва психологияси кафедраси Бошланғич таълим методикаси кафедраси Тасвирий санъат Ботаника кафедраси Ахборотлаштириш технологиялари кафедраси Иқтисодий назария кафедраси Мактабгача таълим назарияси ва методикаси кафедраси Мумтоз адабиёт тарихи кафедраси Умумий физика кафедраси Ўзбекистон тарихи кафедраси Психология кафедраси Математик таҳлил кафедраси Рус тилшунослик кафедраси Жисмоний маданият назарияси ва методикаси География ва табиий ресурслар кафедраси Зоология кафедраси Оптимал бошқарув методлари кафедраси Иқтисодиёт кафедраси Меҳнат таълими кафедраси Ўзбек тилшунослиги кафедраси Оптика кафедраси Археология Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти Алгебра ва геометрия кафедраси Рус ва чет эл адабиёти кафедраси Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси Гидрометеорология кафедраси Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси Математик моделлаштириш ва комплекс дастурлаш кафедраси Кадрлар менежменти ва бизнес кафедраси Муҳандислик графикаси Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси Қаттиқ жисмлар физикаси Жаҳон тарихи кафедраси Педагогика кафедраси Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедраси Рус филологияси кафедраси Спорт турларини ўқитиш методикаси кафедраси Экология кафедраси Генетика ва биотехнология кафедраси Органик ва биоорганик кимё кафедраси Ижтимоий фанлар кафедраси Фуқаролик жамияти ва миллий ғоя кафедраси Мусика таълими кафедраси Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси Ядро физикаси ва астрономия Тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси Дифференциал тенгламалар кафедраси Инглиз тили кафедраси Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги кафедраси Аналитик кимё кафедраси Тожик тили ва адабиёти кафедраси Назарий физика ва квант электроникаси кафедраси Фалсафа кафедраси Функционал анализ ва математик физика Роман-герман тиллари кафедраси Физикавий ва коллоид кимё кафедраси Назарий ва амалий механика кафедраси Хорижий шарқ тиллари

Адабиёт назарияси ва истиқлол даври адабиёти кафедраси мудири

Ҳасанов Шавкат Аҳадович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99891 551-73-22
  • Электрон почта: x-shvkat@samdu.uz

  • 1967 йил – Бухоро вилояти Шофиркон тумани Денов қишлоғида туғилган;
  • 1983 йил – Самарқанд давлат университети Ўзбек ва тожик филологияси факультети талабаси;
  • 1985-1987 йиллар – Армия сафида хизматда бўлди;
  • 1990-1991 йиллар – Тошкент шаҳридаги “Ёзувчи” нашриётида мусаҳҳиҳ, муҳаррир лавозимларида ишлади;
  • 1991-1993 йиллар – Самарқанд давлат университети Қардош халқлар адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси ассисенти;
  • 1993 йил – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзоси;
  • 1995 йил – Самарқанд давлат университети қошидаги ихтисослаштирилган Кенгашда “Ўзбек драматик достони” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди;
  • 2004 йил – “ХХ асрнинг иккинчи ярими ўзбек достонлари поэтикаси” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди;
  • 2002-2004 йиллар – Самарқанд давлат университети таҳрир-нашриёт бўлими бошлиғи;
  • 2004-2011 йиллар – Самарқанд давлат университети Ҳозирги замон ўзбек адабиёти кафедраси доценти;
  • 2011-2014 йиллар: Самарқанд давлат университети Ўзбек филологияси факультети декани лавозимида ишлади;
  • 2014 йил – Самарқанд давлат университети Ўзбек филологияси факультети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори лавозимида ишлади;
  • 2017 йилдан Самарқанд давлат университети филология факультети Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.

Кафедра СамДУнинг дастлабки кафедраларидан бири ҳисобланади. У 1927 йилда “Ўзбек адабиёти тарихи” номи билан ташкил этилган. Кафедранинг шаклланишида А.Фитрат, С.Айний, А.Саъдий, В.Абдуллаев, О.Шарафиддинов каби йирик адабиётшунос олимларнинг хизмати катта бўлди.

1984 йилда бу кафедра таркибидан “Ҳозирги замон ўзбек адабиёти” кафедраси ажралиб чиқди.  2015-2016 ўқув йилидан эътиборан  “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси номи остида  бирлаштирилган. 2017 йилдан эса “Истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси” кафедраси сифатида фаолият юритиб келмоқда.  Кафедрада турли йилларда фаолият юритган адабиётшунос олимлар қатор муваффақиятларга эришганлар.  Н.Шукуровнинг "Адабиётшуносликка кириш"; С.Мирзаевнинг "Ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихи"; Ҳ.Умуровнинг "Адабиёт назарияси", "Бадиий ижод асослари", "Адабиётшунослик назарияси" каби асарлари ана шу ютуқлар самараси бўлиб, республикамиз олий ўқув юртлари филология факультетлари талабалари учун дарслик вазифасини ўтамоқда.     

Кафедра аъзолари бошданоқ педагогик ишни илмий тадқиқот ишлари билан қўшиб олиб бормоқдалар ва яхши натижаларга еришмоқдалар. Самарқанддан етишиб чиққан адабиётшунос олимлардан еттитаси турли йилларда ҳозирги замон ўзбек адабиётидан докторлик диссертациясини тайёрладилар ва ҳимоя қилдилар. Булар: Ориф Икромов (1970), Саъдулла Мирзаев (1973), Нуриддин Шукуров (1973), Раҳим Муқимов (1975), Ҳотам Умуров (1984), Шавкат Холматов (1986), Исроил Мирзаев (1991), Шавкат Ҳасанов (2004), Абдураҳим Солиев (2012), шунингдек, турли йилларда кафедра ёрдамида 60 дан зиёд аспирант ва ёш тадқиқотчилар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Буларнинг  аксарияти Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва вилоятларидаги университет ва педагогика олийгоҳларида, муассаса, нашриёт, газета ва журналларда фаолият кўрсатиб, мамлакатимизда илм-фан, мактаб-маориф тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшдилар ва қўшмоқдалар.

КАФЕДРА: БУГУНИ ВА ИСТИҚБОЛИ

Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда фаолият юритмоқда. Кафедра томонидан тайёрланаётган дарслик, ўқув қўлланмалари, ўқув-услубий қўлланмалар, услубий тавсиялар янги педагогик технологиялар асосида яратилмоқда. Ҳозирги кунда  кафедрада 3 та фан доктори, профессор, 3 та  фан номзоди, 1та доцент, 3 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчи бўлиб, жами 8 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда. А.Носиров, У.Қобилов М. Давроновалар докторлик диссертацияси устида ишламоқда.

Кафедра қошидаги “Шалола” ва “Ёш адабиётшунос” тўгараклари фаолияти янада жонланиб бормоқда. Тўгарак аъзолари университет ва вилоят миқёсида турли тадбирларда иштирок этиб муносиб тақдирланмоқда      Кафедрамиз келажакдаги мақсадларидан бири бугунги кунда докторлик диссертациялари билан шугулланиб келаётган ўқитувчилар фаолиятини қўллаб қувватлаш, уларнинг олдига қўйилган мақсадларини амалга ошишига кўмаклашишдир.  А. Тошпўлатовнинг “Ўзбек адабиётида новелла жанри ва унинг бадиияти”, Д. Хурсановнинг “Ҳозирги ўзбек шеъриятида хронотоп поэтикаси” каби фалсафа докторлиги диссертациялари тайёрланмоқда. Кафедрамиз профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотлари замон талабларига мувофиқ, кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан келиб чиққан ҳолда  янги педагогик технологиялар асосида ўтказилмоқда.

Бугунги кунда кафедрада янги илмий, бадиий китоблардан иборат кутубхона ташкил этилган. Бу кутубхонадан факультет талабаларининг барчаси фойдаланиб келмоқда. Кутубхонада янги мустақиллик мафкураси ғояларига жавоб берадиган китоблар жамланган. Келгусида профессор-ўқитувчиларимиз томонидан кутубхона фондини янада кенгайтириш кутилмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси