Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Факультет декани

Мирзаев Рахматилло Ибодуллаевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99866-239-18-39
  • Электрон почта:

  • 1973 йил Сурхандарё вилояти Жарқўрғон туманида тўғилган;
  • 1992-2000 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 2000-2008 йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси;
  • 2008-2015 йиллар Самарқанд давлат университети жиноий ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси;
  • 2015-2017 йиллар Самарқанд давлат университети ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси;
  • 2017-2017 йиллар Самарқанд давлат университети ҳуқуқ таълими кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси;
  • 2017 йилдан  Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани вазифасини бажарувчиси.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Ижтимоий-иқтисодиёт факультети ўз фаолиятини дастлаб 1992  йил СамДУ амалий математика факультети таркибида 35 талаба қабул қилишдан бошлаган. 1997 йил 15 августда Самарқанд Давлат университети таркибида мустақил "Иқтисодиёт" факультети ташкил этилганлиги ҳақида ректор буйруғи эълон қилинди. Дастлаб факультет “Иқтисодиёт” деб номланиб, факультетнинг биринчи декани проф. К.Саидов (1997-1999 йиллар) бўлган.  Шу йили илк бор Иқтисодиёт факультетини 30 нафар ёш мутахассислари битириб чиқди, улар Республикамизнинг турли нуфузли бошқарув ташкилотларига, молия, банк, божхона ва солиқ тизимига юборилди.

Ижтимоий-иқтисодиёт факультетида  таълим йўналишлари бўйича қуйидаги йўналишлар мавжуд: бакалавриатура- иқтисодиёт-5230100; касб таълими: иқтисодиёт-511000, кадрлар менежменти-5231700; ижтимоий иш-5520100; магистратура-Меҳнат иқтисодиёти - 5А230110; иқтисодий назария -5А230101; этика ва эстетика - 5А120503; докторантура- иқтисодий назария-080001; демография.меҳнат иқтисодиёти-080010.

Ижтимоий-иқтисодиёт факультетида  бешта кафедра мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир: иқтисодиёт, кадрлар менежменти, иқтисодий назария, ижтимоий фанлар, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти.

Факультетда мустақиллик йилларидан бошлаб факультетда илмий мактаблар яратилиб келинмоқда. Жумладан, проф. Э.Алиқулов иқтисодий назария илмий мактабини, проф. К.Саидов менежмент илмий мактабини, проф. Б.Нормуродов ижтимоий иш илмий мактабларини яратганлар.

Ижтимоий-иқтисодиёт факультети университетда етакчи факультетлардан бири ҳисобланиб, профессор-ўқитувчилар томонидан миллий иқтисодиётининг турли жабҳаларини ислоҳ қилишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб бормоқда. Кафедраларда фаолият кўрсатаётган фан доктори, профессор ва доцентлар 700 дан ортиқ талабаларга таълим бермоқдалар. Ҳозирда факультетда  фан докторлари 6 кишини, фан номзодлари 25 кишини ташкил этади.

        Мустақиллик йилларида Эргашев Ислом Ўзбекистон Республикаси Президенти номидаги стипендиати, Аъзамов Дилнур Навоий стипендиати, Эркинов Беҳбуд Навоий стипендиати бўлди.

Ижтимоий иқтисодиёт факультети ҳозирги кунда Германиянинг Бремен Университети, Россиянинг Москва Давлат Университети, Япониянинг Кейё бизнес-администрация Университети, АҚШ Линколн университети, Қозоғистондаги Алма-ата Транспорт ва Коммуникация академияси, Тожикистон Давлат Тижорат университети, Чехия Республикаси Томас Бата Университети, Буюк Британия Борнмут университетлари билан илмий-услубий ҳамкорлик олиб бормоқда.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins