Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Гиёҳвандлик – умр заволи

img

Самарқанд Давлат университети фаоллар залида Ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабалари ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд вилоят наркология диспансери, вилоят ИИБ, Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими, “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бўлими, университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг инсон соғлиғига ва маънавиятига қаттиқ зарар етказувчи ҳамда жиноятга етакловчи омиллардан бири эканлиги хусусида сўз борди. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш барчанинг бурчи эканлиги, ушбу мавзу бўйича маҳаллаларда, мактабларда тарғибот-ташвиқот ишларини биргаликда олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида адашиб ёки енгил пул топиш илинжида менталитетимизга хос бўлмаган ахлоқсизликлар қилиб, яқинлари шаъни ҳамда ўз ор-номусини оёқ ости қилаётган қизлар ҳақидаги “Адашган қизлар” номли видеоролик намойиш этилди.