Талабалар билан масофавий учрашувлар ўтказилмоқда

img

Самарқанд давлат университетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Эштаев, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Х.Тўхтаевнинг талабалар билан факультетлар кесимида масофавий учрашувлари  ўтказилмоқда. Ушбу учрашувларда талабаларнинг масофавий таълим олиши, республика ва вилоят миқёсида ўтказилаётган онлайн тадбирлардаги иштироки, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жумладан 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Учрашувлар жараёнида талаба ёшлар томонидан масофавий таълим-тарбияга оид фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилмоқда, уларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берилмоқда.