Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Факультет декани

Махматмуродов Шавкат

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон:
  • Электрон почта: ped-fak@samdu.uz

  • 1950 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида тўғилган;
  • 1967-1969 йиллар Ургут тумани 23-мактаб ёшлар етакчиси;
  • 1969-1971 йиллар Ҳарбий хизматда;
  • 1971-1976 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 1976-1979 йиллар Ургут тумани 23-мактаб ўқитувчиси;
  • 1979-1987 йиллар Самарканд давлат педагогика институти ўқитувчиси;
  • 1987-1989 йиллар Самарқанд давлат университети бошланғич тарбия услубияти кафедраси мудири;
  • 1989-2000 йиллар Самарқанд давлат университети педагогика факультети декани;
  • 2000-2004 йиллар Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректор;
  • 2004-2007 йиллар Самарқанд давлат университети педагогика факультети декани;
  • 2007-2017 йиллар Самарқанд давлат университети кафедраси профессор вазифасини бажарувчиси, университет бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
  • 2017 йилдан Самарқанд давлат университети педагогика факультети декани.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Педагогика факультети 1966 йилда собиқ Садриддин Айний номидаги Самарқанд давлат педагогика институти таркибида «Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим услубиёти» номи билан очилган. 1992 йилда педагогика институти Самарқанд давлат университетига қўшилган.

Факультетда бакалавриат ва магистратура йўналишлари мавжуд бўлиб, уларда қуйидаги мутахассисликлар ўқитилади. 

Бакалавриат таълим йўналишлари:

5111700 - Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

5210200–Психология.

Магистратура мутахассисликлари:

5A110901 – Педагогика назарияси ва тарихи.

Педагогика кафедраси қошида 13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича докторантура мавжуд.

Ҳозирда факультетда 3 та «Педагогика», «Психология», «Бошланғич таълим методикаси» кафедралари мавжуд бўлиб, уларда 70 нафарга яқин  профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 1 нафар фан доктори, 12 нафар фан номзоди.

Ҳар бир кафедра қошида ташкил этилган “Заковат”, “Инсайд” “Музокаро” клублари ва “Ёш педагог”, “Ёш психологлар”, “Жонли сўзлар”, “Ёш камалак етакчиси”, “Маҳорат мактаби”, “Ёш ижодкорлар театри студияси”,  ва бошқа 14 га яқин турли тўгаракларда талабаларнинг фанларга бўлган қизиқишлари ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга шароит яратилган.

Педагогика факультети илмий жамоаси Москва давлат педагогика университетининг «Умумий педагогика» кафедраси, Душанбе давлат педагогика университетининг «Педагогика» кафедраси, Брянск давлат педагогика институтининг «Индустриал педагогика» факультети, Хўжанд давлат университетининг «Педагогика» кафедраси, Озарбайжон Халқаро университети ҳамда МДҲ ва жаҳоннинг бошқа кўплаб олий таълим муассасалари ва илмий марказлари ўртасида илмий алоқалар йўлга қўйилган.

Педагогика факультети талабалари 1 нафари Ўзбекистон Республикаси “Президенти” номидаги давлат степендияси совриндори – нафари “Навоий” номидаги давлат степендиати,  1 нафар талаба эса Республика фан олимпиадасида совринли ўринларни олган.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins