Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

  • Қабул вақти:
  • Телефон:
  • Электрон почта:

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Самарқанд давлат университети  Халқаро таълим дастурлари факультети

Замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2019 йилда Самарқанд давлат университетида хорижий олий таълим муассасасалари билан ҳамкорликда Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Халқаро таълим дастурлари факультетида Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Россия, Германия ва АҚШ каби ривожланган давлатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилган. Жумладан, Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси Нормал университетлари, Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети, Исроилнинг Холон технология институти, Россиянинг Станкин Москва давлат технологиялар университети, Германиянинг Киел университети ва АҚШнинг Юта давлат университетлари билан ҳамкорликда 6 та бакалавриат йўналишлари ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Факультетда 2019-2020 ўқув йилида жами 171 нафар талабалар қабул қилинди. Шундан 149 нафари бакалавриат ва 22 нафари магистратурада таҳсил олишмоқда.  

Факультетда “Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)”, “Мактабгача таълим”, “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси”, “Амалий математика ва информатика”, ва “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат йўналишларида таълим олиб борилмоқда. Ушбу ихтисосликлар бўйича ўқишнинг биринчи ва иккинчи йиллари СамДУда олиб борилади. Дастлабки икки йиллик ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиради. Ушбу таълим йўналишлари бўйича хорижда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўлади.

Факультетда магистратура мутахассисликлари бўйича 4 та қўшма таълим дастурлари ташкил этилган. Ушбу қўшма дастурлари Германиянинг Киел университети, Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар университети, Хитойнинг Шанси университети ҳамда АҚШнинг Юта давлат университетлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Магистратурада “Мехатроника ва робототехника”, “Ахборот ва мультимедиа технологиялари”, “Психология (амалий психология)” ва “Экология (яйлов экологияси)” ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Магистратура йўналишида таҳсил оладиган талабалар ўқишнинг биринчи йилини СамДУда ва иккинчи йилини хорижий ОТМда олиб боради.

Факультетда таълим жараёнларини самарали ва юқори даражада ташкил этиш мақсадида малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Ҳозирги кунга қадар ҳамкор хорижий университетлардан 6 нафар мутахассислар факультетда доимий равишда фаолият кўрсатишмоқда. Жумладан, Хитойнинг Шанси университетидан 2 нафар, Ҳиндистоннинг Деҳли университетидан 1 нафар, Жанубий Кореядан 2 нафар ва Россиядан 1 нафар профессор-ўқитувчилар факультет талабаларига дарс бериб келмоқда. Истиқболда 20 нафарга яқин хорижий мутахассисларнинг доимий равишда таълим жараёнларига жалб қилиниши режалаштирилган.      

 

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5120300     Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

5312600     Мактабгача таълим

5130200     Амалий математика ва информатика 

5320100     Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича-Хитой)

5320100     Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича-Россия)

5312600     Мехатроника и робототехника

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А312601   Мехатроника ва робототехника

5А210201   Психология (амалий психология)

5А330202   Ахборот ва мултимедия технологиялари (қўлланилиш соҳалари бўйича)

5А630102   Экология (яйлов экологияси)

КАФЕДРАЛАР