Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Факультет декани

Кипчаков Баходир Бахриддинович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998912282888
  • Электрон почта: sport@samdu.uz

  • 1973 йил Навоий вилояти Нуота туманида тўғилган;
  • 1991-1995-Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1995-1998-Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси
  • 1998-2013-Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси
  • 2013-2015-Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири вазифасини бажарувчи
  • 2015-2016- Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси мудири
  • 2016- Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Самарқанд давлат университетининг Жисмоний маданият факультети 1967 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Факультетнинг 5112000- “Жисмоний маданият”, 5610500- “Спорт фаолияти (фаолият турлари)” бакалаврят кундузги ҳамда сиртқи, махсус сиртқи ва магистратура таълим йўналишларида 1000 дан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.

Самарқанд давлат университетининг Жисмоний маданият факультети қошида 5 та кафедра мавжуд бўлиб, “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси”, “Спорт турларини ўқитиш методикаси”, “Спорт педагогик маҳоратини ошириш методикаси”, “Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт”, “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраларидир ушбу кафедраларда 69 нафар профессор-ўқитувчилар шундан 3 нафар профессор, 5 нафар доцент, 5 нафар катта ўқитувчи ҳамда 56 нафар ассистентлар фаолият олиб боришмоқдалар.

Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан 6 та дарслик: проф.Э.Н.Нуритдинов “Одам физиологияси”, “Жисмоний тарбия тарихи ва бошқариш” проф.Ж.Э.Эшназаровлар томонидан чоп этилган ва Ўзбекистон Республикаси ОТМларидаги 15 та жисмоний маданият факультети талабалари айнан шу дарсликлар орқали таълим олмоқдалар. Шунингдек  20 та ўқув қўлланма, 40 дан ортиқ услубий қўлланма, монография, 500 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Факультетда 3 та халқаро, 7 та республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар ўтказилган.

Факультет профессор-ўқитувчилари жамоаси Хитойнинг Сю-Жу университети, Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва республикамизнинг 20 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган.

2018-2019 ўқув йилида Жисмоний маданият факультетининг кундузги таълим йўналишида жами талабалар сони 767 нафар бўлиб, шундан 188 нафари юқори малакали спортчи-талабалар ҳисобланади. Булардан бугунги кунда 14 нафари Жахон чемпиони, 29 нафари Осиё чемпиони, 145 нафари Ўзбекистон чемпионларидир. Булар ичида Бразилиянинг Рио-Де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган 4-босқич талабамиз Ёдгорой Мирзаева шулар жумласидандир.

Биргина 2018 йилда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 10 нафар юқори малакали спортчи талабаларимиз иштирок этиб 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишдилар.

Шу билан бир қаторда юқори малакали спортчи талабаларимиз Жахон чемпионати мусобақаларида 4 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медалларига ва Осиё чемпионати мусобақаларида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларига ҳамда Ўзбекистон чемпионатларида 53 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медаллари ва дипломлари билан тақдирланишганлар.

  

Факультетда жами 6 та халқаро Олимпиада қатнашчилари таҳсил олган ва олмоқда. Улардан Николай Анфимов, Дилшод Ёрбеков, Елена Пискунова, Анастасия Котлерова ҳамда Ёдгорой Мирзаева ва Ўткир Негматовларни санаб ўтишимиз мумкин.Вилоят терма жамоасининг 90 % ташкил этган спортчи талабаларимиз ўтказилган 7 та Универсиада спорт мусобақаларида 3 та  иккинчи ўрин, 2 та учинчи ўринни олишга ва Президентимиз совғаси бўлган 3 Тико, 3 та Дамас автомашиналари билан тақдирланганлар.

Факультетда 1 нафар Президент стипендианти,  2 нафар “Зулфия” мукофоти, 2 нафар Мустақиллик кўкрак нишони совриндорлари ва 1 нафар Навоий номидаги давлат стипендиантлари таҳсил олишмоқдалар.

Жисмоний маданият факультетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммовий спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ 3031-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг таълим ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш бўйича факультетда ҳаракат дастури ҳамда йўл хариталари ишлаб чиқилган ва ижроси ўз вақтида амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда талаба ёшларни турли спорт тўгаракларига жалб қилиш, спорт натижаларини ошириш, спорт мусобақаларига тайёрлаш учун университетнинг 5 та спорт залларимизда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб ушбу спорт залларда спортнинг 12 та тури бўйича машғулотлар ташкил қилинган.

Бундан ташқари Самарқанд давлат университетининг  талабалар турар жойларида яшаётган талабалар учун 6 та спорт турлари бўйича тўгараклар фаолият олиб бормоқда ва ушбу тўгаракларга 300 дан ортиқ талаба ёшларимиз жалб этилган. Шу билан биргаликда Жисмоний маданият факультети профессор-ўқитувчилари рахбарлигида Талабалар турар жойларида яшаётган талабаларга эрталабки бадан тарбия машғулотлари ташкил этилиб мунтаззам равишда ўтказилиб келинмоқда.

 

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5112000     Жисмоний маданият

5610535     Спорт фаолияти (хотин-қизлар спорти йўналиши бўйича)

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А112001   Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси