Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Факультет декани

Келдиёров Худоёр Отамуродович

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: (+99866) 2391305, (+99866) 2391633
  • Электрон почта: biologiya@samdu.uz

  • 1947 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган;
  • 1966-1970- йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1970-1970- йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси зоология интитути катта лаборанти
  • 1970-1971- йиллар харбий хизматда
  • 1972-1973- йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси зоология интитути илмий тадқиқотчиси
  • 1973-1976- йиллар Ургут туманидаги 90-мактаб ўқитувчиси
  • 1976-1977- йиллар Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси кичик илмий ходими
  • 1977-1993- йиллар Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти, доценти
  • 1997-1998- йиллар Самарқанд давлат университети биология факультети декан муовини
  • 1998-2011- йиллар Самарқанд давлат университети биология факультети декани, табиий фанлар факултети декани
  • 2011-2016 - йиллар Самарқанд давлат университети ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти
  • 2016- йилдан Самарқанд давлат университети Биология ва кимё факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Биология факультети 1927 йилда  ташкил этилган Биология факультети негизида 2018 йил 24 августда  қайта ташкил этилган. 

Факультетда «5140100-Биология (турлари бўйича)», «5320500-Биотехнология (озиқ-овқат, озуқа, кимё ва қишлоқ хўжалиги)»,  «5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлащ технологияси» йўналишлари бўйича бакалаврлар, «5А140101-Биология (Ботаника, Зоология, Одам ва ҳайвонлар физиологияси)», «5А140104-Биотехнология», «5А140108-Зоология»ва «5А140103-Ихтиология ва гидробиология» мутахассисликлари бўйича магистрантлар ҳамда 4 та ихтисослик бўйича докторантлар тайёрланмоқда.

Факультетда 5 та кафедра (Ботаника, Зоология, Ўсимликлар физиологияси ва микробиология, Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё ҳамда Генетика ва биотехнология) мавжуд.  Бу кафедраларда 6 та фан доктори, профессорлар, 25 та фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатмоқда, илмий салоҳият 64 % га тенг.

Факультетда Ботаника, Ўсимликлар физиологияси, Зоология, Биокимё, Генетика  илмий мактаблари мавжуд бўлиб, бу мактаблар асосчилари ва уларнинг издошлари томонидан Зарафшон воҳаси фауна ва флорасининг ўзига хослигини систематик, биокимёвий, физиологик, генетик ва биотехнологик жиҳатдан таҳлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш услубларини амалиётга тадбиқ этиш йўналишларидаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Факультет қошида 4000 дан ортиқ экспонатга эга Зоология музейи,  1000 дан ортиқ нусхадаги 250 га яқин тур ўсимликлар ўстирилаётган Оранжерия, минглаб нусхадаги гербарийларга сақланаётган Гербарий фонди, маҳаллий фаунамизда учрайдиган барча турдаги ҳашаротларни ўзида мужассамлаштирган Энтомологик коллекция,  энг замонавий хорижий лаборатория асбоблари билан жиҳозланган Ўқув лабораториялари мавжуд.

Мустақиллик йилларида факультетда таҳсил олган талабалардан 1 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиати (Ш.Худойбердиев), 1 таси Улуғбек номидаги давлат стипедиатлари (Д.Бегматова) ва 10 дан ортиқ фан олимпиадалари ғолиблари бўлишди.

Факультетнинг профессор-ўқитувчилар жамоаси ЎзРФА қошидаги илмий тадқиқот институтлари, республикамиз ва хориждаги 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда Илмий тадқиқот марказлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишган

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5110400    Биология ўқитиш методикаси
5320500    Биотехнология (тармоқлар бўйича)
5140100    Биология (турлар бўйича)
5411100    Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси
 

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А140101    Биология  (ўсимликлар физиологияси)
5А140101    Биология (Ботаника)
5А140101    Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси)
5А140103    Ихтиология ва гидробиология
5А140104    Биотехнология
5А140108    Зоология