Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Факультет декани

Абсанов Ахмад Абдусаттарович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (12:00 -16:00)
  • Телефон: +99866-239-19-40
  • Электрон почта:

1975 йилда Самарқанд вилояти Қушработ туманида туғилган

1993-1998 – йиллар Самарқанд Давлат университети талабаси.

1998-1999 – йиллар Кондитционерлар бўйича муҳандис.

1999-2001 – йиллар Самарқанд Давлат университети оптика ва спектроскопия кафедраси катта лаборанти.

2001-2004 – йиллар Самарқанд  Давлат университети оптика ва спектроскопия кафедраси аспиранти.

2002-2010 – йиллар Самарқанд  Давлат университети оптика ва спектроскопия кафедраси катта лаборанти.

2009-2012 – йиллар Самарқанд Давлат университети докторанти.

2013-2015 – йиллар Самарқанд Давлат университети магистратура бўлими услубчиси.

2015-2017 – йиллар Самарқанд Давлат университети физика факультети деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

2018 йил 5 январдан физика факультети декани лавозимида ишлаб келмоқда.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

1927 йилда Ўзбек давлат университети (ҳозирги СамДУ) ташкил этилган вақтдан бошлаб физика-математика факультети ҳам фаолиятини бошлаган эди. Биринчи марта Самарқандда физиклар тайёрлаш ишига Россиядан таклиф этилган олим проф.А.М.Титов раҳбарлик қилиб, 1933 йилда А.Ю.Педдер ва Н.П.Кузнецовлар билан биргаликда «Умумий физика», 1935 йилда «Оптика ва назарий физика» кафедраларни ташкил этган эди.

1933 йилда проф.А.М.Титов раҳбарлигида биринчи марта Қуёш энергиясидан фойдаланиш (Гелиофизика) бўйича илмий ишлар олиб боришди ва унинг раҳбарлигида 1935 йилда К.Т.Абдирашидов, А.Г.Кочневлар, 1936 йилда А.Н.Текучёв, С.У.Султонов, Мусо Мўминовлар номзодлик диссертациясини ҳимоя қилдилар.

Физика фанининг ривожида проф.Мусо Мўминовнинг хизматларини алоҳида эътироф этиш керак. У 1944 йилда Ўзбек Давлат университетига ректорлик қилиш билан бирга «Назарий физика» кафедраси мудири лавозимини ҳам бажарди ва «Умумий физика», «Оптика» кафедраларини ташкил этди. 1951 йилда М.Мўминов, Ҳ.Ҳайдаров билан бирга биринчи марта ўзбек тилида «Молекуляр физикадан» лаборатория ва ўқув қўлланмаларини яратди.

1961 йил августда физика-математика факультети таркибидан физика факультети алоҳида ажралиб чиқди ва физика фани ривожида янги давр бошланган эди. 1959 йилда А.Қ.Отахўжаев (кейинчалик ЎзФА академиги) Оптика кафедрасига мудир бўлиб тайинланиши, СамДУда Оптиклар мактабининг шаклланишига олиб келди.

Факультетда узоқ йиллар давомида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида ҳозирги кунда 4 та илмий мактаб яратилди. 1.Оптика (Асосчиси ва илмий раҳбари академик А.Қ.Отахўжаев), 2. Ядро физикаси (Асосчиси проф.Мусо Мўминов), 3. Магнетизм (Асосчиси ва илмий раҳбари проф.О.Қувондиқов), 4. Космос физикаси ва астрофизика (Асосчиси ва илмий раҳбари проф.Б.Махмудов).

Бундан ташқари, Оптиклар илмий мактаби таркибида 2 та алоҳида йўналиш ажралиб чиқди ва ривожлантирилди. Ночизиқли оптика йўналиши (Илмий раҳбари проф.Л.М.Собиров) ва Молекуляр люминеценция йўналиши (Илмий раҳбари проф.Н.Низомов).

Ҳозирда физика факултетида 6 та мутахассислик кафедралари фаолият кўрсатмоқда: Оптика (кафедра мудири проф.А.Жумабоев), Умумий физика (кафедра мудири доц.Р.Ражабов), Назарий физика ва квант электроника (кафедра мудири проф.Н.Эшқобилов), Астрономия (кафедра мудири проф.М.Қодиров), Қаттиқ жисмлар физикаси (кафедра мудири доц.Э.Арзиқулов), Ядро физикаси (кафедра мудири доц.Р.М.Эшбўриев).

Факультетда 3 таълим йўналиши (физика, астрономия, электроника ва асбобсозлик) бўйича 600 кўпроқ талабалар ва 6 магистратура мутахассисликлари (Физика (йўналишлар бўйича), Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш, Астрономия, Конденсацияланган ҳолатлар физикаси ва материалшунослик, Назарий физика, Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, тезлаштирувчи техника) бўйича 70 нафардан ортиқ малакали магистр мутахассислар тайёрланмоқда.

Факультетда илмий салоҳият бугинги кунда 70%ни ташкил қилган, кафедраларда 2 нафар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклар, 17 нафар фан докторлари, профессорлар, 35 нафар фан номзодлари, доцентлар ҳамда 18 нафар катта ўқитувчи, ассистентлар ёшларга таҳсил беришмоқда.