Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Факультет декани

Келдиёров Худоёр Отамуродович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: (+99866) 2391305, (+99866) 2391633
  • Электрон почта: biologiya@samdu.uz

  • 1947 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида тўғилган;
  • 1966-1970- йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1970-1970- йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси зоология интитути катта лаборанти
  • 1970-1971- йиллар Ҳарбий хизматда
  • 1972-1973- йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси зоология интитути илмий тадқиқотчиси
  • 1973-1976- йиллар Ургут туманидаги 90-мактаб ўқитувчиси
  • 1976-1977- йиллар Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси кичик илмий ходими
  • 1977-1993- йиллар Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти, доценти
  • 1997-1998- йиллар Самарқанд давлат университети биология факультети декан муовини
  • 1998-2011- йиллар Самарқанд давлат университети биология факультети декани, табиий фанлар факултети декани
  • 2011-2016 - йиллар Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти
  • 2016- йилдан Самарқанд давлат университети Биология ва кимё факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Факультет 1927 йилда ташкил этилга 2017 йил январ ойидан бошлаб. Биология ва кимё факультети сифатида бирлаштирилиб, қайта номланди.

Биология ва кимё факультети 1927 йилда  ташкил этилган Биология ҳамда 1960 йилда ташкил этилган Кимё факультетлари негизида 2017 йил 11 январда  қайта ташкил этилган. 

Факультетда «5140100-Биология (турлари бўйича)», «5320500-Биотехнология (озиқ-овқат, озуқа, кимё ва қишлоқ хўжалиги)»,  «5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси»,   «5140500-Кимё» ва «5320400-Кимёвий технология» йўналишлари бўйича бакалаврлар, «5А140101-Биология», «5А140104-Биотехнология» ва «5А140501-Кимё» мутахассисликлари бўйича магистрлар ҳамда 9 та ихтисослик бўйича докторантлар тайёрланмоқда.

Факультетда 6 та кафедра (Ботаника ва ўсимликлар физиологияси, Зоология, Физиология, генетика ва биокимё, Органик ва анорганик кимё, Аналитик кимё, Физикавий кимё) мавжуд.  Бу кафедраларда 11 та фан доктори, профессорлар, 43 та фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатмоқда, илмий салоҳият 58 % га тенг.

Факультетда Ботаника, Ўсимликлар физиологияси, Зоология, Биокимё, Генетика, Аналитик кимё, Анорганик ва органик кимё илмий мактаблари мавжуд бўлиб, бу мактаблар асосчилари ва уларнинг издошлари томонидан Зарафшон воҳаси фауна ва флорасининг ўзига хослигини систематик, биокимёвий, физиологик, генетик жиҳатдан таҳлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш услубларини амалиётга тадбиқ этиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, минерал ўғитлар, ўсимликлар кимёси, суюқликлар хроматографияси, турли органик моддалар синтези, анорганик газларни узлуксиз автоматик усулда аниқлаш йўналишидаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Факультет қошида 4000 дан ортиқ экспонатга эга Зоология музейи,  1000 дан ортиқ нусхадаги 250 га яқин тур ўсимликлар ўстирилаётган Оранжерея, минглаб нусхадаги гербарийлар сақланаётган Гербарий фонди, маҳаллий фаунамизда учрайдиган барча турдаги ҳашаротларни ўзида мужассамлаштирган Энтомологик коллекция,  энг замонавий хорижий лаборатория асбоблари билан жиҳозланган ўқув лабораториялари мавжуд.

Мустақиллик йилларида факультетда таҳсил олган талабалардан 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиатлари (Ф.Нормурадов, Ш.Худойбердиев), бир нечтаси Улуғбек номидаги давлат стипендиатлари (Д.Бегматова, А.Юсупов) ва 10 дан ортиқ фан олимпиадалари ғолиблари бўлдилар.

Факультетда «Беруний» номидаги Давлат мукофоти лауреатлари (проф.А.Насимов, доц.З.Нормурадов), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» (проф.А.Насимов) ва «Шуҳрат» медали соҳиблари (проф.Э.Абдураҳманов) фаолият кўрсатмоқдалар.

Факультетнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА қошидаги илмий тадқиқот институтлари, республикамиз ва хориждаги 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда Илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик ўрнатганлар.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins