Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган


Тарихшунослик-манбашуносликнинг долзарб муаммолари

img

2017 йил 23 ноябрда тарих факультетида тарихшунослик ва манбашунослик кафедраси томонидан «Тарихшунослик-манбашуносликнинг долзарб муаммолари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон тарихшунослиги-манбашунослигининг муҳим масалалари ва уни ўрганишнинг назарий-услубий усуллари муҳокама қилинди. Конференциянинг ялпи мажлисида СамДУ ректори, проф.Р.И.Халмурадовнинг кириш сўзи эшиттирилди ҳамда Ўзбекистон республикасининг таниқли тарихчи-олимларининг маърузалари муҳокама қилинди. Нашр қилинган илмий мақолалар тўпламида 48 илмий мақола чоп этилди. Уларнинг муаллифлари республиканинг (Тошкент, Бухоро, Гулистон, Андижон ва Самарқанд) етакчи ОТМларининг таниқли тарихчи-олимлари ҳамда ёш изланувчи магистрантлар ва талабалар бўлди.