Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Факультет декани

Холматов Нормухаммад Урозович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99866-239-18-26
  • Электрон почта: tar-fak@samdu.uz

  • 1959 йил Самарқанд вилояти Нурота туманида тўғилган;
  • 1976-1977-йиллар Қўшработ тумани Э. Жуманбулбул жамоа хўжалиги ишчиси;
  • 1977-1978-йиллар Қўшрабод тумани Э. Жуманбулбул жамоа хўжалиги ишчиси;
  • 1978-1983-йиллар Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаси;
  • 1982-1983-йиллар Самарқанд Давлат Университети перипаратори;
  • 1983-1987-йиллар Самарқанд Давлат Университети Археология кафедраси катта лабаранти;
  • 1987-1988-йиллар Самарқанд Давлат Университети Археология кафедраси стажёр тадқиқотчиси;
  • 1988-1991-йиллар Самарканд давлат университети археология кафедраси аспиранти;
  • 1991-1993-йиллар Самарканд давлат университети Археология кафдраси ассистенти;
  • 1993-1995-йиллар Самарканд давлат университети Археология кафдраси ассистенти;
  • 1995-2000-йиллар Самарканд давлат университети археология кафедраси доценти;
  • 2000-2005-йиллар Самарканд давлат университети Археология кафдраси доценти;
  • 2005-2011-йиллар Самарканд давлат университети тарих факультети декан ўринбосари;
  • 2011-2011-йиллар Самарканд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири;
  • 2011-2016-йиллар Самарканд давлат университети археология кафедраси доценти;
  • 2016- йилдан Самарканд давлат университети тарих факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Тарих факультети 1927 йилда  ташкил топган.   Факультетнинг шаклланишида Пўлат Солиев, М.У.Аминов, М.О.Эгамбердиев, К.Ҳ.Самибоев, М.М.Абрамов, М.З.Ортиқов, Ҳ.Бегматов, Ш.Пиримқулов  каби таниқли олимларнинг хизматлари каттадир.

Факультетда 5120300-“Тарих-(мамлакатлар ва минтақалар бўйича)”, 5120400-“Археология”, 5111600-“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таьлими”  йўналишлари бўйича бакалавр, 5А 120401-Археология , 5А 120301-Ўзбекистон тарихи,  5А 120302-Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича),  5А 120304-Тарихшунослик, манбашунослик  тарихи тадқиқотлар методлари, 5А 150204-Музейшунослик: консервация ва бадиий бойликларни сақлаш, 5А 511601-Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)  мутахассисликлари бўйича магистрантлар ҳамда 6 та ижтисослик бўйича Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Тарихшунослик ва манбашунослик, Археология, Хуқуқ таьлими, Миллий ғоя, фалсафа ва  маънавият асослари кафедраларида таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда. Факультетда Фалсафа фанлари бўйича фан доктори, фалсафа доктори илмий даражаларини бериш бўйича ДК.2776062017S09.02  рақамли илмий кенгаши фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда факультетнинг Ўзбекистон тарихи, Археология,  Жаҳон тарихи, Тарихшунослик ва манбашунослик, Миллий ғоя, фалсафа ва маънавият асослари, Ҳуқуқ таълими кафедраларида  8 та фан доктори, профессор, 28 та фан номзоди, доцент,  69 та катта ўқитувчи ва ассистентлардан иборат бўлган тажрибали профессор ўқитувчилар жамоаси фаолият кўрсатмоқда.

Факультет ҳар йили иқтидорли  талабалар  Ҳамроқулова Шохиста - Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ва 10 нафар талабалар Алишер Навоий стипендияси  совриндорлари бўлди.

Факультет профессори М.М.Абрамов - “Дўстлик” давлат ордени,  проф. М.Ж.Жўрақулов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвони, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълим ходими» унвони, доц. М.С.Мадримова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»  унвони соҳиби ҳисобланади.

Тарих факультети Франциянинг Сорбонна университети, Италиянинг Болонья, Россиянинг Москва Давлат университети, Санкт-Петербург, Новосибирск университетлари, Полшанинг Варшава университети, АҚШнинг Индиана университети ва қатор ташкилотлари билан хамкорлик алоқаларини ўрнатган.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins