Спорт-саломатлик гарови

img

Президентимиз томонидан белгилаб берилган бешта муҳим  ташаббуснинг мамлакатимиз ҳудудларида амалий ишларга айланиб бораётгани эътирофлидир. Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ташаббуси билан илк марта “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида “Дўстлик  спартакиадаси” мусобақалари ташкил этилди. Шу йилнинг 16 ноярь куни Хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Самарқанд Давлат университетининг спорт мажмуасида бўлиб ўтган беллашув чинаккам катта тантанага айланди. Унда Қарақалпоғистон  Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 13 та жамоа иштирок этди. Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар биринчи марта ташкил этилган мамлакатимиз олий ўқув даргоҳлари профессор-ўқитувчиларидан иборат жамоаларга омад тилаб, бундай тадбирнинг мақсад ва вазифалари, аҳамияти хусусида  тўхталиб ўтди.

Албатта, беллашувлар қизғин, муросасиз ва дўстона тарзда кечди. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси – Навоий  вилояти ва  Тошкент шаҳри жамоаларининг финал  беллашуви эсда қоларли тарзда якунига етди. Қизгин ва муросасиз беллашувда Навоий вилоятидан ташриф буюрган жамоа аъзолари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Навоийлик хотин қизлар жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

SamDU

“Спорт-саломатлик гарови” шиори осида ўтган мусобақанинг  тантанали  ёпилиш маросимида ғолиблар  муносиб  тақдирланишди. Биринчи ўрин Навоийлик аёлларга, фахрли иккинчи ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри  ҳамда  Қарақалпоғистон Республикаси жамоаларига насиб этди. Ғолибларга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими Вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов, СамДУ ректори вазифасини бажарувчи Аҳмаджон Солеев ҳамда СамДУ ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Алишер Эштоев қимматбаҳо совға-саломлар, Олий ва ўрта махсус таълими Вазирлигининг I – II – III даражали Дипломлари, медаллар шодасини тантанали тарзда топширишди.

SamDU

Шунингдек, номинациялар бўйича барча жамоалар сардорлари, мусобақада маҳорат кўрсатган иштирокчилар ҳамда ҳакамлар ҳайъатига эсдалик совғалари, меддалар топширилди.

SamDU

SamDU

СамДУ  матбуот хизмати.