Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Диққат Эълон!!!

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 октябрдаги 951-сонли буйруғига асосан республика олий таълим муассасалари ўртасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳиятига бағишланган “Энг яхши мақола” танловини эълон қилади. Танлов икки босқичда университет ҳамда республика миқёсида бўлиб ўтади.

Танловга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар: илмий мақолалар ёш олимлар (ёши 30 дан ошмаган) ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳияти, аҳамиятини тарғиб қилишга оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим.

Илмий маърузалар учун талаблар: маъруза тақдимот (презентация) шаклда амалга оширилиши, презентация слайдлари сони 10 тадан ошмаслиги, презентация тегишли таклиф ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар билан тугаши лозим.

Илмий мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 формат катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5 интервалли сатрларда ёзилади.

Илмий мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Word дастурида, Times New Roman шрифтининг 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги ҳамда 2019 йил 4 ноябрга қадар Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимига топширилиши лозим.

Мурожаат учун: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими. Тел.: 239-12-29.