Самарқанд давлат университетида “ЕВРОПА КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ (ECTS)НИ ЖОРИЙ ЭТИШ” мавзусида онлайн семинар ўтказилди

img

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 357-сонли “2020-2021 ўқув йилидан таълим жараёнини кредит-модуль тизимига ўтиши тўғрисида”ги буйруғига кўра, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университетида ҳам ўқув жараёни   кредит модул тизимида ташкил этилади. Мазкур тизимга ўтишга тайёргарлик чора тадбирлари доирасида 2020 йил 15 июль куни  университетда кредит-модул тизимига бағишланган онлайн амалий семинар ташкил этилди.

  “Европа кредит-модуль тизими (ECTS)ни жорий этиш” мавзусида ўтказилган онлайн семинарда  Канаданинг Нью-Браисуик университети профессори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси қошидаги Халқаро экспертлар кенгаши аъзоси Воҳиджон Ўринов ўз маърузаси билан иштирок этди. Семинарда  маърузачи томонидан кредит тизимининг ўзига хос жиҳатлари, кредит тизимининг тарихи, кредит ўлчови, модул, модул таркиби, фан дастурларига қўйиладиган талаблар, кредить-модул тизимида баҳолаш тартиби, ўқитувчилар юкламасини шакллантириш тўғрисида батафсил маълумотлар, бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, Самарқанд давлат университетида кредит модул тизимига ўтишнинг устувор йўналишлари  муҳокама  қилинди.