Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Факультет декани

Элтазаров Жулибой Данабоевич

  • Қабул вақти: Ҳар куни (12:00 -16:00)
  • Телефон: +998 66-239-18-92
  • Электрон почта: filologiya_uz@samdu.uz

  • 1960 йил Жиззах вилояти Фориш туманида тўғилган;
  • 1978-1980 йиллар Фориш тумани ўрмон хўжалиги ишчиси;
  • 1980-1985 йиллар Самарқанд Давлат университети ўзбек филологияси факультети талабаси;
  • 1985-1989 йиллар СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедраси аспиранти, вилоят «Ленин йўли» газетаси ходими, «Самарқан университети» газетаси муҳаррири;
  • 1989-1993 йиллар Самарқанд Давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси лаборанти, ўқитувчиси;
  • 1993-1997 йиллар Самарқанд Давлат университети докторанти;
  • 1997-1999 йиллар Самарқанд Давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси;
  • 1999-2000 йиллар Пусан Чет тиллар университети профессори (Жанубий Корея);
  • 2000-2005 йиллар Самарқанд Давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси лаборанти, ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчи;
  • 2003-2005 йиллар Берлин Гумбольдт ва Берлин Фрей университетларининг таклиф этилган тадқиқотчи профессори;
  • 2005-2007 йиллар Самарқанд давлат университети филология факультети декани;
  • 2007-2010 йиллар Осака университети Жаҳон тиллари институтининг профессори;
  • 2010-2014 йиллар Мугла Ситки Кочман университети Ҳозирги туркий тиллар кафедрасининг профессори;
  • 2014-2015 йиллар Самарқанд давлат университети илмий тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи;
  • 2015-2016 йиллар Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири;
  • 2016-2017 йиллар Самарқанд давлат университети филология факультети декан вазифасини бажарувчиси;
  • 2017 йилдан.Самарқанд давлат университети филология факультети декани.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Филология факультети университет билан тенгдош - у 1927 йилда ташкил этилган.  Факультетнинг илм-фан ва таълим маскани сифатида шаклланишида Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Ғози Олим Юнусов, Садриддин Айний, Воҳид Абдуллаев, Улуғ Турсунов, Евгений Поливанов,  Абдулла Сулаймонов, Ориф Икромов,  Худойберди Дониёров, Ғани Абдураҳмонов, Ботирхон Валихўжаев, Раҳматулла Қўнғуров,  Нуриддин Шукуров, Раҳмонқул Орзибеков, Назар Ражабов  каби таниқли олимларнинг хизматлари каттадир. Бугунги кунгача факультет «филологлар бешиги» сифатида  мамлакатимиз ва Марказий Осиё республикалари таълим тизимига ўн минглаб  юқори малакали филолог-мутахассислар тайёрлаб берди. Улар орасида атоқли давлат, жамоат ва фан арбоблари,  120 дан зиёд фан докторлари,  500 га яқин фан номзодлари етишиб чиқди.

Ҳозирги пайтда факультетда 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили),  5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (тожик тили) йўналишлари бўйича бакалавриат; 5А120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (ўзбек тили), 5А120101 – Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (тожик тили) мутахассисликлари бўйича магистратура таълими берилмоқда. 10.00.01 - Ўзбек тили. 10.00.02 - Ўзбек адабиёти, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тиллари ва адабиётлари бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирги пайтда факультетда 12 нафар фан доктори, профессор, 25 нафар фан номзоди, доцентлар фаолият олиб бормоқдалар. Улардан икки нафари (М.Муҳиддинов, Ҳ.Умуров) “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”  фахрий унвонига сазовор бўлган. 10 нафар профессор-ўқитувчи давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланган.

Факультетдаги 5 та кафедрада ишлаётган 65 нафар профессор-ўқитувчилар ўзбек тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, адабиётшунослик ва тилшунослик йўналишларида самарали тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Факультетда 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили),  5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (тожик тили) йўналишлари бўйича бакалавриатда 611 нафар талаба, 5А120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (ўзбек тили), 5А120101 – Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (тожик тили) мутахассисликлари бўйича 36 нафар ёш тадқиқотчи магистратурада таълим олмоқда. Шунингдек, талаба-ёшлар учун «Шалола» шеърият клуби, «Ёш тилшунос», «Ёш адабиётшунос», «Ёш нотиқ» каби илмий-ижодий тўгараклар мавжуд бўлиб, улар факультетдаги ҳамда факультет жамоаси ҳамкорлик қилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ижодкор ёшларни ўз сафларига бирлаштирган.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins