Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Факультет декани

Аббасов Субхон Бурхонович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 12:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +998662353306
  • Электрон почта: s.abbasov@samdu.uz

1984-1986- Коракулчилик илмий текшириш институти катта лаборанти
1986-1987- Самарканд давлат университети География ва геоэкология кафедраси катта лаборанти
1987-1989- Самарканд давлат университети умумий табиий география кафедраси ассистенти
1989-1993- Самарканд давлат университети умумий табиий география кафедраси ассистенти
1993-1996- Самарқанд давлат университети умумий табиий география кафедраси мудири
1996-2001- Самарқанд давлат университети География факультети декани
2001-2006- Самарқанд давлат университети регионал табиий география кафедраси мудири
2006-2009- Самарқанд давлат университети гидрометеорология ва ландшафтшунослик кафедраси мудири
2009-2011- Самарқанд давлат университети табиий фанлар факултети декани ўринбосари
2011-2015- Самарқанд давлат университети маьнавий - маьрифий ишлар буйича проректори
2015-2016- Самарқанд давлат университети гидрометеорология кафедраси профессори
2016-2017- Самарқанд давлат университети табиий фанлар факултети декани ўринбосари
2017- Самарқанд давлат университети География ва экология факултети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Факультет дастлаб 1966 йилда ташкил этилган. Бу ишда асосий ташаббускор ва ташкилотчи Мардон Умаров бўлган. Проф. М.Умаров 1966 йилдан 1991 йилга қадар узлуксиз 25 йил давомида декан вазифасида ишлади ва илмий  кадрларни кўпайтириш соҳаларида катта ташкилотчилик ишларини олиб борган.

Ҳозирги вақтда факультетда 3 та таълим йўналишлари (география, экология ва гидрометеорология) бўйича бакалаврлар, 4 мутахассислик бўйича (география ўрганиш объекти, экология, тупроқшунослик, гидрология) магистрлар тайёрланади. 50 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан, 9 нафар фан доктори, профессор, 12 нафар фан номзоди, доцент ва катта ўқитувчи ассистент ўқитувчилар  фаолият кўрсатмоқда.

Факультетда 500 нафар талаба ҳамда 25 та магистрант таҳсил олмоқда. Факультетда 1 та компьютер синфи,  геология музейи, 14 та ўқув хоналари ҳамда  Ўзбекистон-Азарбайжон дўстлик хонаси мавжуд.

Факультет ходимлари 1994-1997 йиллар давомида туризм, урбанизация ва шаҳар экологияси муаммолари  бўйича ТАСИС/ТЕМПУС дастури асосида Бельгия, Испания ва Италия давлатлари ҳамкорлигида Урбалайф лойиҳасида қатнашиб, Брюссель Ла-Камбра олий архитектура институти, Милан политехника университетларида малака оширган.

Факультетда “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Умумтаълим мактабларининг 6-синф ўқувчилари учун тавсия этилган “Материклар ва океанлар табиий географияси” ўқув қўлланмаси муаллифи проф.А.Абулқосимов ҳамда бир неча йиллар давомида НАТОнинг атроф-муҳит муҳофазаси комиссияси аъзоси, “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” проф. Л.Алибековлар фаолият кўрсатмоқда.

Факультет ходимлари фундаментал, амалий тадқиқотлар ва  инновацион лойиҳалар бўйича   илмий - тадқиқот ишларини бажариб келишмоқда. Жумладан, “Самарқанд вилоятининг ўлкашунослик атласини тузиш”, “Самарқанд вилоятининг атроф-муҳит муҳофазаси”, “Ичимлик  сувлар сифати”, “Маиший хўжалик чиқиндиларининг тарқалиши”, "Янги статционар постлар ёрдамида Самарқанд вилоятининг электр энергия берадиган шамол ресурсларини ўрганиш ва картасини тузиш" ҳамда "Зарафшон водийсининг рекреация, туристик ва экологик карталарини тузиш" мавзусилари бўйича илмий тадқиқотларда грант ишлари бажармоқда.

Факультетда иқтидорли талабалар билан ишлаш ҳам яхши йўлга қўйилган. 2010 йилда У.Абжалова Беруний, 2011 йилда Н.Эрлапасов - Қодир Зокиров номли, 2013 йилда К.Қобилова - Жўра Саидов номли, 2015 йилда Р.Давронова - Улуғбек номли Давлат мукофоти совриндори бўлишган. 2017-2018 ўқув йилида факультетнинг 4 нафар битирувчилари Россиянинг Шимолий Кавказ Федераль университетига грант асосида  магистратурага қабул қилинди. 

Хорижий алоқалар  соҳасида ҳозирги кунда факультет ходимлари халқаро ECAP лойиҳасида чет эллик ҳамкорлар билан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.