Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Факультет декани

Эшниёзов Олим Исмоилович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99866-222-69-27
  • Электрон почта:

  • 1959 йил Самарқанд вилояти Оқдарё туманида тўғилган;
  • 1984-1986 - йиллар Самарқанд давлат педагогик институти муаммолар лабораторияси кичик илмий ходими;
  • 1986-1987 - йиллар Самарқанд Давлат университети кафедра «Умумтехника фанлари» ўқув устаси;
  • 1987-1987 - йиллар Самарқанд Давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси стажёри;
  • 1987-1991 - йиллар Москва давлат энергетика институти аспиранти;
  • 1991-1991 - йиллар Самарқанд давлат педагогика институти «Умумтехника фанлари» кафедраси мастер;
  • 1994-1996 - йиллар Самарқанд давлат педагогика институти «Умумтехника фанлари» кафедраси кичик илмий ходим;
  • 1998-2002 - йиллар Самарқанд Давлат университети «Умумтехника фанлари» кафедраси ўқитувчи;
  • 2011-2012 - йиллар Самарқанд Давлат Университети Умумтехника фанлари кафедраси мудири;
  • 2015 - йилдан Самарқанд Давлат Университети Касбий таълим факультети декани.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Самарқанд Давлат Университети “Касбий таълим” факултетида “Меҳнат таълими”, “Касбий таълим методикаси”, “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси”, “Мусиқа таълими” кафедралари мавжуд бўлиб, факултетда 61 нафар профессор ўқитувчилар мутахассислар тайёрлашда иштирок этмоқда. 

Ҳозирги кунда қуйидаги учта йўналиш бўйича малакали мутахассислар тайёрланмоқда:  5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик   графикаси;    5111100 – Мусиқа таълими, 5112100 – Меҳнат таълими.

Республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида ҳам факультет талабалари фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Мусиқа таълими йўналиши бўйича “Мусиқа назарияси” фанидан 3-босқич талабаси Равшанбек Набижонов Республика фан олимпиадасида фахрли 1-ўринни, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши бўйича “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанидан 3-босқич талабаси Амирқулов Хайриддин фахрли 2-ўринни, Меҳнат таълими йўналиши бўйича “Механизм ва машиналар назарияси” фанидан 4-босқич талабаси Фаррух Бобохонов фахрли 2-ўринни эгаллади.

Республика  миқёсида ҳар йили ўтказилиб келинадиган “Ягонасан муқаддас Ватан” кўрик танловида “Гулдаста” хор жамоаси фахрли 1-2- ўринларни эгаллаб келмоқда. Шунингдек, факультетнинг ҳар бир кафедралари қошида “Ёғоч ўймакорлиги”, “Моҳир қўллар”, “Дуторчи қизлар”, “Чизмачилик”, “Ёш рассомлар”, “Наққошлик” каби 15 та турли тўгараклар ташкил этилган бўлиб, талабаларнинг соҳа бўйича қизиқишларини янада оширишга шароит яратмоқда.     

 Факултет жамоаси Россия Федерациясининг Туризм ва сервис университети билан яқин ҳамкорлик қилади.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins