Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


ЎҚИШИНИ ХОРИЖДАН КЎЧИРГАН ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Самарқанд давлат университети ректорининг 2020 йил 11 мартдаги фармойиши билан қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан университетга ўқишини кўчирган талабаларга дарсларга қатнашишга рухсат берилган.

Унутманг. Мазкур фармойиш билан мазкур талабаларга барча меъёрий ҳужжатлар (қўшни мамлакат ОТМларида ҳақиқатда ўқиганлиги тўғрисидаги) нинг асл нусхаларини топширишлари шарт эканлиги, уларнинг тўлиқ ўрганилиб чиқилиши (қўшни мамлакатлар ОТМларига сўров хатлари жўнатиш орқали), ҳужжатлар тўлиқ ўрганилгандан сўнг, белгиланган талабларга жавоб бера оладиган ҳужжатларга эга бўлган талабаларга шартнома пулини тўлашга рухсат берилиши ҳамда университет талабалари сафига қабул қилиш буйруғи чиқарилиши белгилаб берилган.

Сизларга дарсларга қатнашишга рухсат фармойишининг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин муносабати билан масофавий таълим олиш мақсадида шакллантирилган САМДУ_СИРТҚИ (ХОРИЖДАН КЎCҲИРГАНЛАР УCҲУН) Телеграм канали орқали машғулотларда иштирок этиш тавсия этилади.

Телеграм каналига аъзо бўлиш учун Университет Сиртқи бўлими ходимларига (+998915327265, +99897-9267172) мурожаат қилинг.